UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Равшан Эрматов Хитой Кубоги финалини бошқаради  12 10:09Olamsport: Шаҳрам, Муроджон ва Исроил жанг манзилига етиб боришди, боксчи қизимиз ЖЧда жанг ўтказди ва бошқа хабарлар  0 09:50 “Манчестер Юнайтед” Иван Перишични сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради   7 09:40Иско АПЛга кўчиб ўтиши мумкин   5 09:30Нголо Канте “Челси” билан шартномани узайтиради   2 09:15“Рома” Себальос ёки Рафиньяни сотиб олади   2 09:00Крис Гантер Уэльс терма жамоаси тарихига кирди   0 08:50Неймар ҳам жароҳат олди   7 08:43"Dubai Cup". Ўзбекистон чемпион, дарвозабонимиз энг яхши бўлди ВИДЕО  1 08:33Golden Boy-2018 совринига даъвогар 5 нафар футболчи номи маълум бўлди   9 08:29Килиан Мбаппе жароҳат олди   2 08:08"Extra TIME": Қосимов, Одил Аҳмедов ва Беғамов Купер услуби ҳақида (таҳлил)  39 08:00Евро-2020 саватчалари маълум бўлди, қуръа 2 декабрда ташланади   4 07:47Россия терма жамоаси ўзининг нохуш натижасини такрорлади   3 07:27Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия, Аргентина, Италияда ғалаба, Уэльс эса мағлубиятга учради   6

Эктор Купер: "Осиё кубогидаги мақсад - чемпионлик" (Интервью) Янгиликлар

Эктор Купер: "Осиё кубогидаги мақсад - чемпионлик" (Интервью)

"Championat.asia" сайти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан эксклюзив интервью уюштирди.

Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлаганига 2 ойдан ошган аргентиналик мутахассис билан сайтимиз ижодий гуруҳи интервью ташкил қилди. Купер терма жамоамиз рулида ҳозиргача иккита йиғин ўтказди ва тўртта ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур ўйинларнинг иккитасида ғалаба, 1 дуранг ва яна бир мағлубиятга учрадик. Биз Эктор Купердан Осиё Кубогига тайёргарлик, йиғинлар, футболчилар ва бошқа мавзулар суҳбатлашдик.

- ЎФА раҳбарияти олдингизга Осиё Кубогида яхши иштирок этиш ва ЖЧ-2022га чиқиш вазифасини қўйган. Тўғрими? Осиё Кубогидаги яхши иштирок: гуруҳдан чиқишми? Ярим финал ёки финал?
- Осиё кубогига боришдан мақсад албатта унда чемпион бўлиш. Ҳар бир терма жамоа ва футболчилар ўз олдига мана шундай мақсад қўйиши аниқ. Биз мусобақага оптимистик руҳда ёндошамиз. Ҳозирдан аниқ бир мақсад ҳақида айта олмайман. Осиё Кубогида маълум бир босқичга етиб борамиз деб айтишни нотўғри деб ҳисоблайман. Лекин биз қитъа чемпионатида қўлимиздан келган барча ишни қиламиз ва иложи борича яхши иштирок этиш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Ўзбекистон терма жамоасида аввало тартибни ўрнатамиз. Маълум бир тартиб ўрнатилганидан сўнггина терма жамоа ўз олдига қўйган вазифаларни бажариши учун охиригача курашади.

- Сизни олдингизга қўйилган асосий вазифа терма жамоамизни Қатарда бўладиган ЖЧ-2022га олиб чиқиш. Лекин айни пайтда терма жамоада ёши катта футболчилар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Мундиал саралашига яқин етакчилар анча қариб қолишади. Сиз бу муаммога қандай ечим топмоқчисиз?

- Тўғри таъкидлаб ўтдингиз. Айни пайтда терма жамоамизда жуда кўп ёши катта футболчилар тўп тепишмоқда. Лекин авлодлар алмашинуви ҳеч қачон бирданига амалга оширилмайди. Тўғри улар Қатардаги Жаҳон чемпионатига етиб бормасликлари мумкин, аммо улар ҳозирги кунда, Осиё Кубоги ёки Жаҳон чемпионати саралашида бизга ёрдам беришлари мумкин. Мен доимо Миср терма жамоаси дарвозабони Эссам Ал Хадарини мисол қилиб келтираман. Тажрибали посбон 45 ёш бўлишига қарамасдан Россиядаги мундиалга борди ва жуда юқори савияда ўйнади. Шунинг учун, футболчиларнинг ёшига қараб бирданига терма жамоадан чиқариб ташлаш нотўғри деб ўйлайман. Тажрибали футболчилардан иложи борича фойдаланиш керак. Шу билан бир қаторда Жаҳон чемпионати учун ёшларни ҳам тайёрлаб боришимиз керак. Яъни авлодлар алмашинуви катта талофатларсиз, силлиқ ўтиши лозим.



- Илк йиғинда бошқа таркиб. Бу галги йиғинда ҳам кўплаб янги номларни кўздан кечиряпсиз. Осиё Кубогига борадиган таркибнинг асосий ўзагини қачон аниқлаб оласиз? Ноябрдаги йиғинда жамоа мусобақага борадиган оптимал таркибда шуғулланадими?

- Терма жамоани доим ўзаги бўлган. Сентябрь ойидаги иккита ўртоқлик ўйинларда ҳам маълум даражада жамоанинг ўзагини кўришимиз мумкин эди. Тўғри, таркибда ўтган Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этган футболчилардан иборат бўлган ўзига хос ўзагни ҳосил қилдик. Октябрь ойидаги йиғинда таркибга бир қатор ёшларни чақирганмиз. Терма жамоа ўзагини доимий равишда асоси бор деб бўлмайди. Чунки бу футболчилар ҳозирда яхши ўйнашлари мумкин, аммо Осиё Кубогига яқин уларнинг ўйинида пасайиш бўлиши мумкин. Футболчиларнинг жисмоний, руҳий ва барча ҳолатларини инобатга олган ҳолда таркиб танлаймиз. Ёшлар термасида ўйнаган футболчилар ўша жамоада яхши ҳаракат қилган бўлиши мумкин, аммо миллий терма жамоага қанчалик киришиб кетишларини вақт кўрсатади. Яъни, айтмоқчи бўлганим, бошқа жамоада яхши ўйнаган футболчи терма жамоада ҳам шу ўйинини кўрсатади дегани эмас. Ёки аксинча, ўз клубида ўйнай олмаган футболчи терма жамоада янги қирраларини очиши мумкин.

- Ўзбекистонлик мухлислар жуда талабчан. Улар хатто ўртоқлик ўйинларида ҳам ғалабаларни кутишмоқда. Сиз ўртоқлик учрашувларида айнан нималарга кўпроқ урғу берасиз ва бундай баҳс сизга қандай хизмат қилади?

- Тўғри, мухлислар доим ўз терма жамоасидан ғалаба кутишади. Лекин мураббийлар учун ўртоқлик учрашувларидаги асосий мақсад - футболчиларни синовдан ўтказишдан иборат. Сентябрь ойидаги иккита ўртоқлик ўйинидан кўзланган мақсад - футболчилар билан яқиндан танишиб олиш эди. Уларнинг исмларини, кўринишларини билиб олишим керак эди. футболчиларни кўришим билан таниб олиш учун маълум вақт керак бўлади. Ундан кейинги мақсад уларнинг майдондаги ҳаракатлари ва ҳолатларидан хабардор бўлиш эди. Тўғри, мухлислар бу футболчиларни жуда яхши билишади, танишади, аммо мен бу йигитларни илк бор майдонда кўрдим. Масалан, кўпчиликка ёқмайдиган футболчи янги мураббий қўл остида очилиб кетиши мумкин. Баъзи футболчилар ўз клуби сафида кўп вақтини захирада ўтказиши, лекин терма жамоада жуда яхши ўйин кўрсатиши мумкин. Мен ҳам худди мухлислар каби жамоамдан доимо ғалаба кутаман. Бироқ ўртоқлик беллашувларида биринчи навбатда футболчиларни синаб кўриш керак. Ўртоқлик ўйинларидан хулоса чиқариб, расмий ўйинларга оптимал ҳолатда боришимиз лозим.

- Ноябрда Австралияда йиғин ўтказилади. У ерда Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйини режалаштирилган. Биттагина ўйин учун Австралияга учиб бориш жамоани толиқтириб қўймайдими?

- Ноябрда Австралияда бўладиган йиғиннининг биз учун фойдали тарафлари кўп. Тўғри, биз у ерда Жанубий Корея билан битта ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Лекин терма жамоа Австралияда нафақат биргина баҳс, балки катта йиғин ўтказиш учун боради. Бундан ташқари мазкур йиғин футболчиларга муҳитни ўзгартиришга ҳам ёрдам беради. Йиғинни ўзга юртда ўтказиш орқали биз футболчиларни бошқача шароитда синаб кўрамиз. Терма жамоани доим ноодатий вазиятларга тушириб туриш керак. Масалан, сентябрь ойида биз Эрондек кучли жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Ҳали футболчилар билан тўлиқ танишиб олмасдан туриб Осиёнинг энг кучли жамоаси билан ўйин ўтказиш тўғрими, деганлар ҳам кўп бўлди. Бу синаб кўриш холос, бундан ҳеч нарса йўқотмаймиз. Футболчиларни шундай қийин вазиятга соладиган бўлсаккина ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқарамиз. Австралияга бориш ҳам шунга ўхшаш нарса ва бошқача иқлимда, бошқача шароитда йиғин ўтказиш орқали футболчиларни қайтадан синаб оламиз.



- Мураббийлар штабига маҳаллий мутахассислардан бирини жалб қилиш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми? Бу орқали футболимиз, футболчилар ҳақида маълумот олишингиз ҳам енгиллашарди. Қисқа фурсат ичида футболимиз билан танишиш, футболчиларни ўрганиш осон иш эмас. Шунингдек, сиздек тажрибали мутахассисдан кейинчалик кўп нарсаларни ўрганадиган, иш услубингиз билан яқиндан танишадиган маҳаллий мутахассис қолади. ЎФА сиздан иш ўрганиши учун маҳаллий мутахассисни мураббийлар штабига қўйиш таклифини бермадими?

- Мен Ўзбекистондаги барча мураббийларнинг фикрларини эшитишга тайёрман. Ҳозирги кунда Тошкентда яшаяпман, пойтахтдаги барча Суперлига ўйинларига боряпман, вилоятлардаги учрашувларга ҳам ташриф буюришга ҳаракат қиляпман. Баъзи бир мураббийлар билан аллақачон гаплашиб олганмиз. Улар мендан кўра футболчиларни яхшироқ билишади. Аллақачон баъзи мураббийлар билан йиғилиш ўтказдик, уларнинг маслаҳатларини олганмиз. ЎФА вакиллари Ўзбекистондаги барча мураббийлар миллий терма жамоа мураббийи билан ҳамкорлик қилишга тайёр ва ёрдамини аямаслигини билдириб ўтишди. Бу эса мени ўзига хос равишда ижобий тарзда хайратга солди. Чунки бундай ҳолатни олдин кўрмаганман. Ўзбек мутахассислари менга кўмаклашмоқчи эканлигинидан жуда хурсандман. Келгусидаги фаолиятимда маҳаллий мураббийнинг маслаҳатларидан фойдаланаман. Лекин ҳозирги кунда мураббийлар штабига маҳаллий мутахассисни қўшиш ҳақида аниқ бир фикр айта олмайман. Буни вақт кўрсатади. Масалан, штабимдаги дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковни маҳаллий мутахассис деса ҳам бўлади. Тўғри у дарвозабонлар мураббийи, лекин Суперлигадаги барча футболчиларни танийди ва бу бизга албатта қўл келмоқда.

- Матбуот анжуманларидан бирида сиз терма жамоага футболчилар танлашда аввало унинг ўша пайтдаги оптимал спорт формасини ва жисмоний ҳолатини инобатга оламан дегансиз. Лекин бошқа матбуот анжуманида футболчи ўз клубида асосий таркиб футболчиси бўлмай захирада қолаётганган бўлсада, менинг талабимга мос тушса бўлгани дегандингиз. Мантиқан ўйлаб қаралса, ўз жамоасида захирада қоладиган футболчининг спорт формаси ва жисмоний ҳолати оптимал бўлмайди...

- Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиб ўтмоқчиман. Сиз тўғри таъкидлаб ўтдингиз, захирадаги футболчи оптимал формада бўлмаслиги мумкин. Сентябрь ойидаги йиғинга айна мана шундай футболчини чақиргандим. Яъни ўз жамоасида асосан захирада қолаётган футболчи менда илиқ таассурот қолдирди. Бироқ ҳозир унинг шарифини айтишни хоҳламайман. Нимага ўз клубида захирада ўтиради? Бу дегани ёмон формада эмас, фақат ўша клуб мураббийининг талаб қилаётган нарсани майдонда бажара олмаётган бўлиши мумкин. Яъни мураббийнинг ўйин услубига тушмаяпти. Баъзи мураббийлар ҳимоячилардан кўпроқ ҳужумга ўтишни исташади, баъзилар эса кўпроқ ҳимояда ҳаракат қилишларини хоҳлайди. Мен ўз вақтида Грузия ва Миср терма жамоаларида ишлаганимда ҳам миллий чемпионатда ўз клуби сафида захирада ўтирган ўйинчиларни қўрқмасдан чақирганман. Мана шу футболчилар мен хоҳлаган функцияларни бажаришгани учун клубида ўйнамаса ҳам терма жамоада асосий таркибда бўлишган.



- Сентябрь ойидаги йиғинга чақирилган футболчилар орасида 4 нафари умуман майдонга тушмади. Улар орасида Жанубий Корея биринчи лигасида ўйнаётган Шоҳруҳ Гадоев ҳам бор эди. Ушбу футболчи нима учун имконият берилмагани ҳақида маълумот бера оласизми?

- Терма жамоа барча нарсадан устун. Ҳеч қайси мураббий ёки футболчи терма жамоадан юқори турмайди. Футболчилар мен учун эмас, терма жамоа ҳамда ватани шарафини ҳимоя қилиш учун ўйнашади. Улар доим терма жамоага фахр туйғуси билан келиши лозим, нимага ўйнадим, нимага ўйнамадим дейишлари керак эмас. Тўғри, узоқ мамлакатдан келган бўлиши мумкин, лекин терма жамоа учун ҳар бир футболчи борини бериши шарт. Футболчилар ҳеч қачон ўз манфаатини терма жамоадан устун қўймаслиги лозим. Нафақат мухлислар, балки журналистлар билан ҳам бир жамоа бўлишимиз керак. Бу биргина мени эмас, балки умумий барчамизнинг ишимиз. Эрон билан ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманидан кейин жуда хурсанд бўлдим. Мен кўплаб танқидлар бўлишини кутгандим, лекин бундай бўлмади ва албатта бу мени хурсанд қилди. Дунёнинг барча давлатларида ҳам бундай ҳолатни кўрмаймиз. Барчамиз бирлашган ҳолда умумий мақсад йўлида ҳаракат қиладиган бўлсак, унда кўплаб ютуқларга эришамиз.

- Мухлисдан келган савол: Суперлигада қайси жамоа сизда яхши таассурот қолдирмоқда? Кучли тактикага эга жамоа борми?

- Агар ҳозир бир жамоа номини айтадиган бўлсам, ўша жамоа мухлислари мени яхши кўриб қолишади. Қолган 11та клуб мухлислари эса аксинча, мени ёмон кўриб қолишади. Шу боисдан ҳам бу саволга жавоб бермасликни маъқул кўраман. Бундан ташқари ҳали Суперлигадаги барча клуб ўйинларини кўрганим йўқ. Қачонки барча клублар иштирокидаги учрашувларни кўриб, хулоса чиқарганимдан сўнг балки бу саволга тўлиқ жавоб беришим мумкин.


Интервью. Эктор Купер - "Осиё кубогига боришдан мақсад, унда ғалаба қозониш" (ВИДЕО)


Интервьюда ишлаган "Championat.asia" ижодий гуруҳи:
Нарзулла Сайдуллаев
Шаҳбоз Беғамов
Зоир Турсунбоев
Алишер Холматов
Жаҳонгир Файзуллаев
Акрам Тўхтамирзаев

Овоз муаллифи: Мирзахаким Тўхтамирзаев

Интервьюни ташкил этишда амалий кўмак бергани учун ЎФА раҳбарияти, "Миллий" стадион раҳбарияти, "Бунёдкор" клуби менежери Улуғбек Мирзаевга миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг: +60   

Фикрлар

+13   
18 окт 20:36:36
JBL
Равшанбек-ота фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум ! Хурматли Чемипонат Азия ходимлари ! Биз кекса отахонлар тез-тез ушбу сайт оркали футбол тарихи ва футбол тарихида Дунега машхур булган , ва Дуне футболини ларзага солган футболчилар хакида , бир -биридан ширин булган маколалар езиб хозирги ёшларни таништириш ниятида фикрларимизни билдириб утаяпмиз . Аммо биз кекса отахонларни дилларини хира килиб ранжитаетгани , биз кекса карияларга хурматсизлик килишлари натижасида кунгилларимиз жуда хам уксиб колмокда . Хозирги чаласавод булган ёшларимиз " плюс " ва " "минус " ишкибозлари биз кекса отахонларнинг фикр юритишимизда ута халал беришаяпти . Сиз Азизлардан икки кулларимизни куксимизга куйиб илтимос килиб бунга карши бирор - бир чора куришларингизни утинган холда сураб коламиз .
Отахон узркуя минг бор (агар хакикатан ешиз улуг буса) чаласавод ешлар дейишдан олдин айрим диган сузниям кушганизда манимча хаммага маккул буларди.Тугри манам ешмасман лекин ешлани жойи кеса сизданам саводлилари бор.Яна бир бор узр
+7   
18 окт 17:29:44
EL MADRIDISTA
Mana haqiqiy murabbiy.Bizi murabbilarchi kamida yarim finalga boramiz dishadi Kuper katta gapiryaptimi demak ishonyapti Olğa Ózbekiston
+5   
18 окт 16:59:16
Jahongir
Нахотки уша кунлар келди, Нахотки биз чемпионлик учун курашамиз деб кайсидар турнирга боришни бошладик. Терма жамоага омад ! (Яхши ният -ярим мол дейишадику, ниятни яхши килиб борсак ажабмас, ёшлар каби чемпион булиб кайтсак, хар калай суппайиб саёхатга бориб келгандан кура яхши ният килиб, олдига максад куйиб борган яхшику !
+4   
18 окт 19:01:08
Real va Chelsea
Shu safargi interyu yoqdi shaxsan manga
+3   
19 окт 00:50:49
ФАН
Равшанбек-ота фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум ! Хурматли Чемипонат Азия ходимлари ! Биз кекса отахонлар тез-тез ушбу сайт оркали футбол тарихи ва футбол тарихида Дунега машхур булган , ва Дуне футболини ларзага солган футболчилар хакида , бир -биридан ширин булган маколалар езиб хозирги ёшларни таништириш ниятида фикрларимизни билдириб утаяпмиз . Аммо биз кекса отахонларни дилларини хира килиб ранжитаетгани , биз кекса карияларга хурматсизлик килишлари натижасида кунгилларимиз жуда хам уксиб колмокда . Хозирги чаласавод булган ёшларимиз " плюс " ва " "минус " ишкибозлари биз кекса отахонларнинг фикр юритишимизда ута халал беришаяпти . Сиз Азизлардан икки кулларимизни куксимизга куйиб илтимос килиб бунга карши бирор - бир чора куришларингизни утинган холда сураб коламиз .
Мени кечирасизу, мен сизга ChA дан ташкарида янги сайт ташкил этиб фаолият олиб боришни таклиф этган эдим.Бу бекорга эмас эди, албатта хозир интернет олами ривожланган даврда сиз ёзаётган "тарих" ёшларимизга ва барчага бирдек ёкиши амри махол.Сабаби уша "тарих"ни ким хохласа интернетдан топиб бемалол танишиш имконияти жуда хам кенг. Энди "+ -" га келсак бу юзерларни хукуки, ёкса + ёкмаса - босишади. Буни узгартиришга хеч кимни, хатто сиз илтимос килоятган уша админларингизни хам хеч кандай хакки йук, буни Олий малумотли сифатида тугри кабул килишингиз керак. Фикримизга кимлардир - босишяптими демак ёзганимиз уларга ёкмаган, бу хеч нарсани англатмайди, улардан хафа булишни узи кулгили.
Мени тугри тушинасиз деб уйлайман.
Яна бир бор узр.
+3   
18 окт 21:22:59
Охун Хофиз
Манимча
бутка
чаласовад инсон фикр ёзмаса керак ёки кимнидир ёзган фикрига сан бу фикрни нега ёздинг дейиш яхши эмас хар бир мақолага дустона тортишув булгани яхши, НАСАФ мухлиси.
+3   
18 окт 20:25:09
Бахтиёржон_Эгамбердиев
Равшанбек-ота фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум ! Хурматли Чемипонат Азия ходимлари ! Биз кекса отахонлар тез-тез ушбу сайт оркали футбол тарихи ва футбол тарихида Дунега машхур булган , ва Дуне футболини ларзага солган футболчилар хакида , бир -биридан ширин булган маколалар езиб хозирги ёшларни таништириш ниятида фикрларимизни билдириб утаяпмиз . Аммо биз кекса отахонларни дилларини хира килиб ранжитаетгани , биз кекса карияларга хурматсизлик килишлари натижасида кунгилларимиз жуда хам уксиб колмокда . Хозирги чаласавод булган ёшларимиз " плюс " ва " "минус " ишкибозлари биз кекса отахонларнинг фикр юритишимизда ута халал беришаяпти . Сиз Азизлардан икки кулларимизни куксимизга куйиб илтимос килиб бунга карши бирор - бир чора куришларингизни утинган холда сураб коламиз .
Фикрлар хилма-хил булиши ёмон эмас. Улугларимиз: "Ёшлар бамисоли мажнундир нима килаётганини билмайди"-деган эканлар. Балки йиллар утиб ёшлари бир жойга бориб колганда кейин тушунишар хозир эса факат инсофни аввал узимизга кейин бошкаларга сураб коламиз. Тугриси мен ёшлардан хафа эмасман. Уларга айтмокчиман: Мен хам эдим сендай, сен хам буласан мендай. Йигитлик хам вактинча. Хуллас кунглингизга олманг бир кун эслари кириб колар.
+3   
18 окт 18:51:23
SAIDJON HALIMOV
Нима бугандаям Куперга ишонишимиз керак.Харкалай дунё курган тренер
+3   
18 окт 17:31:33
Lo'ttiboz
Ishqilib ektor boboniyam choyxanaga orgatib qoymasak boldi osiyoda chempion bolish qiyinmas faqat yaxshi futbol oynash kerak
+3   
18 окт 17:22:06
ФАН
Берилган соволларга ишонса буладиган жавоблар. Лекин ОК-2019 да чемпионлик сал огирлик килса керагов.
Бабаяндан кейинок иш бошлаганда уддалаши мумкин эди.Нима булганда хам МТЖ ва Купперга улкан Омад тилаймиз.
Асосий максадимиз QATAR-2022.
+3   
18 окт 16:43:05
MYUFC-4922
- Осиё кубогига боришдан мақсад албатта унда чемпион бўлиш, xudo xoxlasa ishonchni oqlaysizlar omad
+3   
18 окт 16:32:22
Джуниор
TJga omad. Kuper - super! (Dinamo muxlisi)
+1   
19 окт 01:19:50
Rustam Ahmedov
Нима булганда хам омадини берсин
+1   
18 окт 21:07:24
Nozim 7 Ribery 7
""Барчамиз бирлашган ҳолда умумий мақсад йўлида ҳаракат қиладиган бўлсак, унда кўплаб ютуқларга эришамиз"" mana haqiqiy yirakni junbushga keltiruvchi so'z....!!!
+1   
18 окт 19:12:03
Bobur91
Австралияда ливанга карши ойинам режалаштирилгандику у нима болди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Купер имзосини "ўчирворган" Жанубий Корея - шармандали мағлубият! Купер имзосини "ўчирворган" Жанубий Корея - шармандали мағлубият!
Ўзбекистон терма жамоаси Австралияда Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик...  1063
​Диёр Имомхўжаев: "Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!"

​Диёр Имомхўжаев: "Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!"
ПФЛ маслахатчиси Диёр Имомхўжаев терма жамоамизнинг Жанубий Кореяга...  158
11та эди, 12та бўлди! 11та эди, 12та бўлди!
Бироз аввал якунига етган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма ...  110
Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:4. Учрашув статистикаси Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:4. Учрашув статистикаси
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияда Жанубий Корея...  95
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг