UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  25 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  10 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  3 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

Элдор Шомуродов италян тилидаги қайси сўзларни ёдлаб олди? Янгиликлар

Элдор Шомуродов италян тилидаги қайси сўзларни ёдлаб олди?

Элдор Шомуродов Генуядаги тўрт ярим ойлик даври мобайнида камтарона статистика қайд этишга улгурди - 701 дақиқа, 2та гол ва шунча голли узатма.

У ҳақида мураббийлар ижобий фикр билдиришади. Ҳусусан жамоа собиқ бош мураббийи Роландо Маран шундай фикр билдирган: "Элдор жамоада яхши ўйин кўрсатмоқда. Кўп ишлайди ва меҳнат қилади. Фойдали футболчи лекин янада такомиллашиб бориши лозим". Унинг ўрнини эгаллаган Давиде Баллардини эса ҳазиллашади. "У кучли ва катта салоҳиятга эга. Шомуродовнинг италян тилини тушунмаслиги ва менинг фикримни билмаслиги яхши".

La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида Элдор учта сўзни билишини тан олди. Бу сўзлар buongiorno, buonasera, arrivederci (хайрли тонг, хайрли кеч ва хайр). "Лекин мослашиш қийин бўлди деб ўйламайман. Жамоадаги дўстларим ёрдам беришди. Мен дастлабки кунларданоқ улар билан яхши муносабатдаман. Генуяга келаётганимда менга қийин бўлишини билардим. Ўзимни исботлаш учун битта усул бор у ҳам бўлса қаттиқ ишлаш. Бунга доимо амал қилишга интиламан. Бирор нарса амалга ошаётган бўлиши мумкин, аммо фаолиятим энди бошланди. Ўзбек Мессиси? Мени нима учун бундай аташларини билмайман",- дейди Элдор Шомуродов. 


Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика