UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  7 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  7 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  27 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Энди экспертлар комиссиясига футболчи ва мураббийлар ҳам киритилади Янгиликлар

Энди экспертлар комиссиясига футболчи ва мураббийлар ҳам киритилади

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев бугун Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори билан суҳбатлашди.

Лазиз Қўчқоров баҳсли вазиятларни таҳлил қиладиган экспертлар комиссияси таркибига кимлар кириши ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:

Бу борада сизга чуқурроқ тушунтириш беришим керак. Биласизми, комиссия ўз вақтида нотўғри тузилган экан. Яъни, ЎФА қошида ташкил этилган Ҳакамлар қўмитаси таркибидаги 5 киши (Ҳайдаров, Цейтлин, Коваленко, Дачев, Попов — таҳр.) айни пайтда комиссияни ҳам шакллантирган.

Бу нотўғри. Биз ЎзФҲМ қошида комиссияни бошқаттан ташкил қиляпмиз. Ҳозир низом ишлаб чиқилди, тез орада тасдиқланиши керак. Унгача баҳсли эпизодларни қўмита аъзолари кўриб туришади.

Экспертлар комиссиясини янгидан ташкил қилиш бизга нима беради? Низом тасдиқланиши билан клубларда фаолият юритаётган мураббийлар орасида кичик сайлов ўтказилади. Улардан 1 нафар мутахассис комиссия аъзолигига овоз бериш йўли билан сайланади. Шунингдек, футболчилар орасидан 1 киши олиш ҳақида ўйлаган эдик. Ўйинчиларнинг сони жуда ҳам кўплиги туфайли уларнинг номидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси қатнашса яхшироқ бўлади, менимча. 

Шу ўринда яна бир савол пайдо бўлади: футболчи ва мураббийларнинг экспертлар комиссиясида нима иши бор? Улар майдонда югураётган ўйинчи нималарни ўйлаётганини яхшироқ билишади. Шу жиҳатдан анча фойдали бўлишини кутяпмиз. Асосий мақсад эса комиссия ишидаги шаффофликни таъминлаш.

Бундан ташқари, бир нафар тажрибали хорижлик мутахассис ҳам таклиф қилинади.

Тўлиқ интервью тез орада тақдим қилинади...

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика