Эмерсон Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида ғолиб бўлган илк футболчи

Aziz Tukhtamuradov
8 июн 2023, 09:37
Эмерсон Еврокубоклардаги учта турнирнинг барчасида ғалаба қозонган ягона футболчига айланди.

У "Вест Хэм" билан бирга Конференциялар лигасида ғолиб бўлди. 

Бунгача Эмерсон "Челси" сафида 2019 йилда Европа лигаси, 2021 йилда Чемпионлар лигаси ўйинларида ғолиб бўлган. У шунингдек Европа суперкубогида ғалаба қозонган. Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини ҳам қўлга киритган. 

Қўшимча маълумот учун, ЕЧЛ, ЕЛ ва КЛда ғалаба қозонган ягона мураббий - Жозе Моуриньо ҳисобланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›