UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Элдорбек Суюнов: "Пенальти бўйича алоҳида тайёргарлик кўраман" Янгиликлар

Элдорбек Суюнов: "Пенальти бўйича алоҳида тайёргарлик кўраман"

ПФЛ ва "Championat.asia" сайти ҳамкорлигида ўтказилган энг яхшиларни аниқлаш сўровномасига кўра июль ойининг "энг яхши дарвозабон" деб топилган "Пахтакор" посбони Элдорбек Суюновдан лауреат бўлгани ва "Қўқон-1912"га қарши бўлажак ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

- "Мутахассислар ва мухлислар эътирофига сазовор бўлиш доимо ёқимли. Албатта энг яхши бўлиш футболчини янада кўпроқ ишлашга ундайди. Бу каби эътирофлар, совринлар футболчиларга қўшимча мотивация беради. ПФЛ ва "Championat.asia" ҳамкорликда йўлга қўйилган мазкур лойиҳа барча учун бирдек қизиқарли бўлди".

Элдорбек Суюнов шунингдек "Пахтакор"ни жуда муҳим баҳс кутаётганини таъкидлади.

- "Қўқонда бўладиган баҳсга қизғин тайёргарлик кўряпмиз. Бизни нақадар муҳим ва қийин ўйин кутаётганини тушуниб турибмиз. Қўқонда барча жамоаларга ҳар тарафлама қийин бўлмоқда. Шу боисдан ҳам мазкур учрашувга янада жиддий ҳозирланиш лозим. "Пахтакор" қаерда ўйнамасин доимо ғалаба кўзлайди. Насиб этса, Қўқон сафаридан ғалаба билан қайтиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз".

- "Пенальти? Айни пайтда машғулотларда одатдагидек тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар машғулотлардан кейин жамоамизнинг штатли пенальтичилари ва жарима зарбаларини бажарувчилари пенальти, жарима зарбаларини амалга оширишади. Шу орқали стандарт вазиятларига тайёргарлик кўриб борилади. Аммо ҳозирча аниқ пенальти борасида шуғулланаётганим йўқ. Учрашувдан олдин мураббийларимиз рақибни ўрганиб, видео орқали таҳлил қилиб чиқиб, бизга айнан қайси жиҳатларга кўпроқ урғу беришимиз лозимлигини  кўрсатишади. Тўғри, Мурод Холмуҳаммедов ҳали "нуқта"дан адашгани йўқ. Албатта, бу учрашувда ҳам пенальти бўлиш эҳтимолини инобатга олиб алоҳида тайёргарлик кўраман. Футболда майда деталлар бўлмайди. Шу боисдан бўлиши мумкин бўлган барча жиҳатларни эътиборга олиш зарар қилмайди".

- "Ўйлашимча, Қўқонда мухлисларни ажойиб қарама-қаршилик кутмоқда", - деди июль ойининг энг яхши дарвозабони Элдорбек Суюнов.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика