UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  4 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  1 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  8 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  4 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  7 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  2

Эҳтимолий юлдузлар: яққол ўсишга эришаётган топ-клублар тарбияланувчилари Янгиликлар

Эҳтимолий юлдузлар: яққол ўсишга эришаётган топ-клублар тарбияланувчилари

Клублар кўпинчи таркибни кучайтириш учун трансфер бозоридан вариантлар излашади.

Аммо, бу доим ҳам ишлайвермайди. Академия ва ўз тарбияланувчиларига эътибор бериш муҳимроқ. Ёш ўйинчилар тўғри ёндашув билан биринчи жамоани жиддий кучайтиришлари мумкин. Бугун яққол ўсишга эришаётган топ-клублар тарбияланувчилари ҳақида гаплашамиз.


Алехандро Бальде ("Барселона")

"Барселона" бир неча йиллардан буён Жорди Альбага ўринбосар изламоқда. Аммо, бу масалани ҳозироқ ҳал қилиш мумкин. Алехандро Бальде аста-секин Каталония клуби "қария"синг ўрнини узоқ муддатга эгаллайдиган ўйинчига айланиши мумкин.



Испан ўтган мавсум "кўк-анорранглилар"нинг биринчи жамоасида дебют қилди, жорий мавсум эса Хавидан кўпроқ ўйин амалиёти олмоқда. 19 ёшли фулбек Ла Лига доирасида 13та ўйинда 3та ассист қайд этди, шунингдек Чемпионлар лигасидаги 4та баҳсда тўп тепди. Бальде Хави қўл остида "Барселона"нинг асосий таркибидан жой эгаллаши мумкин.


Коул Палмер ("Манчестер Сити")

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиолани доим трансфер бозорида катта пуллар сарфлашда айблашади. Аммо, мутахассис вақти-вақти билан ёшларга ҳам имконият беради. Ўз вақтида испан ишонган Фил Фодендан ҳозирдан нималар кутиш мумкин. Эндиликда бутун ҳаётини "Манчестер Сити" академиясида ўтказган Коул Палмер аста-секин "шаҳарликлар"нинг биринчи жамоасига ўтказилмоқда.



20 ёшли ҳужумкор хавбек ҳозирча доим ҳам самарали ҳаракатлар қайд этмаяпти, аммо майдонга тушган пайт ўйинни бузиб қўймаяпти. Палмер – келажакда "шаҳарликлар"ни тарк этиши мумкин бўлган Бернарду Силванинг эҳтимолий ўринбосари.


Рико Льюис ("Манчестер Сити")

Ёрқин келажак кутаётган бўлиши мумкин бўлган яна бир "Манчестер Сити" тарбияланувчиси. Льюис "шаҳарликлар"нинг биринчи жамоасида жорий мавсум дебют қилди ва ҳозирча ўзини жуда яхши кўрсатмоқда. Риконинг "Манчестер Сити"да катталар даражасидаги илк голини Чемпионлар лигасидаги дебют ўйинида урганини қайд этиш керак. Англиялик "шаҳарликлар"га "Севилья"ни ютишда ёрдам берди ва "Манчестер Сити" таркибида ЧЛда гол урган энг ёш ўйинчига айланди.



18 ёшли фулбек бундан ташқари "Ливерпуль"га қарши Лига кубогида доим ҳужумни қўллаб қувватлаган ҳолда жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. Льюис АПЛда аллақачон олтита ўйинда иштирок этди ва буёғига кўпроқ ўйин амалиёти олиши мумкин.


Алехандро Гарначо ("Манчестер Юнайтед")

Манчестер қизил қисмининг ҳам ўз ёш қаҳрамонлари бор. Гарначо МЮнинг биринчи жамоасида ўтган мавсумда дебют қилди, аммо жорий мавсум кўпроқ эслаб қолинмоқда. 18 ёшли вингер аввалига манчестерликларга "Реал Сосьедад"га қарши Европа лигаси доирасидаги ўйинда ғалабани тақдим этди. Бу ўйиндаги ягона гол аргентиналик учун "Юнайтед" таркибидаги илк гол бўлди.



Гарначо шундан сўнг 10 кун ўтиб "Фулхэм" (3:2)га қарши қўшиб берилган 3-дақиқада ғалаба голини урди. Йигитчада катта имконият бор. МЮнинг ҳозирги устози Эрик тен Хаг ёшларга кўп имконият бераётгани унинг омадидир.


Юссуфа Мукоко ("Боруссия", Дортмунд)

Мукоко "Боруссия"нинг биринчи жамоасида 2020/21 йилги мавсумда дебют қилган ва Бундеслигада ҳатто 3та гол ҳам урганди. Аммо, ёш форвард жорий мавсум ўзида яхшироқ таассурот қолдирмоқда. 18 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди. Мукоко "арилар" учун муҳим ўйинчига айланди.



У жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги "Шальке" (1:0)га қарши ғалаба голини урди, "Бавария" (2:2) билан ўйинда "Боруссия"га дуранг қайд этишга ёрдам берди, шунингдек "Штутгарт" (5:0) ва "Бохум" (3:0) тор-мор келтирилишида иштирок этди. Немис гол урган ва ассист қайд этаётган ўйинлар ҳам йўқ эмас. Ўйинчининг шартномаси якунланмоқда, аммо катта эҳтимол ҳамкорликни давом эттириш иккалар томон учун ҳам яхши.


Фабио Миретти ("Ювентус")

Олдин "Ювентус" устозлари академияга камроқ эътибор қаратишарди, аммо ҳозирда барчаси ўзгарган. Массимилиано Аллегри биринчи жамоага кўпроқ ёш ўйинчиларни жалб қилмоқда. Уларнинг орасида Фабио Миретти ўзгача ажралиб турибди. У ўтган мавсум "бьянконери"нинг биринчи жамоасида дебют қилди, шундан сўнг у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни бошлади.



19 ёшли хавбек жорий мавсум А Серия доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушди, улардан 8тасида асосий таркибда майдонга чиқди. Ёш италиялик шунингдек Турин клуби сафида Чемпионлар лигаси доирасидаги бешта ўйинда иштирок этди. Миретти ҳозирданоқ деярли ҳар бир ўйинда ҳаракат қилмоқда. Адриен Рабонинг мавсум сўнггида "Ювентус"дан кетиши, Поль Погбанинг тез-тез жароҳат олаётганини ҳисобга олса, "қора-оқлар" тарбияланувчилари олдида катта имкониятлар очилмоқда.


Армандо Броя ("Челси")


Броя 2019/20 йилги мавсум АПЛда 5 дақиқа ўйнади. У шундай қилиб "Челси"нинг биринчи жамоасида дебют қилди. Футболчи шундан сўнг "Витесс"га йўл олди ва у ерда ижара асосида ҳаракат қилди. Ёш форвард Нидерландия Эредивизиси доирасида 30та ўйинда 10та гол уришга эришди. Армандо кейин "Саутгемптон"да бир йил ҳаракат қилди. Натижалар АПЛда пастроқ бўлди (32та ўйинда 6та тўп), аммо Англия чемпионати даражаси ҳам бошқа эди.



21 ёшли ҳужумчи жорий мавсум "Челси" биринчи жамоасининг ўйинчисига айланди. Албаниялик "кўклар"га "Вулверхэмптон" (3:0)ни мағлуб этишда ва "Манчестер Юнайтед" (1:1) билан дуранг қайд этишда ёрдам берди. Аммо, футболчи жароҳат олди ва шу сабаб мавсумнинг иккинчи қисмини ўтказиб юборди. Жароҳат футболчининг келажагини олдиндан белгиламаслиги муҳим. "Челси"нинг ҳужумида мунтазам равишда муаммолар юзага келмоқда, академиядан чиққан ёш форвард эса ҳеч бўлмаса уларнинг бир қисмини ҳал этишда ёрдам бериши мумкин.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика