

Ўтган мавсумни “Қизилқум” жамоасида бошлаб, кейинчалик “Сурхон”да якунлаган Элдор Бойматов бугун душанбеликларнинг ўқув-йиғинига бориб қўшилди.
Тожикистон чемпиони – “Истиқлол” клубига яқинда Виталий Левченко бош мураббий этиб тайинланди. Янги мураббий майдон марказидаги бўшлиқни айнан ўзбекистонлик Бойматов ёрдамида бартараф этишни истамоқда. Ҳозирча томонлар музокара ўтказаётганини айтиш лозим.



