UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50"Суперлигада юқори савияда ҳакамлик қилинади. Шомуродов Дзюбадан кучлироқ". Россиялик ҳакам – Ўзбекистон, мамлакат футболи ва уруш ҳақида  0 11:40Лаутаро Мартинес фаолиятини "Интер"да давом эттиришини тасдиқлади  0 11:39"Бунёдкор" Димитрие Побуличнинг халқаро трансфер сертификатини яқин кунлар ичида олади  3 11:17"Бенфика" ва "Атлетико" собиқ форварди Сальвио Мексиканинг "Пумас" клубига ўтди  0 10:55"Монако" Белотти билан тўрт йиллик шартнома имзолашга тайёр  0 10:31МЮ тез орада Маласианинг трансферини эълон қилади  2 10:12Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  0 10:00“Ювентус” форварди МЛС клубига ўтди  0 09:50“Вильярреал” Бельерин учун “Арсенал”га қанча таклиф этаётгани маълум  0 09:40Мираброр Усмоновни хотирлаб  6 09:25“Сантос” президенти: “У қайтаман деб айтган”  3 09:1040 млн сўм! РПЛ янги мавсумида ҳакамлар ўйин учун қанча маош олиши маълум  3 08:55“Челси” собиқ форварди: “Роналду Месси ЕЧЛда унга яқинлашиб олишидан хавотирда”  23 08:40“Спартак” футболчиси ПСВга ўтади. Аввалроқ, Люк де Йонг эйндховенликлар аъзосига айланганди  0 08:25Давид Луис Европага қайтиши мумкин. У А Серия грандига таклиф қилинди  0

ЕКЛ финали. "Рома" ва Элдор Шомуродов "Фейенорд"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор еврокубокларда ғолиб бўлди! Янгиликлар

ЕКЛ финали. "Рома" ва Элдор Шомуродов "Фейенорд"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор еврокубокларда ғолиб бўлди!

Европа Конференциялар Лигаси финалининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЕКЛ финали. "Рома" - "Фейенорд" 1:0 

Голлар: Николо Заньоло 32'

"Рома": 1. Руй Патрисиу, 23. Жанлука Манчини, 3. Рожер, 6. Крис Смоллинг, 4. Брайан Кристанте, 7. Лоренцо Пеллегрини, 77. Генрих Мхитарян (27. Сержиу Оливейра 17'), 59. Никола Залевски (37. Леонардо Спинаццола 67'), 2. Рик Карсдорп (5. Матиас Винья 89'), 22. Николо Заньоло (17. Жордан Верету 67'), 9. Тэмми Абрахам (14. Элдор Шомуродов 89').

Захира: 87. Даниэл Фузато, 24. Мараш Кумбула, 52. Эдоардо Бове, 15. Эйнсли Мэйтленд-Найлз, 64. Феликс Афена-Гьян, 92. Стефан Эль-Шаарави, 11. Карлес Перес.

"Фейенорд": 1. Юстин Бейло, 5. Тирелл Маласиа (9. Алиреза Жаханбахш 89'), 4. Маркос Сенеси, 18. Гернот Траунер (2. Маркус Педерсен 74'), 3. Лутсхарел Гертрюйда, 10. Оркун Кекчю (23. Патрик Волемарк 828), 17. Фредрик Эурснес, 26. Гус Тил (28. Йенс Торнстра 59'), 7. Луис Синистерра, 14. Рис Нелсон (11. Брайан Линссен 74'), 33. Сириль Дессерс.

Захира: 16. Валентин Кожокару, 30. Тейс Янсен, 21. Офир Марциано, 32. Дензел Халл, 25. Рамон Хендрикс, 13. Филиппе Сандлер, 6. Йоррит Хендрикс.

Огоҳлантиришлар: Гернот Траунер 25', Лоренцо Пеллегрини 37', Никола Залевски 66', Руй Патрисиу 84', Леонардо Спинаццола 90+4


90+5. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "РОМА" ВА ЭЛДОР ШОМУРОДОВ ЕКЛ ЧЕМПИОНИ!

90+3. Юстин Бейло жамоаси жарима зарбаси амалга ошираётганда "Рома" дарвозаси томон борди. Вазиятни римликлар бартараф этиб, олдинга тепиб юборишди, Шомуродов эса тўпни рақиб ҳимоячисидан олиб қўя олмади.

90+1. Ҳаводан узатилган тўп барчадан ўтиб Брайан Линссенга етиб келди, бироқ ҳужумчи тўпни ўзига ўнглай олмади.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЭЛДОР ШОМУРОДОВ ФИНАЛДА МАЙДОНГА ТУШДИ!

86. Лоренцо Пеллегринининг дарвоза томон йўллаган ажойиб зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.

82. Луис Синистерранинг ерлатиб берган зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

81. "Фейенрод" кўп бора олдинга бориб, римликлар дарвозаси олдида хавф юзага келтиришмоқчи бўлишяпти, бироқ "Рома" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишмоқда.

75. Ҳар икки жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўйин ҳарорати эса ошяпти.

74. Сержиу Оливейранинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи осмон-у фалакларга кетди.

62. Нелсон дарвоза томон йўллаган зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.

58. Ўйин темпи иккинчи бўлим авваллига қараганда бироз тушди

50. ЗАРБА! Тирелл Маласианинг 24 метрлардан йўллаган зарбасини Патрисиу қайтариб юборди!

49. Ҳаммаси жойида, ўйин давом этади. 

48. ВАР "Рома" дарвозаси томон пенальти бўлиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.

47. "Фейенрод" бурчакдан узатган тўпдан унумли фойдалана олмади. Тўп аввалига устунга, сўнг Гус Тилнинг зарбасини Патрисиу қайтариб юборди.

47. Бўлимни нидерландияликлар фаол бошлашди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+5. Биринчи бўлим якунига етди!

45+1. "Фейенрод" бўлим сўнггини анча фаол тарзда ўтказмоқда.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Оркун Кекчюнинг дарвоза томон узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

34. Голдан сўнг ўйин ҳам, мухлислар ҳам анчагина жонланди.

Жарима майдончаси ташқарисидан ҳаволатиб узатилган тўпни Николо Заньоло ўзига тўғрилаб дарвоза томон зарба берди ва гол урди!

32. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Рома" ҳисобни очди!

28. Луис Синистерранинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Руй Патрисиу ушлаб олди.

24. Пеллегрини тўпни Заньолога етказиб берди, аммо Николо тўпга ета олмади.

20. Ўйиннинг ўтган 20 дақиқаси давомида тўп назорати бўйича устунлик: 42% - 58%

17. Арманистонлик футболчи ўрнига Сержиу Оливейра майдонга тушди.

16. Генрих Мхитарян жароҳат олди. Кўп эҳтимол футболчи финални давом эттира олмайди ва унинг ўрнига бошқа футболчи ўйинга қўшилади.

11. Энди эса тўп назорати римликларда. Ўйиннинг ўтган вақти мобайнида бирорта хавфли ҳужум кўрмадик.

3. Ўйин жуда сокинлик билан старт олди. "Фейенрод" асосан тўпни назорат қилмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Рейтинг: +27   

Фикрлар

+12   
26 май 02:26:13
Timur Red Moscow
Маурино сенга рахмат Эльдорни туширганинг учун.
+9   
26 май 02:24:27
AvazBek
ELDOR TORTINCHOQMI YOKI UYATCHANMI NIMA BALO KUBOKNI HAM KOʻTARIB KOʻRMADI QIZIQMADIYAM ANU ESHAK KAMERACHIYAM ELDOR MEDAL OLYATKANINI KOʻRSATMADI SHUNCHALIK MENSISHMASMIKIN EYY????OʻZBEK DEB
+9   
26 май 02:15:47
Olg'a Manchester Yunayted
Кут Абрахам шу ердахам Элдорга халакит беряпди, хаммага медал беряпди Элдорга навбат келганда Абрахам деган кутни курсатади
+8   
26 май 02:22:53
Jamshidbek Achilov
Елдор Ким съезди нима килишни билмай хаяжонланиб юрипти бизда биринчи марта голиблик булди шунга хаяжонланиб колди нима килишни билмай кийингисига пишиб клади омадини берсин
+8   
26 май 02:16:24
Erve Renar
medal taqish navbati Eldorga kelganda, kadrda Abraham chiqib qoldi.....

Hatto shu Yerda ham....u
+7   
26 май 02:04:57
Soccerland777
Элдор сени чин қалбдан табриклайман! Бу катта ютуқ!
+6   
26 май 03:28:39
Ability Qoraqoziyev
Eldor uka ishlaringa omad nima bo'lsa ham bu yutuqga erishgan 1-o'zbek bo'lding.Mana El Sharavi yoki Gyan zaxirada qoldi sen finlada o'ynading qancha bo'lsa ham sen haqingda yomon fikr aytgan insonlar o'sha Albaniyaning Tirana stediumiga ham kira olishmaydi.Otanga ming rahmat senday farzand tarbiyalagani uchun.Seni yaratgan shunga munosib ko'rgan.Insonparvar bolganing uchun ham sen u yerdasan.O'zbekiston sen bilan.
+6   
26 май 03:05:43
online ...
Eldorjon sen nega bir martda bulsa xam kubokni qulinga olib bir martda Uzbeklar uchun boshing uzira kutarmading seni butun bugun Uzbekston kutib turgandi
Yo bulmasa jud qiyinmidi
Mayli shunisiga xam katta rahmat
+6   
26 май 02:15:02
Isroiljon
Еврокубокларда ғалаба қозонган илк ўзбек футболчиси-ЭЛДОР ШОМУРОДОВ.ТАБРИКЛАЙМИЗ.
+6   
26 май 02:08:19
Gooooooooooooooooool
Eldor Shomurodov Yevropa Konferensiyalar Ligasini yutgan ilk osiyolik futbolchi!!!
+5   
26 май 04:04:29
JAVA
Bekhzod İsmoilov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ha vatanga nafrat boʻlishi mumkin emas balkim hukumatga nafrat boʻlsihi mumkim vatanga xech qachon nafrat boʻlmaydi mayli siz bilan tortishishni foydasi yoʻq aytdimku bu narsalarni tushunish kerak. Qachonki vatan xissi bor oʻyinchilar MTJ da oʻynashni boshlasa ana ushanda biz JCH chiqamiz amma xali unaqa futboʻlchini koʻrmadim Denisovdan tashqari (xar bir kubokni yutganda Uzb bayrogʻini unutmasdan taqib chiqadi Ahmedov ham xuddi shunaqa chiqadi) Eldorni bilmadim mayli uni ham tushunaman bola suvga tushgan boʻlka nonday juda boʻsh. Kubokninyutganiga ham shukur
Sizi olchov mezonlarizi ozingiz chunasiz faqat. Boshqada bunaqa bomasligiyam mumkin. Vatan xisslarni olchash uchun bayroq kotarsami yo boshqa narsa qisagina olchab bomidi. Hich narsa qilmasdan turib ham ichida kuchli vatanparvar bolishi mumkin. Eldor oziga maqul tarzda nishonladi. Sizga yoqadgan tazrda nishonlamasa bu vatan xissi yoq dganimas.
+4   
26 май 02:23:10
Bastian Schweingistier
FIFA2021 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
нимага элдор байроғимизи кутариши кк,калла жойдами? УЗБ бу уйинда нима қилиб берди,ҳатто элдор 90 дақиқа майдонда уйнаб ғалаба голи ургандаям элдор УЗБ байроғини кутариб юриши бачканалик ҳисобланарди,қарангларчи қайси футболчи уз ватанини байроғини кутарябди,уларам элдордан кам эмаску уларам уз ватани биздан кам яхши куришмаса кк
Nma deb yotbsane kormadingmi bayroq kotarganlardi
+4   
26 май 02:19:42
MVsaid
Patrisioga qoyil kamtar
+4   
26 май 02:06:44
Pulat real
Vista 1981 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eldorga juda kam imkoniyat bergani va Eldor gol urolmagani uchun ģalaba xam tatimadi.
Vista1981 sizga bitta savol bor aka. Noto'g'ri tushunmang faqat. Siz yil boshida Anchelottini juda ko'p gapirdiz. Hech nima yutolmaydi natija qilolmaydi deb. Hali oxirida isbotlab beraman dediz. Fikriz o'zgardimi yoki hali ham shu fikrdamisiz
+4   
26 май 02:00:36
701
reklama q bormi sport tv!!!!

UYINNI KURSAT … odam bumislar pul deb

ELDOR GAP YOOO!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика