Эл-Шаарави: "Рома" келаси мавсум соврин ютиши керак"

Aslanov Jasurbek
23 июл 2017
"Рома" форварди Стефан Эл-Шаарави янги мавсумда римликлар соврин ютмоқчи эканлигини айтди.

"Мақсадимиз оддий - соврин ютиш бўлиши керак. Чунки мухлисларимиз шунга муносиб. Футболчилар ҳам совринга ҳақли, биз ўз вазифаларимизни яхши адо этяпмиз.

Шахсий мақсадларимга тўхталадиган бўлсак, мавсумни сўнгги чемпионат якунланганидек бошламоқчиман, кўпроқ гол урсам яхши бўлар эди. Менда жароҳат бор эди, бироқ ҳозир анча яхшиман ва тез орада тўлиқ оёққа тураман" - дейди футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Roma TV