UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

"Эль-Класико жуниор". Бугун "Атлетико" "Барселона"ни қабул қилади Янгиликлар

"Эль-Класико жуниор". Бугун "Атлетико" "Барселона"ни қабул қилади

Бугун, 24 ноябрь куни "Атлетико" "Барселона"га қарши ЛаЛиганинг 13-тур учрашувини ўтказади.

Ушбу бахсни "Эл-Класико жуниор" деб аташ мумкин. Тўғри, "Эл-Класико" сўзи ЛаЛига яратилганидан бери уни тарк этмаган жамоалар ўртасидаги баҳсга айтилади, аммо бугунги кунда "Реал" ва "Барселона"дан кейин Испания чемпионатини титратаётган "Атлетико" бўлади. Клуб йилдан-йилга йириклашиб бормоқда. Жамоа суперюлдузи Антуан Гризманн ёзда ўзи иштирок этадиган барча турнирларда ғолиб бўлишни истайдиган Каталония клубига рад жавобини берди ва буёғига "матрасчилар" шарафини ҳимоя қилишини айтди. Мана шу фактнинг ўзи ҳам Мадридда яна бир гранд пайдо бўлганини англатади. Бироқ бугун "Атлетико" ҳақида эмас, ЛаЛиганинг 13-тур ўйини борасида тўхталиб ўтамиз.

Нафақат шанбанинг, балки бутун турнинг марказий баҳси "Ванда Метрополитано"да бўлиб ўтади. Иккала жамоа ҳам ўтган турда номига мос ўйин кўрсатмади. Каталонияликлар ўз майдонида "Бетис"дан 4та гол ўтказиб юборишди. "Барселона" ушбу учрашув вақтининг 54%да тўпни назорат қилди. Бу рақам кўк-анорранглилар учун жуда кам. Биринчи бўлим 0:2 ҳисобида якунланди. Дарвозага зарба бериш бўйича натижа сизни ҳайрон қолдириши аниқ - 15:20, меҳмонлар устунлик қилишди. "Вердибланкос" ишончлироқ кўринди ва футболчилар мураббийнинг айтганини тўппа-тўғри бажаришди. Марк-Андре тер Штеген ўзининг чиройли сейвлари билан жамоани қутқаришга уринди, аммо кипер ҳам жамоадошлари каби хатога йўл қўйди.

Натижада "Барселона" 2003 йилдан сўнг "Камп Ноу"да 4та гол ўтказиб юборди. Ўша йилик Каталония клуби "Депортиво"га 2:4 ҳисобида ютқазган. "Бетис" 1998 йилдан сўнг илк марта "Барселона"ни рақиб майдонида мағлубиятга учратди.

"Атлетико"нинг ўйини янада драматик кўринишга эга бўлди. Жорий мавсум меҳмонда умуман ғалаба қозонмаган "Атлетик" Иньяки Уильямснинг голлари туфайли икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ Томас ва Родри ўртадаги мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Ушбу баҳсда дуранг ҳеч кимни қониқтирмас эди. Иккала жамоа ҳам вазиятлар яратди ва ғалабага умид қилди. Аммо кўпроқ мезбонларнинг омади келди. Диего Годин бош билан "Атлетик" дарвозасини ишғол қилиб, қўшимча вақтда ўз жамоасига ғалаба келтирди. 2009 йилнинг майидан бери бу жамоалари ўртасидаги баҳсда бунчалик кўп гол урилмаган. Демак, "Барселона"га қарши баҳсда ҳам голлар шоусига гувоҳ бўламизми?

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 6та баҳс 3та дуранг ва "Барселона"нинг 3та ғалабаси билан якунланган.

Диего Годин жароҳат туфайли ўйин қайдномасига киритилмади.

Иван Ракитич аввалги учрашувдаги қизил карточка учун баҳсни ўтказиб юборади. Филиппе Коутиньода эса жароҳат бор.


"Атлетико" қайдномаси


"Барселона" қайдномаси


Атлетико Мадрид

Диего Коста - 77'

Примера Дивизион . 13-тур

25/11/2018, 00:45

1
:
1
Тугади

Барселона

Усман Дембеле - 90'

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 67204 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
39'  Люка Эрнандес
48'  Антуан Гризманн
64'  Тома Лемар (Витоло)
71'  Диего Коста
77'  Диего Коста
77'  Антуан Гризманн
80'  Диего Коста (Анхель Корреа)
86'  Родриго Эрнандес
87'  Филипе Луис
29'  Серхио Бускетс
46'  Серхи Роберто (Рафинья)
71'  Самюэль Юмтити
80'  Артур (Усман Дембеле)
85'  Артуро Видаль (Малком)
90'  Усман Дембеле
90'  Лионель Месси
90'  Рафинья

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика