UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Шартномаси тугаётганлар - "Сурхон"да нима гап?  1 09:56Мюллер "Барселона"га 8 та гол ургани ҳақида: "Менинг мижозим. Бу қизиқарли бўлди"  17 09:47Абдухолиқов, Туропов, Муҳаммадиев ва бошқалар. "Локомотив"нинг қайси футболчилари эркин агентга айланмоқда?  2 09:40Бускетс: "Бу ортга ташланган қадам, аммо биз қайтамиз"  26 09:38"Қўқон-1912"да 22 нафар футболчи билан шартнома тугамоқда  6 09:24Хави мағлубиятдан сўнг нималар деди?  27 09:02Нагельсманн: "Учтадан кўп гол уришимиз мумкин эди"  12 08:41Аспиликуэта: "Қониқарсиз. "Челси" гуруҳда биринчи ўринни эгалламоқчи эди"  4 08:20"Бавария" ЕЧЛда иккинчи марта гуруҳда барча ўйинларда ғалаба қозонди. Бунгача фақат битта жамоа буни амалга ошира олган  5 08:04Olamsport: Чемпион манзилга етиб келди, оғир атлетика бўйича ЖЧ янгиликлари ва бошқа хабарлар  0 07:51"Барселона" 21 йил ичида илк маротаба ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқа олмади  44 07:30ЕЧЛ. "Вольфсбург" - "Лилль" 1:3  0 07:25ЕЧЛ. "Зальцбург" - "Севилья" 1:0  0 07:20ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Янг Бойз" 1:1  0 07:15ЕЧЛ. "Бавария" - "Барселона" 3:0  4

"Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги ўйинларини кузатиб келаман" - "Бейжинг Гоан" бош мураббийи Зоран Янкович билан эксклюзив интервью Янгиликлар

"Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги ўйинларини кузатиб келаман" - "Бейжинг Гоан" бош мураббийи Зоран Янкович билан эксклюзив интервью

Кеча сайтимиз орқали Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клуби Тошкентда ўтган ОЧЛ баҳсларидан сўнг пойтахтда маълум вақт қолгани ва айни пайтдаги ҳолат ҳақида маълумот берган эдик.

Мусобақага ёшлар жамоаси билан келган пекин жамоаси 2 ойга яқин вақт давомида пойтахтдаги меҳмонхонада истиқомат қилишди. Улар пандемия ва Хитойдаги чекловлар сабаб қайтиб кета олишмади. Кеча маълум қилганимиздек биз жамоа бош мураббийи Зоран Янкович билан боғланиб суҳбат ташкил қилишга қарор қилдик. Табиийки мутахассисда қандайдир таассуротлар қолган. 

ОЧЛдан сўнг Тошкентда қолиб кетган "Бейжинг Гоан"нинг тақдири нима бўлди?

- Салом жаноб Зоран Янкович. "Бейжинг Гоан" каратин сабабли 2 ойга яқин Тошкентда қолиб кетгани ҳақида хабаримиз бор. Кечаги суҳбатимизда ҳозир 9 киши қолганини, ўзингиз эса икки ойдан бери Пекинда эканлигингизни таъкидладингиз. Келинг дастлаб мана шу вазиятга батафсил изоҳ бериб ўтсангиз...

Тошкентда ташкиллаштирилган ва марказлашган тартибда ўтган ОЧЛ баҳсларида иштирок этдик. Бу ёшларимиз учун жуда катта тажриба бўлди. Айрим футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Албатта мусобақадан кейин Хитойга қайтишимиз учун муаммолар юзага келди. Барчаси коронавирус билан боғлиқ.  Хитойда уйга қайтадиганлар учун тартиб жуда кучли. Ҳозир ҳам қайта олмаётган одамлар бор. 

- Тошкентдаги ташкилотчилик борасида сизни қониқтирган ёки қониқтирмаган жиҳатлар бўлдими? Пойтахт борасидаги таассуротларингиз қандай? Сизга нима кўпроқ ёқди?

Ташкилотчилик яхши бўлди, дея оламан. Барча одамлар эркин кириб-чиқиб юрадиган меҳмонхонада истиқомат қилдик. ОЧЛда кўпчиликда ижобий таассурот қолдирган Филиппин клуби билан бирга яшадик.Тошкент ажойиб шаҳар. Яшил истироҳат боғлари ва улардаги зилол сувларни кўриб очиғи хайратландим. 

- "Бейжинг Гоан" жамоасининг куни фақат меҳмонхонада ўтдими? Машғулотлар ўтказиш, сайр қилишга имконият юзага келдими?

Ҳа, инфекция кўп юқтириб олмаслик учун жамоамиз фақат меҳмонхонада қолди. Машғулотлар ўтказмадик. 

- Икки ойга яқин вақт яшаган бўлсангиз демак Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кузатишга улгургансиз...

Ҳа, дўстим Драган Чераннинг таклифига кўра "Пахтакор"нинг битта ўйинини томоша қилдим. 

- Ўзбекистонлик футболчилар ҳақида нималарни биласиз? Бу борадаги фикрингизни билдира оласизми?

Мен ўзбекистонлик футболчиларни аллақачон билиб бўлганман. Таиланд олимпия терма жамоасида ишлаганимда улар билан тўқнаш келганмиз. 2018 йил Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида олимпиячиларингиз бош совринга эга чиққанди. Айни пайтда "Рома"да ўйнаётган Элдор Шомуродовнинг ўйинларини кузатиб келаман. 

- Пандемия таъсирида Хитойда кўпгина футбол клублари молиявий қийинчиликларга дуч келди. Аксарият жамоалар фаолияти якунланди. Айни пайтдаги ҳолат ҳақида...

Ҳа, ҳозирда Хитойда муаммолар жуда кўп. Пандемия зарарини етказмай қолмади. Кўп клубларда ҳомийлари йўқ. Шу боис жамоалар ўйнашни тўхтатмоқда. 

- Ижтимойи тармоқларда Тошкентда Иван Бошкович билан учрашганингизни кўрдим. "Насаф" собиқ футболчиси билан қандай алоқаларингиз бор?

- Иван Бошкович билан Таиландда танишганмиз. У мени дўстим ҳисобланади. Бир-биримизни яхши таниймиз. 


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+4   
12 ноя 14:37:36
Bugatti vieyron
Интервюни аҳволини қаранг на кулишни биласан на йиғлашни ёки сериал интервюмикан
+2   
12 ноя 17:27:41
Ro'yobbek_Lokomotiv
Яшил истироҳат боғлари ва улардаги зилол сувларни кўриб очиғи хайратландим.!!!! Qayerda shunaqa joy qoldi
+2   
12 ноя 14:10:05
Diyorbek Mirzo
Aytarli xech nima demapdi
+1   
12 ноя 14:37:23
Bunikchampion
Yaxshi
+1   
12 ноя 14:12:47
Bunikchampion
Yaxshi. Ajoyib.
   
15 ноя 11:54:19
Ro'yobbek_Lokomotiv
Feruz ac milan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mexmonxonada ko'rishgan aytayabdiyu mexmonxonadan umuman chiqmadik deb ???????????? intrvyuni axvolini qarang
(Журналст) калла қўйибди савия барбир мухимда хамма жойда
   
15 ноя 11:05:16
Feruz ac milan
Ro'yobbek_Lokomotiv фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яшил истироҳат боғлари ва улардаги зилол сувларни кўриб очиғи хайратландим.!!!! Qayerda shunaqa joy qoldi
Mexmonxonada ko'rishgan aytayabdiyu mexmonxonadan umuman chiqmadik deb ???????????? intrvyuni axvolini qarang
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика