UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  9 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  21 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Элдор Шомуродов: "Бундай ўйин билан расмий ўйинларда нимадир кўрсатиш қийинлигини ҳамма тушуниб турибди" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Бундай ўйин билан расмий ўйинларда нимадир кўрсатиш қийинлигини ҳамма тушуниб турибди"

Ўзбекистон - Ироқ (0:1) учрашувидан кейин терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов микст зонада ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида...
- Ўйлашимча етарлича вазият қилдик аммо фойдалана олмадик. Анчадан буён бирга йиғилмагандик, бу жамоавий ўйин томонлама сезилди. Саудия Арабистонида бўладиган ўйинлардан олдин бу бизга ўзига хос дарс бўлди. Бундай ўйин билан расмий ўйинларда нимадир кўрсатиш қийинлигини ҳамма тушуниб турибди. Лекин, худо хоҳласа саралаш баҳсларида ҳаммаси бошқача бўлади ва ўйинимиз яхши томонга ўзгаради.

- Ироқ футболчиларининг вақт чўзиши ҳам мағлубиятга сабаб бўлдими?

- Араб жамоаларига қарши ўйинларда вақт чўзилишига доим тайёр туриш керак. Бу биз учун янгилик бўлмади.

- Иккита ўйинда ҳам олдинги Элдор Шомуродовни кўрмадик. Бунга нима сабаб бўлди?

- Доим баҳона қилиш нотўғри бўлади. Мендан кўп нарса кутишмоқда. Расмий ўйинларда худо хоҳласа ўзимни яхши томонлама кўрсатишга уринаман.

- Бир йўла уч ҳимоячи сизни қўриқлади...

- Уч ҳимоячи қўриқласа ҳам вазиятлар бўлди, шунчаки гол ура олмадик.

- "Женоа" асосан иккита ҳужумчи билан ўйнайди. Сиз асосан орқароқда ўйнайсиз. Терма жамоа ҳам шундай бўлса Сергеев ёки Убайдуллаев сиз билан тандем бўлса яхши эмасми?

- Бугун ҳам эътибор берган бўлсангиз икки ҳужумчи билан ўйнадик. Мен олдинда, Остон Ўрунов орқароқда ҳаракат қилди.



Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика