UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  5 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

"Эль Чоло" "Лейпциг"га қарши ўйиндан олдин нималар деди? Янгиликлар

"Эль Чоло" "Лейпциг"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ чорак финали доирасидаги "Лейпциг"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бизнинг Чемпионлар Лигасида ўйнаганимизга анча бўлди. "Энфилд"даги ғалаба ажойиб тарзда қўлга киритилди, аммо ҳозир барчаси бўш қоғоздан бошланмоқда. Бизнинг амалдаги чемпион бўлмиш "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборганимиз "Лейпциг"га қарши ўйинга умуман таъсир қилмайди.

Мен фақат эртанги ўйин ҳақида ўйлаяпман. Қандай қилиб устунликка эга бўлиш ва рақибга максимал даражада ноқулайлик туғдириш ҳақида. Чорак финалдан уёғига қарамаяпман. Фақатгина такрорлашим мумкин - бизда эртага кечқурун ғалаба қозонишдан бошқа вариант йўқ. Шуни миямизга қуйган ҳолда тайёргарлик кўрамиз.

Деярли ҳар қандай савол бўйича ҳар кимнинг ўз фикри бор. Бизни эртага ўзининг номига эга ёш мураббий қўл остидаги кучли жамоага қарши ўйин кутиб турибди. "РБ Лейпциг" ҳақиқатдан ҳам жуда кучли, уларнинг Бундеслигада учинчи ўринни қўлга киритишгани ҳам бекорга эмас. Улар биздан кўра камроқ ўйин ўтказишди, аммо статистика иккала жамоада деярли бир хил. Эртага ғалаба қозониш биз учун муҳим деб айта олмайман. Аксинча, бу ягона мавжуд вариант", - дейди Симеоне.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика