UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  1 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  1 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  15 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6

Эктор Купер тактикаси қандай ишлаши керак? Янгиликлар

Эктор Купер тактикаси қандай ишлаши керак?

Теглар :  Эктор Купер
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бу баҳс Эктор Купернинг миллий жамоамиздаги 6-учрашуви бўлади. Купер қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси бунгача Сурия (1:1), Эрон (0:1), Шимолий Корея (2:0), Қатар (2:0) ва Ливанга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. 

Кўпчилик аргентиналик мутахассис жамоаси жуда ҳимоявий ўйин кўрсатаётганини айтиб эътироз билдирмоқда. Купернинг ўзи ҳам матбуот анжуманларида Ўзбекистон терма жамоаси аввал ҳимоядаги ўйинни тартибга келтириб олишини айтди. Бугун Эктор Купер миллий жамоамизда қўллаётган тактикаси аслида қандай ишлаши кераклиги ҳақида тўхталаман.

ЭКТОР КУПЕР ТАКТИКАСИ

Миллий жамоамизнинг аввалги ўйинларига эътибор берган бўлсангиз ёки Шаҳбоз Беғамовнинг мақолаларини ўқиган бўлсангиз, Эктор Купер қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси 4-2-3-1 тактикасида ўйнаётганини биласиз.

(Ўзбекистон - Ливан ўйинидан)

Бу схема ҳақида маълумот қидирганимда, 4-2-3-1 тактикаси 4-5-1га қарши ишлаб чиқилгани, 4-3-3нинг ҳимоявий варианти эканлигини билиб олдим. Тўғри, тактика ҳимоявий, аммо терма жамоамизга жуда мос схема десам муболаға бўлмайди. Мен кўрган баҳсларда жамоамизнинг ҳимоя чизиғи комбинацион ҳужумларга қийинчилик билан бардош берган. Купер тактикаси эса айнан шундай хавфларни ишонч билан бартараф этишга ёрдам беради. Схемага қарасангиз, 4-2-3-1нинг имкониятлари жуда кўплигига гувоҳ бўласиз. Биринчи навбатда бу тактика бизга ҳимоя ва ҳужумда футболчилар сонида тенглик юзага келишига имкон беради. Яъни ҳужумчи (Бикмаев) ва ортидаги ярим ҳимоячилар (Шомуродов/Алибоев, Аҳмедов/Сидиқов, Ҳамдамов/Ғофуров) билан таянч ярим ҳимоячиларининг бири (Шукуров/Ҳайдаров) ҳужумга ўтиши мумкин. Тўп олдирилган тақдирда ҳам ҳимояда 5 киши бўлади ва рақиб кўпчилик бўлиб қарши ҳужум ташкил этишга қийналади. Ушбу схеманинг ҳимоядаги яна бир устунлик томони - қанотдаги ярим ҳимоячилар орқароққа қайтиб, 2 чизиқли девор яратишидир.

(Ўзбекистон - Қатар ўйинидан)

Ярим ҳимояга келадиган бўлсак, майдон марказини ярим ҳиомячилар учбурчаги назорат қилади. Қанотга яқин ўйнайдиган хавбеклар тепадаги суратдаги каби таянч ярим ҳимоячилари ролини бажариши мумкин. Учбурчак "чўққисидаги" футболчи плэймейкер сифатида ҳаракат қилади. Агар тўп қабул қилишда муаммолар юзага келса ёки рақиб прессингни марказдан тепароқда амалга оширса, ушбу плэймейкер пастроққа тушиб ўйин ташкил қилишига тўғри келади (бундай вазиятда Одил Аҳмедов ўйин ташкил қилгани маъқулроқ, чунки Аҳмедов Жавоҳир Сидиқовдан тажрибалироқ).

(Ўзбекистон - Қатар ўйинидан)

Купер тактикасидаги ҳужум чизиғини (фақат ҳужум чизиғи) "Бавария"никига ўхшатаман. Қанотларда Арьен Роббен ва Франк Рибери ҳужумларни хавфли тус олишини таъминласа, Томас Мюллер асосий ҳужумчи Роберт Левандовски ортида "алдамчи ўнлик" ролини бажаради.

Ҳужумдаги футболчиларимизнинг вазифалари худди шу расмдагидек тақсимланади. Қуйидаги тактика бўйича чизиқлар орасида тўп узатиш осонроқ, аммо бундай узатмаларда футболчилардан юқори маҳорат талаб қилинади. Ҳар қандай футболчи яқинлашиб келаётган рақибни ҳис қилиб, тўпга бир тегиш билан пас бера олмайди.

Қанот ҳимоячилари ҳужумга ўтганда ярим ҳимоячилар уларнинг ўрнини эгаллаб туради. Бундан ташқари, ушбу ярим ҳимоячилар стандарт вазиятда рақиб жарима майдончасига кирган марказий ҳимоячилар ўрнини тўлдиради.

Ҳозирча миллий жамоамиз ўйинида бироз камчилик бор, аммо бу етишмовчиликлар тез орада йўқ бўлишига умид қиламиз ва Жанубий Кореяга қарши баҳсда Купер тактикаси қандай иш беришини кузатамиз.

Муаллиф : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика