UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  4 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   4 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  6 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  7 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  8

Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз» Янгиликлар

Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»

«Шўртан» – «Андижон» (1:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонларнинг вақтинчалик бош мураббийи Элдор Мойлиев иштирок этди.

- Бугунги ўйинни мана шундай қийин бўлишини билардик. «Андижон» жамоасига янги мураббий сифатида Максим Шацких тайинланганди. Янги мураббий жамоани руҳиятини кўтаришини билардик. Дастлабки 10-15 дақиқада бизга босим ўтказишди. Лекин йигитларга раҳмат, улар чидаб беришди. Тайёргарлик кўрган ўйинимизни кўрсатиб беришди. Футболчиларга катта раҳмат. Бу уларнинг ютуғи. Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз.

«Шўртан»ни ғалабага тайёрлашда кўпроқ нималарга эътибор қаратилди?

- Албата, тактик жиҳатдан у қадар ўзгаришларга қўл урмадик. Йил бошидан бери 4-3-3 схемаси бўйича тайёргарлик кўриб келдик ва шу тактикада ўйнадик. Йигитларни руҳиятини кўтаришга эътибор қилдик. Фикрлашини ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Ўзига бўлган ишончни ҳам оширишга урғу қаратдик. Асосий эътибор берган нарсамиз шу бўлди. Биласизлар, яқиндагина Кубок ўйинида ўйнадик. Эътиборни футболчиларни ижобий фикрлашига қаратдик.

Жамоа Суперлигада гол уришга қийналмоқда. 10 та турда 4 та гол урди. Бугун ҳам бир қатор имкониятлар бўлди, аммо фойдаланишга келганда жамоа оқсаяпти...

- Биласизлар, бу сафар ҳам ёш ҳужумчиларни туширяпмиз, улардан бири 2006 йилда туғилган. Футболчиларимизни кўпчилиги ёш. Турдан-турга ўзларига ишончи ортади ва ушбу камчиликни ҳам тўғрилаймиз. Машғулотларда яна ўз устиларида ишлашади. Ҳозирда иқтидорли ёшларимиз бор. Уларни ҳам асосий жамоага жалб қилишни бошладик. Шу ёшлардан умидим катта.

Яқинлашаётган трансфер ойнасида таркибни кучайтириш учун қандай режалар қилинади? Ёки ёшларга эътибор қаратишда давом этасизларми?

- Албатта, етакчи футболчилар бизга ҳам керак бўлади. Суперлигада ҳар хил босимда ўйинлар бўлади. Ҳужум чизиғига, ҳимояга имкон қадар яхши ўйинчиларни олишга ҳаракат қиламиз. Шу билан бирга асосий эътибор ёшларга қаратилган. Раҳбарият ҳам шуни талаб қилган ҳолда ғалабалар қозониб мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлашади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика