Эктор Купер бошчилигидаги Конго ДР термаси Марокашга йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди

Narzulla Saydullayev
30 мар 2022, 02:36
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Эктор Купер бошқараётган Конго ДР термаси билан омадсизликка учради.

Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қиладиган ўйинда Конго ДР йирик мағлубият қабул қилиб олди. Марокаш терма жамоаси эса Жаҳон чемпионатига йўл оладиган бўлди.

Марокаш –  Конго ДР 4:1 
Дастлабки ўйин - 1:1

Голлар: 1:0 – 21 Унаи, 2:0 – 45 Тиссаудали, 3:0 – 54 Унаи, 4:0 – 69 Хакими, 4:1 – 77 Маланго.

Марокаш – Буну (Мохамеди, 43), Хакими, Саисс, Агерд, Эль-Ямик (Ммаэ, 9), Мазина (Аттийят-алла, 81), Амрабат, Амалла, Унаи, Тиссаудали (Буфаль, 80), Эль-Кааби (Ммаэ, 81).

Конго ДР – Киассумбуа, Амале, Мбемба, Тиссеран, Луйиндама (Какута, 46), Масуаку, Бастьен (Бонгонда, 77), Кайембе, Бакамбу (Мбокани, 85), Висса (Маланго, 77), Элиа (Кебано, 85).

Огоҳлантиришлар: Амрабат (25), Амале (58), Кайембе (75), Тиссеран (79).


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia