UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  1 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7

Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди" Янгиликлар

Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"

Суперлиганинг 17-тури доирасида "Бунёдкор" - "Шўртан" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Дастлабки бўлимнинг 10-15 дақиқасини яхши бошладик. Тўп назорати бизда бўлди, яхши вазиятлар яратгандик, афсуски улардан фойдалана олмадик. 15 дақиқаликдан кейин "Бунёдкор" ўз устунлигини кўрсатишни бошлади. Узоқдан кўп зарбалар беришди. Таркиби ёш бўлса ҳам "Бунёдкор"да ижрочилар кўп. Уларга қарши ёпиқ ўйин кўрсатмасак бўлмасди, шу сабабли ёпилиб ўйнадик. Иккинчи бўлимда мухлисларбоп ўйин бўлди. Тўп гоҳ уларда гоҳ бизда бўлди. "Бунёдкор" ҳам биз ҳам ютиб кетишимиз мумкин эди. Йигитларга раҳмат айтаман, улар меҳнат қилишди. Жисмоний жиҳатдан ўйинга тайёр эмаслигимиз сезилиб қолди, чунки давралар оралиғида жамоага қўшиб олинган футболчилар биринчи даврада ўз жамоаларида деярли майдонга тушмаган. Шу сабабли бугун жисмоний ҳолатдан қийинчилик бўлиб қолди. 

- Жамоанинг қизил карточкагача ва қизил карточкадан кейинги ўйини ҳақида нима дея оласиз? Чунки жамоа чарчаб қолгани сезилди ва янги келиб қўшилган футболчилар ўйинга қўшилиб кета олишмади.

- Ҳозир шуни таъкидлаб ўтгандим. Пўлатхўжа Холдорхонов биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлган. Икки ўйиндан буён 90 дақиқадан буён ҳаракат қилмоқда. Унда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. У бирга-бир вазиятларда рақибларини алдаб ўта олади. Жасур Ҳакимовнинг жамоага келиб қўшилганига 5 кун бўлди, унинг жароҳати бор эди. Аста-секинлик билан унинг жисмоний ҳолатини тиклаб боряпмиз. Келгуси ўйинларда у жамоамизга ёрдам беради. 

- Давралар оралиғида "Шўртан" кўп футболчиларни қўйиб юборди ва кўп футболчиларни олиб келди. Бу жамоанинг жамоавийлигига путур етказмайдими? Барибир янги футболчиларнинг жамоага кўникиб олишлари учун вақт керак бўлади.

- Ҳа, албатта вақт керак. Биз ижрочиларни олишга ҳаракат қилдик. Тўғри футболчиларнинг жамоага қўшилиб кетишлари вақт талаб қилади. Аҳамият берган бўлсангиз "Олимпик"да бирга ўйнаган футболчиларни олишга ҳаракат қилдик. Машғулотларда ҳам улар бир-бирини яхши тушуниши кўриниб турибди. Бугун бошқачароқ тактика қилдик, ўйинни яхши бошлагандик. Футболчилар кўрсатмаларни бажараётганди. Бизда муаммо бўлаётгани - футболчиларнинг жисмоний ҳолати. Жамоадагилар бир-бирини тушуниб олишлари учун кўп вақт керак эмас. Уч-тўрт ўйинда барчаси ўрнига тушиб кетади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика