UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1

Эмре Жан саратон касаллигига қарши кураш ҳақида гапирди Янгиликлар

Эмре Жан саратон касаллигига қарши кураш ҳақида гапирди

"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Эмре Жан саратон касаллигига қарши курашиб келмоқда.

Ушбу хасталик футболчида 2018 йилда "Ливерпул"дан "Ювентус"га ўтаётганда аниқланган. 

"Менда қалқонсимон без касаллиги бор эди ва шошилинч жарроҳлик амалиётига муҳтож эдим. Бу менинг ҳаётимда жуда кўп нарсани ўзгартирди. Сизда жуда кўп пул бўлиши мумкин, сизда ҳамма нарса бўлиши мумкин, лекин соғлиқ барчасидан муҳим. Бу ҳаётнинг бир қисми ва мен барчага текширувлардан ўтишни маслаҳат бераман. Инсон ўзини қанчалик соғлом, деб ҳисобламасин, агар муаммо ҳақида ўз вақтида хабар топсангиз, ҳаракат қилиш мумкин.

"Ювентус" шифокорларидан миннатдорман. Клубда тиббий кўрикдан ўтганимдан икки ҳафта ўтиб қўнғироқ қилишди. Мен нима бўлаётганини билмасдим, ҳатто қалқонсимон без нима эканини билмасдим ва саратон касалим бор, деб ўйламагандим. Туринга кўчиб ўтишнинг ҳеч бўлмаганда шу томони яхши бўлди", – деди Эмре Жан.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика