

Римликлар ҳужумчиси Алисон Бекер бошлаган ҳужум Коларов орқали давом этирилди ва якунда Эль Шарави ажойиб зарбаси орқали Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.
Бу гол “Рома”нинг ушбу мусобақада киритган энг тезкор голи сифатида қайд этилди. Бунгача бу борадаги рекорд айни пайтда “Ливерпуль” сафида тўп тепаётган ярим ҳимоячи Муҳаммад Салоҳга тегишли эди (1 дақиқа 41 сония).




