Эмери: "ПСЖнинг бу мавсумдаги ўйинларидан мамнунман"

Mirjalol Normatov
9 май 2018
ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери Франция кубоги финалидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ушбу совринни ютиш учун жамоа узоқ йўлни босиб ўтди. Ушбу мавсумдан мамнунман. Бу мавсумда ПСЖ яхши ўйин кўрсатди, футболчилар кўпроқ голлар уришга интилишди. Мен бахтлиман.

Келажагим? Айни дамда энг асосийси - ғалаба", - деди мураббий.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L`Equipe