UZ

Сўнгги янгиликлар

18:03“Динамо” – “Шўртан” учрашуви бошқа муддатга қолдирилди  0 18:01Франция чемпионати. Энг қиммат ўйинчилар (топ-10)  1 17:45Турсунов — 1, Жокич — 7, Козак — 35...  3 17:39"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми?  27 17:38"Тоттенхэм" Моуриньюнинг ўрнига уч номзодни кўриб чиқмоқда  0 17:15Карикатура: ПСЖ бу сафар "Бавария"ни таслим этди  3 16:45Лотар Маттеус: "Бавария" Нагельсманни Фликнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда"  7 16:20ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади  10 16:17"Тезкор студия". "Пахтакор" ОЧЛни ғалаба билан бошлайдими? "Трактор" билан ўйиндан олдинги ЖОНЛИ ЭФИР  16 16:14Ўзбекистонлик ҳакамлар Ҳиндистондаги ОЧЛ учрашувларини бошқаради  9 16:05"Зомин"ни Ўзбекистон кубогига олиб чиққан учрашувдан фотогалерея  0 16:00Рашидовда 35, Суюновда 19, Турғунбоев эса 0  33 15:50Модрич Мбаппенинг "Реал"га трансфери борасидаги маълумотларга изоҳ берди  5 15:27Кварацхелия "Аякс"га ўтиши мумкин  2 15:22Суперлига-2021. Майдонга тушмаган легионерлар  10

"Элдор Шомуродовнинг ортидан кўплаб ўзбекистонлик футболчилар Европа клублари назарига тушмоқда". Эстонияда тўп тепаётган Абубакр Мўйдинов билан интервью Янгиликлар

"Элдор Шомуродовнинг ортидан кўплаб ўзбекистонлик футболчилар Европа клублари назарига тушмоқда". Эстонияда тўп тепаётган Абубакр Мўйдинов билан интервью

Европа мамлакатларида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчиларни излашда давом этамиз.

Ўтган ойда Грузия ва Литва чемпионатида тўп тепаётган ҳамюртларимиз билан суҳбатларни эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Биз бу билан тўхтаб қолганимиз йўқ. Эндиги навбат яқинда Эстониянинг "Вильянди Тулевик" клуби аъзосига айланган Абубакр Мўйдиновга. Европа клубларида ўзбекистонлик футболчиларнинг сони ортаётгани қувонарли, албатта. Айниқса, сўнгги йилларда Польша, Украина, Беларусь, Литва, Италия клубларида ўзбекистонлик футболчиларни учратиш ҳаммамиз учун ёқимлидир. Яқинда Абубакр Мўйдиновни суҳбатга чорлаш асносида ўзимизни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдик.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, суҳбатдошимиз "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йилнинг сентябрида БААнинг "Ал Наср" жамоасига йўл олган футболчи маълум сабабларга кўра тўп тепа олмаган. Шундан сўнг 2020 йилнинг январь ойида Португалия ёшлар лигаси вакили ҳисобланган "Леихоес" жамоасига ўтди. Абубакр Мўйдинов 2016 йил Ҳиндистоннинг Гоа штати мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган, ўшанда жамога Темур Олимхўжаев устозлик қилган эди. 

- Абубакр сиз билан сўнгги маротаба "Ал Наср"га ўтганингизда суҳбатлашган эдик. Шундан сўнг орада маълум вақт Португалияда ҳам бўлдингиз. Мана шу икки клубдаги фаолиятингиз қандай ўтгани нафақат бизга, балки мухлисларга ҳам қизиқ...

- Дубайда ҳужжатлар ва қоғозлар билан боғлиқ муаммолар юзага келгани сабабли ўйнай олмадим. У ерда фақат машғулотлар билан чекландим, холос. Португалия клуби билан эса январь ойида шартнома имзоладим. Жамоа сафида бир нечта ўйинларда майдонга тушдим. Февраль ойида эса бутун дунёда футбол учрашувлари тўхтатилди. Шу билан машғулотларга август ойида қайтдик. Бу паллага келиб, клубда кўп нарсалар ўзгариб кетганди. Жамоани аксарият футболчилар тарк этишди. Ески футболчилардан 5 нафари қолганди. Йил якунида барчамиз ўзимизга бошқа жамоалар топишга қарор қилдик. 

- Авваллари футбол жамоатчилиги орасида ўзбекистонлик футболчилар Европага кетишга қийналяпти, деган фикр юрар эди. Лекин охирги мавсумларда кўряпмизки, Европанинг қатор чемпионатларида ҳам бизникиларнинг сафи кенгайиб бормоқда. Бунинг сабаби футболимиз ўзгарганидами ёки агентларнинг кўпайганида?

- Менимча, бу жараёнларда агентларнинг қўли бор, деб ўйлайман. Агент бўлмаса, ҳеч ким ҳеч қайси жамоага бора олмайди. Шунингдек, бунда Элдор Шомуродовнинг ҳам ҳиссаси бор. У Италияда ўзининг яхши ўйинлари билан кўпчиликни ўз ортидан эргаштира олди. Натижада ўзбекистонлик футболчилар Европа клубларининг назарига тушмоқда.

(Абубакр Мўйдинов 17- рақамда)

- Ўз вақтида халқаро майдонда ўзини кўрсатган ёш футболчиларимизга кўплаб кучли клублардан таклифлар келиб тушган. Лекин аксарият ҳолларда клублар қўйиб юборишмас ёки кўрикдан ўтказиб ортга қайтарарди. Бугунги кунда эса вазият анча ўзгарган. Бу борада фикрингиз қандай? 

- Чунки бизда футболчиларга катта нарх қўйишади. Португалияда кўрсангиз, кўплаб бразилиялик футболчилар текинга келишади. Боиси улар келажакда терма жамоага ёрдам бера олишларини билишади. Португалиянинг "Европа Бразилияси" дейилиши бежизга эмас.

- Эстониянинг "Вильянди Тулевик" клубига ўтишингиз қандай бўлди? Ушбу мамлакат футболи ҳақида нималарни билар эдингиз ва борганингиздан сўнг қандай таассуротлар уйғонди?

- Агентларим Эстония, Австрия, Малта каби чемпионатлардан таклифлар борлигини айтишди. Мен эса якунда Эстония вариантини танладим. "Вильянди Тулевик"да Португалияда бирга ўйнаган дўстим бор. Ўшандан клуб ҳақида сўраб маълумотларга эга бўлгандим. Тақдир экан, яна бирга тўп тепмоқдамиз.

- Жамоадаги машғулотлар жараёни, футболга муносабат, муҳит Европа даражасидами?

- Гап бўлиши мумкин эмас. Тўғриси, ҳаммаси аъло даражада.

- Бўлғусидаги режаларингиздан Ўзбекистон чемпионатида тўп тепиш ўрин олганми? 

- Ростини айтганда, режамда Ўзбекистонда ўйнаш ният йўқ. Фаолиятимни хорижда якунлашни мақсад қилганман.

- Гоҳида клубларда раҳбарлар ёки скаутлар футболчини олиб келишади. Лекин у мураббийга маъқул келмайди. Натижада футболчи захирада ўтиради ёки ижарага бошқа жамоага берилади. Шу боис бош мураббий билан келажагингиз ҳақида суҳбатлашдингизми? У сиздан нимани истамоқда ва талаб қилмоқда?

- Португалия клубидан келган илк кунимнинг эртасиёқ жамоа бош мураббийи чақирди. Унинг ўзи мени жамоага таклиф қилганини, ўйин услубига тўғри келишимни айтди. Ҳақиқатан ҳам кўп нарса мураббийга боғлиқ. 

"Вильянди Тулевик"да сизни қандай қабул қилишди?

- Жамоада таниш дўстларим кўп. Шунинг учун мослашиш қийин бўлмади. Машғулот жараёнида тиззамдан жароҳат олдим. Унинг орасида коронавирус билан касалландим. Мана энди-энди машғулотларга қўшилдим. Спорт формамга кириб олишим учун ҳаракатдаман.

- Легионерга айланганингиздан сўнг ўзингизда қандай ўзгаришларни сездингиз?

- Масалан, Португалияда кўп нарсани ўргандим, дея оламан. Футболга бўлган қарашим, муносабатим ўзгарди. У ерда фақат натижа талаб қилишади. Жамоа ёшми ёки каттами, натижа бўлмаса, алмаштиришларини ўз кўзим билан кўрдим. Футболда муҳими натижа экан.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+4   
06 апр 13:49:31
Galacticos Real
ManUtd фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Aytolmaysizmi qaysi klubda o'ynayotganini? Man internetdan qidirib topolmadim
Uzr mavzudan tashqari https://championat.asia/t/KpK3aDdF mana shu link orqali o'tgan yili 16-mayda O'zbekistonlik 2003-yil tuğilgan bola o'sha payt Germaniya 2-devizonida o'ynardi 12 ta o'yinda 15 ta gol urgan deb qisqa intrvyu olgandila adminla yana shu bola haqida malumot berila ismi Shohjahon Xayrilloyev edi iltimos..
жавоб
+3   
06 апр 18:59:40
jizzax_so'g'diyona
Mana shu gapni bazi futbol klublarimiz kattakonla uqisin aynan UQISIN
- Чунки бизда футболчиларга катта нарх қўйишади. Португалияда кўрсангиз, кўплаб бразилиялик футболчилар текинга келишади.
+2   
07 апр 17:47:39
Dilshodbek110272
Амир Олимхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Асли каерлик бу, узимизда кайси жамоалада уйнаган, ампуласи кайси?
Андижондан
+2   
06 апр 21:32:59
MYU_87
Badjio фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу гапга манам кушиламан,айникса женоага утса борми Элдор билан Жалол ёндиради Женоани уйинларини,ман ишонаман женоада Жалолдай ярим химоячи йук
шу Элдор уткандан кегин Жено уймнларни куряпмиз Италия А серясида бизни бази уйинчилармиз бемалол уйнайди масалан Остон Урунов, Отабек Шукурв , Икром Алибоев , Азиз Ганиев , Машариповлар Жено уйинчилардан кучлирокда
+1   
07 апр 19:30:15
Bernardu
Men bitta maxxallada turamz bu bola bn andijondan gumbazdan bu bola yowlikda birga top tepb yurardk
+1   
06 апр 21:02:03
Galacticos Real
ManUtd фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rahmat, ma'lumot uchun. Keyinroq o'zim ham qidirib o'sha klubda o'ynashini bilvoldim lekin intervyu uchun alohida rahmat
Xop soģ boling
+1   
06 апр 10:43:37
mundialgacha...
hozir komment chiqadi, Abramovning ko'zi ko'rmi, nega buni chaqirmaydi...
   
08 апр 19:38:03
F a r r u h
Hdhdhdb
   
08 апр 19:37:48
F a r r u h
Qabul
   
06 апр 20:58:49
ManUtd
Samar O'ralov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Karlsrue U-19da ekan.Tramsfermarktda bor ekan
Rahmat, manam internetdan qidirib topib oldim.
   
06 апр 20:58:12
ManUtd
Galacticos Real фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uzr mavzudan tashqari https://championat.asia/t/KpK3aDdF mana shu link orqali o'tgan yili 16-mayda O'zbekistonlik 2003-yil tuğilgan bola o'sha payt Germaniya 2-devizonida o'ynardi 12 ta o'yinda 15 ta gol urgan deb qisqa intrvyu olgandila adminla yana shu bola haqida malumot berila ismi Shohjahon Xayrilloyev edi iltimos.. жавоб
Rahmat, ma'lumot uchun. Keyinroq o'zim ham qidirib o'sha klubda o'ynashini bilvoldim lekin intervyu uchun alohida rahmat
   
06 апр 19:15:01
Aliakbar RM
jizzax_so'g'diyona фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mana shu gapni bazi futbol klublarimiz kattakonla uqisin aynan UQISIN - Чунки бизда футболчиларга катта нарх қўйишади. Португалияда кўрсангиз, кўплаб бразилиялик футболчилар текинга келишади.
5 ta klas ko'zni yumishvoladi bular
   
06 апр 19:11:24
Badjio
MYU_87 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жалолдин Машариповни хам Италяни бирор кулбга сотиш керек ижарага булса хам бериш керек Узбек футболни савдоси янаям кизирди
Шу гапга манам кушиламан,айникса женоага утса борми Элдор билан Жалол ёндиради Женоани уйинларини,ман ишонаман женоада Жалолдай ярим химоячи йук
   
06 апр 19:06:41
Samar O'ralov
Bu shunchaki o'yin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
- Ростини айтганда, режамда Ўзбекистонда ўйнаш ният йўқ. Фаолиятимни хорижда якунлашни мақсад қилганман. ‐------‐------------------ Ээээ нима дегани бу? УЗБекистон МТЖ назарда тутилаётган булса бу футболчиниям кераги йук. Жахон футбол юлдузи бб кетсаям.
Bu yerda terma jamoa emas Milliy chempionat nazarda tutilgan
   
06 апр 19:05:44
Samar O'ralov
ManUtd фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Aytolmaysizmi qaysi klubda o'ynayotganini? Man internetdan qidirib topolmadim
Karlsrue U-19da ekan.Tramsfermarktda bor ekan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика