

"Осиё Кубогидаги биринчи ўйин бўлганлиги учун барчада ҳаяжон билинди. Лекин қийин бўлса ҳам ғалабага эришдик. Бундан барча хурсанд. Худо хоҳласа кейинги баҳсда бундан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз", - деб гап бошлади Элдор Шомуродов.
- Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида захирадан тушдингиз. Купер сизга нимадир дедими?
- Биринчи тўпга югур, имкон қадар яқинроқ ўйнади деб айтди.
- Гол урилган вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Икром менга пас берди, бу шунчаки ўйиндаги вазият бўлди. Муҳими гол эмас, муҳими ғалаба.

- Осиё Кубогидаги дебют учрашувида гол урдингиз...
- Тўғриси бу ҳақда ўйламадим. Лекин ғалаба қозонганимиздан хурсандман.
- Кейинги баҳс Туркманистон билан. Бугун қўшниларимиз Япония билан деярли тенгма-тенг ўйнашди...
- Туркманистон ҳам яхши жамоа эканлигини кўриниб турибди. Лекин бугун илк учрашувда ютиб олдик, ўйлайманки кейинги баҳсда бундан яхшироқ ўйнаймиз.
Нарзулла Сайдуллаев Шаржа шаҳридан



