UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  39 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   0 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  4 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Элёр Турсунов: "Фаолиятимни якунлаш ҳақида билдирги ёзгандим" Янгиликлар

Элёр Турсунов: "Фаолиятимни якунлаш ҳақида билдирги ёзгандим"

Теглар :  Элёр Турсунов
Бироз олдин ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлиганинг 5-тури доирасида "Металлург" - "Пахтакор" учрашувини Элёр Турсунов бошқаришини маълум қилди.

Бироқ сайтимизда 27 июнь кунида бухоролик ҳакамнинг фаолиятини якунлагани борасида маълумот бергандик. Ушбу ҳолатдан кейин Элёр Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Жахл устида, ҳиссиётларга берилиб, фаолиятимни якунлаш борасида билдирги ёзганим рост. Кейинчалик Одил Аҳмедов ҳамда Лазиз Қўчқоров билан маслаҳатлашгандан кейин қарорим хато бўлганини тушундим. менга яна ишонч билдиришлари ёқимли. Лазиз Қўчқоров билан суҳбатдан кейин келажакка умид пайдо бўлди. Қолаверса, дадам ҳам қаттиқ қаршилик қилиб, босиқ бўлишга чақирдилар. Биз ҳам футболчилар каби мухлислар кўнглини забт этишга ҳаракат қиламиз. Ишонаманки, бундан кейин бу каби тушунмовчиликлар бўлмайди", - деди Элёр Турсунов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика