UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  1 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  4 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  5 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  9 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4

Элдор Суюнов: "Ўйлашимча, "Бавария" Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 4-5 та гол киритади" Янгиликлар

Элдор Суюнов: "Ўйлашимча, "Бавария" Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 4-5 та гол киритади"

Бугун тунда ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳслари бўлиб ўтади.

Унда "Бавария" - "Арсенал" ва "Атлетико" - "Милан" жамоалари ўзаро беллашишади. Бу учрашувлар жуда кўпчиликнинг диққат эътиборида бўлиши табиий. Биз Ўзбекистон терма жамоаси ва Қаршининг "Насаф" клуби посбони Элдор Суюнов билан бугунги ўйинлардан нималарни кутаётгани ҳақида сўрадик.

Бугунги ҳар иккала баҳс ҳам жуда қизиқарли ва томошабоп кечади деб ўйлайман. Куниннг марказий баҳси сўзсиз Мюнхенда "Бавария" - "Арсенал" ўртасида бўлиб ўтади. Бу ўйин ҳақида фикр юритадиган бўлсам, менимча, "Бавария" жамоаси йирик ҳисобда Лондон жамоасини мағлубиятга учратади. Бу мени шахсий фикрим. Ўйин ҳужумкор тарзда кечиши аниқ. Ўйлашимча, "Бавария"  Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 4-5 та гол киритади.

"Атлетико" - "Милан" тўқнашуви ҳам футбол мухлисларини зериктириб қўймайди деб ўйлайман. Биринчи ўйинда "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада, фикримча, бугун "Милан" клуби вазиятни ўз томонига ижобий ҳал эта олади. Кларенс Зеедорф бошчилик қилаётган "Милан" жамоаси бундай турнирларда қандай ўйнашни яхши билади. Бугунги баҳсда "Милан"га тажриба ас қотиши мумкин. "Бавария" ва "Милан" кейинги босқичга йўл олади деб ўйлайман.

Мен қайси ўйинни кўраман? Албатта "Бавария" - "Арсенал" баҳсини танлайман. Бу учрашув кескин курашларга бой ва асосийси, томошабоп бўлади. Мен учун "Бавария" посбони Мануэль Нойернинг ўйинлари жуда қизиқ. Унинг ҳар бир ҳаракатлари ва сейвлари кўпчилик қатори мени  ҳам лол қолдириб келади. Шунингдек, Тони Кроос ва Тиаго Алькантараларнинг кўрсатаётган футболи менга манзур бўлмоқда. Бу футболчилар ҳозирда ўзининг юксалиш даврида.

Диего Коста ва Марио Балотелли дуэлида Марио Балотеллинининг имкониятларини юқорироқ баҳолаган бўлардим. Ўйлашимча, Марио Балотелли бугун Куртуа дарвозасига йўл топа олади.
 
Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика