UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  9 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  12

Элдор Шомуродов италян тилидаги қайси сўзларни ёдлаб олди? Янгиликлар

Элдор Шомуродов италян тилидаги қайси сўзларни ёдлаб олди?

Элдор Шомуродов Генуядаги тўрт ярим ойлик даври мобайнида камтарона статистика қайд этишга улгурди - 701 дақиқа, 2та гол ва шунча голли узатма.

У ҳақида мураббийлар ижобий фикр билдиришади. Ҳусусан жамоа собиқ бош мураббийи Роландо Маран шундай фикр билдирган: "Элдор жамоада яхши ўйин кўрсатмоқда. Кўп ишлайди ва меҳнат қилади. Фойдали футболчи лекин янада такомиллашиб бориши лозим". Унинг ўрнини эгаллаган Давиде Баллардини эса ҳазиллашади. "У кучли ва катта салоҳиятга эга. Шомуродовнинг италян тилини тушунмаслиги ва менинг фикримни билмаслиги яхши".

La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида Элдор учта сўзни билишини тан олди. Бу сўзлар buongiorno, buonasera, arrivederci (хайрли тонг, хайрли кеч ва хайр). "Лекин мослашиш қийин бўлди деб ўйламайман. Жамоадаги дўстларим ёрдам беришди. Мен дастлабки кунларданоқ улар билан яхши муносабатдаман. Генуяга келаётганимда менга қийин бўлишини билардим. Ўзимни исботлаш учун битта усул бор у ҳам бўлса қаттиқ ишлаш. Бунга доимо амал қилишга интиламан. Бирор нарса амалга ошаётган бўлиши мумкин, аммо фаолиятим энди бошланди. Ўзбек Мессиси? Мени нима учун бундай аташларини билмайман",- дейди Элдор Шомуродов. 


Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика