UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:17Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари маълум  1 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   0 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  13 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  6 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10

Эктор Купер миллий терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Таркибда янги номлар бор Янгиликлар

Эктор Купер миллий терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Таркибда янги номлар бор

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 май - 12 июнь кунлари навбатдаги йиғин ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари учта ўртоқлик ўйини ўтказишади. 2 июнь куни сафарда Туркия билан, 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия билан куч синашамиз.

Эктор Купер мазкур ўйинларга миллий терма жамоа таркибига жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан қуйидаги 25 нафар футболчи жой олган:

Дарвозабонлар:
Санжар Қувватов («Пахтакор»)
Илёсов Жавоҳир («Локомотив»)
Суюнов Элдор («Пахтакор»)
Эргашев Ботирали («Динамо»)

Ҳимоячилар:
Кримец Егор («Пахтакор»)
Исмоилов Анзур («Локомотив»)
Турсунов Достонбек («Ренофа Ямагучи», Япония)
Тўхтахўжаев Ислом («Локомотив»)
Зотеев Олег («Локомотив»)
Сайфиев Фаррух («Пахтакор»)
Комилов Акромжон («Пахтакор»)
Ҳошимов Даврон («Локомотив» )
Алижонов Ҳожиакбар («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон («Пахтакор»)
Аҳмедов Одил («Шанхай СИПГ», Хитой)
Мусаев Фозил («Жубило Ивата» Япония)
Алибоев Икром («Сеул», Жанубий Корея)
Ўрунов Остон («Навбаҳор»)
Машарипов Жалолиддин («Пахтакор»)
Ибрагимов Достон («Бухоро»)
Рўзиев Қувондиқ («Қўқон-1912»)
Мирзаев Сардор («Локомотив»)

Ҳужумчилар:

Шомуродов Элдор («Ростов», Россия)
Сергеев Игорь («Пахтакор»)
Абдухолиқов Темурхўжа («Локомотив»)

Легионерлардан Достон Турсунов ва Икром Алибоев Туркияга қарши ўйинда иштирок эта олишмайди. Улар ўз клублари таркибида миллий чемпионат ўйинларни ўтказиб, 3 июнь куни Ўзбекистонга етиб келишади. Кейин терма жамоа билан биргаликда КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик кўришади.

Рейтинг: +125   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика