UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07Сонга янги шартнома таклиф этилмади  1 15:40ФИФА 2025 йилги КЖЧ регламентини эълон қилди  3 15:12Хорхе Вальдано Карло Анчелоттини танқид остига олди  0 14:47Расман: "Монако" собиқ устози "Ал Айн"ни бошқаради  2 14:24ОКМК катта қийинчилик билан "Олимпик" билан дуранг ўйнаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:58"Реал" тажрибали футболчисини сотиши мумкин  4 13:32"ФарДУ" илк иштирокидаёқ Биринчи лигада 3-ўринни банд этди  2 13:16Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди  4 12:48Франция терма жамоаси афсонаси Мбаппенинг "Реал"даги ўйинини танқид қилди  4 12:22Суперлига стадионлари 2030 йилда қандай кўринишда бўлади?  34 12:02"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ  6 11:37Ҳарри Кейн: "Биз бутун ўйин давомида устунлик қилдик"  1 11:13Муҳаммадали Ўринбоев: "Эронни CAFA турнирида ютганмиз, Осиё кубогида чемпионликдан бошқаси қониқтирмайди"  2 10:49Лоренцо Инсинье "Наполи"га қайтишга тайёр  1 10:21"Манчестер Сити" Эрлинг Холандга рақобатчи сотиб олади  3

Эктор Купер Туркияга қарши ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди, Темурхўжа ғалабани кўзламоқда. Матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

Эктор Купер Туркияга қарши ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди, Темурхўжа ғалабани кўзламоқда. Матбуот анжумани (тўлиқ)

Эртага, 2 июнь куни Ўзбекистон милли йтерма жамоаси Туркияга қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бугун ана шу баҳс олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер ва ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқовлар иштирок этишди. Қуйида вакилларимиз иштирокидаги матбуот анжуманининг тўлиқ вариантини ўқишингиз мумкин.

Ўткир Жалолхонов (Kun.uz): - Янги чақирилган ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз? Улардан кўнглингиз тўқми?

Э.Купер: - Биринчи навбатда бироз кеч қолганим учун узр сўрамоқчиман. Ҳозирча янги ўйинчиларда адаптация жараёни кетмоқда ва улар менда яхши таассурот қолдиришмоқда. Чунки, биз клубдагига қараганда бироз бошқачароқ нарсаларни талаб қилишимиз мумкин. Ўйлайманки, биз танлаган янги ўйинчилар терма жамоага яхши киришиб кета олишади ва келажакда катта ёрдам бера олишади. Лекин, шу нарсани қўшимча қилишим керак-ки, янгилардан кимдир таркибга кира олмаса бундан тушкунликка тушмасликлари зарур. Чунки, кейинчалик уларда имконият бўлади.


Толибжон Қосимов (championat.asia): - Ҳимоя чизиғида нисбатан камроқ ўйинчиларни синамоқдасиз. Бунинг сабаби нима?

Э.Купер: - Турли ўйинчиларни синаб кўриш яхши, аммо бизда 2 ойдан сўнг саралаш баҳслари бошланади. Биринчи навбатда ўйинчининг ҳолатига эътибор қаратишимиз керак, ҳозир ҳаммага имкон бериб вақт ўтказиш ҳам нотўғри бўлади. Бизда ҳозир икки нафар янги ном бор ҳимояда, булар ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ва чап қанот вакили Акром Комилов. Тўғри, янги марказий ҳимоячи чақирмадик, лекин барибир миллий чемпионат ўйинларини кузатиб бизга янги футболчилар керак ёки йўқлигини таҳлил қилиб борамиз. Бу соф рақобат. Ким яхши бўлса биз уни чақирамиз. Бу чизиқда янги ўйинчиларнинг йўқлиги бизда ҳимояда ҳеч қандай муаммолар йўқлигини англатмайди. Масалан, янги келган ўйинчи бугун яхши ўйнаяпти, эртага эса ўзини кўрсата олмаяпти. Ёки мураббий сифатида мен бугун ишлаяпман, эртага бўлмаслигим ҳам мумкин. Бу шундай ҳолат. Мураббий натижага қараб ишини давом эттиргани каби футболчи ҳам даражасига қараб терма жамоага чақирилади. Агар у ўз даражасини пасайтирса ўрнига бошқа ўйинчи чақирилади.

Турк журналисти: - Туркия терма жамоаси ва ушбу ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

Э.Купер: - Охирги ўйинлардан келиб чиқиб шуни айтишим мумкин-ки, Туркия менда жуда яхши таассурот қолдирди. Жамоа айни пайтда жуда яхши формада. Биламизки, ўйинда фақатгина натижа эмас, тўп билан кўпроқ муомала бўлиш, кўпроқ ҳужум уюштирилишини мухлислар кутишади. Футболда ҳеч ким бизга эртага майдонга тушиб ғалаба қозонишимизга кафолат бера олмайди. Лекин, қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз табиий. Бизни жуда қийин ўйин кутмоқда. Умуман осон баҳс бўлмайди, аммо буниси янада қийин ўтади. Ўйиндан олдин доимо фақат ғалабага ишонган ҳолда чиқамиз. Лекин, мен эртага ижобий натижага кафолат бера олмайман. Ҳозир Туркияни ютамиз десам махаллий журналистлар нима биз Жаҳон чемпионига қарши ўйнаймизми деган ҳаёлга бориши мумкин. Ғалаба учун концентрацияни йўқотмаслигимиз ва тартиб билан ўйнашимиз зарур. Бу беллашувда ғалаба бизники бўлиши учун бизда ҳаммаси ўхшаши ва режаларимиз тўлиқ амалга ошиши керак. Бизда бунга имкон бор.


Т.Қосимов (championat.asia): - Терма жамоамизда маълум вақт ҳужумчилар билан боғлиқ муаммолар юзага келган эди. Бугунги кунда эса бу ҳолат ўзгармоқда. Яъни, Шомуродов, Сергеев, ўзингиз ҳам яхши формага кириб олдингиз. Буёқда ҳали Марат Бикмаев ва "Насаф"да стабил тарзда гол ура бошлаган Ҳумоюн Муртазоев бор. Ҳужумчилар ўртасидаги рақобатнинг ўсгани самарадорликнинг ошишига қай даражада таъсир кўрсатади?

Темурхўжа Абдухолиқов: - Ассалом алайкум! Барча Рамазон ойи муборак бўлсин! Туркияга ҳам ажойиб кутиб олиш, меҳмондўстлик ва яхши шароитлар учун миннатдорчилик билдираман. Эртага бизни жуда ҳам қизиқарли ўйин кутмоқда. Ўзимиз учун ҳам Туркияга қарши ўйнаш қизиқ. Ўзимизни қандай ҳолатда эканлигимизни билиб олишимиз мумкин бўлади. Ҳужумдаги соғлом рақобат биз учун ҳам, терма жамоа учун ҳам фақат фойда келтиради. Бу жиҳат ўсиш ва олдинга силжишга кўмаклашади. Шунинг учун футболда рақобат энг керакли нарса деб ўйлайман.


Т.Қосимов (championat.asia): - Ҳужумдаги рақобатнинг ўсаётгани борасида қандай фикрдасиз?

Э.Купер: - Бизда доимо яхши ҳужумчилар бўлган, бизда ҳужумчи йўқ демаган бўлардим, хатто олдин ҳам. Кимдир жароҳат олгани ёки яхши формада бўлмагани сабаб чақирилмай қолиши мумкин. Лекин, ҳеч кимга жой кафолатланмаган. Бизда 3 ой олдин ҳам, ҳозир ҳам яхши ҳужумчилар бор. Бу нарса ҳамманинг ўз қарашига боғлиқ. Кимгадир чапақай ҳужумчи ёқади, яна кимдир ўнг оёқда ўйнайдиган форвардни хуш кўради. Фақат мен эмас, бутун дунёдаги мураббийлар футболчиларни ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб чақиришади. Биз ўзимиз таклиф қилган барча ўйинчиларга ишонч билдиришимиз керак. Лекин, мен ҳозирги ҳужумчиларимиз 3 ой олдингилардан яхшироқ демаган бўлардим. Ўша пайтда яхши формада бўлмаган ҳужумчилар бугун тайёр бўлиши мумкин. Биз доим позитив бўлишимиз ва бор ҳужумчилар билан яхши натижага умид қилишимиз керак.

Ў.Жалолхонов (Kun.uz): - Туркиянинг диққат-эътибори Францияга қарши ўйинга қаратилган. Футболчиларимиз мезбонларга биз ҳам бу ерга бекорга келмаганимизни кўрсатиб қўйиш учун қандай "настрой" қилишмоқда?

Т.Абдухолиқов: - Балки, уларни ўзини бошқача вазифалари ва муҳим ўйини бордир. Лекин, нима бўлганда ҳам эртага бизни қизиқ ўйин кутмоқда. Биз миллий терма жамоамиз ва бутун Ўзбекистон номидан келганмиз. Шунинг учун эртага қандай тактика ва ўйин услубига эга эканлигимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир ўзини ҳурмат қилган спортчи ғалабага интилади. Ғалабани мўлжаллаяпмиз. Қолгани Аллоҳдан. Насиб қилгани бўлади.


Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев

Аланья, Туркия

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика