UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  15

Энди Коул: "Манчестер Сити"ни "Манчестер Юнайтед" билан солиштириш ҳурматсизликдир" Янгиликлар

Энди Коул: "Манчестер Сити"ни "Манчестер Юнайтед" билан солиштириш ҳурматсизликдир"

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Энди Коулнинг фикрича, "Манчестер Сити" бу мавсумдаги эҳтимолий треблга қарамай, "қизил иблислар"дан устун эмас.

Хосеп Гвардиола жамоаси аллақачон чемпионат ва Англия Кубогида ғолиб чиққан. 10 июнь куни "Ман Сити" Чемпионлар Лигаси финалида "Интер"га қарши ўйнайди.

"Айни дамда "Манчестер Сити"ни АПЛ тарихидаги энг яхши жамоа деб аташ "Манчестер Юнайтед"га, айниқса, бундай ҳолатда бўлмаган одамлар томонидан мутлақо ҳурматсизликдир.

Айтиш мумкинки, кўпчилик МЮни муваффақияти туфайли ёмон кўради. "Манчестер Сити" треблни қўлга киритса, уни ҳурмат қилиш керак, аммо бу уларни бизникидан яхшироқ жамоага айлантирмайди.

"Манчестер Сити" бу даражага эришиш учун кўп пул сарфлади, "Манчестер Юнайтед"да эса бу пайтда 6 нафар тарбияланувчи бор эди. Бу кўп нарсани англатади", – деди собиқ футболчи BoyleSports.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика