UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Дортмунднинг "Боруссия" вингери инглиз грандлари нигоҳида  0 15:34"Зенит" Бразилия термаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олади  0 15:15Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган учрашув галереяси   0 14:29ПСЖ Доннаруммага ўринбосар топди  2 14:12Эшитдик-да! Сречко Катанец қандай касаллиги маълум  46 13:49Саудия Арабистонидагилар Винисиусдан умидларини узишмаган  2 13:10Рубен Аморим: "Рэшфорд жамоамизга мос футболчи эмас"  8 12:47"Ливерпуль" дарвозабони клубдан кетмоқчи  1 12:29Илёс Зейтуллаев — "Бунёдкор" бош мураббийи!  7 11:00Фарруҳ Зокиров: "Ўйин финал каби ўтди ва Шойимованинг бенефисига айланди"  4 10:49Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳага етиб келди  16 10:37"Эшитдик-да" тасдиқланди. Катанец терма жамоа йиғинида қатнашмайди  57 10:20Неймар собиқ жамоасига қайтди  4 09:39Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг январь ойидаги йиғинига Катанец келмаслиги мумкин   35 09:33"Жон сақлаш учун курашмаймиз, "Қўқон-1912"нинг мақсади фақат юқорига интилиш" - Жасурбек Ёқубов  0

Элёр Мамасолиев: “Жорий йил йил “Цементчи” ва мен учун омадли бўлди” Янгиликлар

Элёр Мамасолиев: “Жорий йил йил “Цементчи” ва мен учун омадли бўлди”

Теглар :  Цементчи
Биринчи лига иштирокчиси Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси бу йилги чемпионатни 4-ўринда якунлади.

Бунда футболчиларнинг ҳиссаси катта бўлди. Улардан бири Элёр Мамасолиевдир. Иқтидорли ўйинчи жамоасининг ҳақиқий етакчисига айлана олди. Шу муносабат янги йил байрамига бағишлаб ўтказилган тадбир давомида Мамасолиевни суҳбатга тортдик. Дарвоқе, интервью бериш аввалида Элёр жамоадаги бошқа тажрибали ўйинчилар борлигини, улар турганида, микрафонни олиш бироз ноўрин бўлишини таъкидлаб, камтарлик ҳам қилиб қўйди.

- Ортда қолаётган 2015 йил “Цементчи” ва мен учун омадли якунламоқда дейиш мумкин. Сабаби жамоам биринчи лигага қайтишини 4-ўрин билан якунлади. Ўзимнинг ҳам фаолиятимдан кўнглим тўлди. Озми-кўпми жамоамнинг ютуқларига ўз ҳиссамни қўшдим деб ўйлайман.

- Жамоамиз жуда аҳил. Йигитлар бир-бирини тўғри маънода қўллаб-қувватлайди. Бунга энг аввало мураббийларнинг роли муҳим бўлганини айтиш лозим. Сабаби улар айнан футболчиларни бир мақсад йўлида жипслаштира олди. Ўйлайманки ютуқларимизнинг замирида ҳам шу омиллар ётибди. 


- “Цементчи” таркиби бу йил янгитдан шакллантирилгани сабабли биринчи босқичда кутилган натижани кўрсата олмади менимча. Аммо иккинчи босқичга келиб ҳаммаси изига тушиб кетди.

- Ҳар бир ўйин қийин кечди. Улардан кўпроқ “Обод”га қарши кечган баҳсни айтган бўлардим. Олий лига дебютанти билан ўйинда жуда қийналдик. Аммо уларни ўз майдонимизда таслим эта олдик.

- Келгуси йил ҳам “Цементчи”да қолиб жамоага ёрдам бермоқчиман. Жамоада барча шароитлар яратилган. Фақат ўйнаш керак. Насиб қилса келгусида “Цементчи”ни кучлилар сафига олиб чиқамиз деган умиддаман.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика