UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Торрес "Атлетико"га қайтиш ҳақида: "Севимли клубимизга хизмат қилиш учун барчасини қиламиз"  0 09:47"Манчестер Сити" Рубен Диашга янги шартнома таклиф этишга тайёр  0 09:23"Интер" "Монако" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 09:00"Бешиктош" Годин билан шартнома имзолаши мумкин  0 08:37"Торино" ва "Ювентус" Пьяцанинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда  1 08:14Йоветич "Герта" билан шартнома имзолайди  0 08:04Эшитдик-да! Виктор Кумиков "Андижон"га қайтмоқда. Жамоага уч нафар легионер ҳам келади  30 07:51Серхио Рико "Эвертон"га ўтишдан бош тортди  0 07:47Токио-2020. Ўзбекистонлик спортчиларнинг тўртинчи кунги иштирокларидан ОНЛАЙН  8 07:28Роналдунинг "Ювентус"даги келажаги маълум бўлди  9 07:06Шоҳруҳ Холматов "Андижон" кўригидан кетди  0 00:57Боатенг "Севилья"га ўтиши мумкин  6 00:51Расман: "Партизан" Матичнинг "Пахтакор"га ўтишини тасдиқлади  30 00:3339 ёшли Алвеш "Кротоне"га ўтишга яқин  2 00:19"Amazon" Левандовски ҳақида фильм суратга олади  1

Эҳсони Паншанбе "Истиқлол"га ўтадими? Бекободдаги ўйин нима учун ёпиқ ўтди? Виталий Левченко билан интервью Янгиликлар

Эҳсони Паншанбе "Истиқлол"га ўтадими? Бекободдаги ўйин нима учун ёпиқ ўтди? Виталий Левченко билан интервью

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси кеча Тошкентда "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Қизиқарли кечган учрашувда жиззахликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундан аввал Бекободда "Металлург" меҳмони бўлган душанбеликлар кичик 1:0 натижасида ғалабани ўзиники қилган эди. Биз ушбу учрашувлар ва бўлажак ўйинларга тайёргарлик хусусида "Истиқлол" бош мураббийи Виталий Левченкога бир нечта саволлар билан юзландик.

- Виталий Григорьевич дастлаб тайёргарлик жараёни ва ўтказилган учрашувлар ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз...
- Чемпионат баҳслари якунлангач йигитларга бир неча кун дам олиш имконини бердик. 17 июль санасидан эътиборан йиғинга киришдик. 18 июль куни Бекободда "Металлург"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Ўйлайманки, бу баҳс биз учун фойдали бўлди. Икки кунлик машғулотлардан сўнг мана кеча "Сўғдиёна" билан ўйнадик. Тошкентда битта "Локомотив"га қарши учрашувимиз қолди. Мазкур баҳсдан сўнг футболчиларга дам берамиз ва ички чемпионат, кубок мусобақасига ҳозирлик кўрамиз. Бу бизга ОЧЛга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ҳозир биз натижага кўп ҳам эътибор бераётганимиз йўқ. Муҳими футболчиларнинг босимга қай даражада дош бера олиши. Таркибимизда янги футболчилар бор. Ўртоқлик учрашувлари орқали уларнинг ҳаракатларини кўриб, таҳлил қилиб боряпмиз.

- Бекободда "Металлург" билан ўйин ёпиқ тарзда ўтди. Бу сизнинг хоҳишингиз билан бўлдими?
- Юқорида айтганимдек жамоамизда бир нечта янги футболчилар кўрикдан ўтаётганди. Уларни эртароқ эълон қилмасликни лозим топгандик. Ортиқча ажиотаж бўлмаслигини истадик.



- Эшитишимизга қараганда "Истиқлол" "Навбаҳор" футболчиси Эҳсони Паншанбега қизиқаётган экан...
- Эҳсонини "Навбаҳор" билан шартномаси бор. Агар клуби билан буни ҳал қилса, ушбу футболчини "Истиқлол"да кўришдан фақат хурсанд бўламиз.

- Узоқ йўл босиб келингани учунми ёки бошқа сабабми, футболчиларнинг жисмоний ҳолати паст экандек кўринди...
- Футболчилар кўп юклама олишгани, тетик эмаслиги майдонда кўринди. Бундай ўйинлар бизга керак. Рақибларимиз яхши савиядаги жамоалар ҳисобланади. Мана шундай ўйинлар кучсиз томонларимизни, ишлашимиз керак бўлган жиҳатларни кўрсатиб беради.

- Биламизки, "Истиқлол" ҳимоявий тактик футбол кўрсатади. Шундай бўлсада, олдинги чизиқда жамоавий ўйинни яхшилаш кераклиги кўринмоқда. Футболчилар ҳужумда кўп тўп йўқотишмоқда...
- Сиз тўғри пайқабсиз. Футболчилар вазиятларда қарор чиқаришга қийналишди. Иккинчи бўлимда темпни оширишга ҳаракат қилдик. Бироқ иккита тезкор қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбордик. Қўлни туширмаймиз ва ишлашда давом этамиз.

- Интервьюларингизда ўзбекистонлик футболчиларни яхши билишингиз ҳақида айтган эдингиз. "Истиқлол" сафида ўзбекистонлик ижрочиларни кўрамизми?
- Айрим футболчилар Тожикистон чемпионатига ўтишни истамайди. Яна бошқалари билан молиявий томондан келишиш қийин. Мазкур жараённи ўйлаб кўриб таҳлил қиламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+4   
22 июл 11:21:05
Obidjon Ummatov
Сўғдиёна молодец
+2   
22 июл 17:06:04
Man United
Паншанбе учун Навбахорни узи яхши вариант. Кетса хам бундан кучли жамоага ва чемпионатга кетиши кк. Истиклолга кайтиб бориши оркага ташланган кадам булади у учун.
+2   
22 июл 15:04:18
RF Ermatov
nasaf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана шу тренерни термага қўйиш керак
Баскетболга кизикмасакансизда
+2   
22 июл 13:26:18
Davronbek Beshariq
Тожикистон ва Узбекистон футбол спвияси борасида фарк катта. Миллий чемпионат ва замонавий иньфратузилма борасида хам.
+1   
22 июл 12:25:46
Akmaljon
Dilshod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu trener Qirgizistonga treneram boganmidi? Osiyo chempionatiga. Germaniya 5-ligasida oynidigan bolasi 3 ta gol urganidi.
У бошка тренер. Сиз айтган уйинчи 1-даврада Андижон жамоаси сафида уйнади, лекин бир ишни койиллатгани йук
+1   
22 июл 11:33:54
Faxriddin Shodmonxojayev
Dilshod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu trener Qirgizistonga treneram boganmidi? Osiyo chempionatiga. Germaniya 5-ligasida oynidigan bolasi 3 ta gol urganidi.
Yoq u boshqa trener uni oti Andrey Krestenin
   
24 июл 06:34:54
Asilbek Avazov
Murabiy metalurgda qolsin clubida
   
23 июл 16:02:47
Мухлис оддий
Майдонни яхши кура олади .Паслари яхши
   
22 июл 12:25:56
nasaf
Мана шу тренерни термага қўйиш керак
   
22 июл 11:36:51
Бахтийор Ашуров
Тактик ақиллий мураббий экан.Омадини берсин.
   
22 июл 11:23:33
Dilshod
Shu trener Qirgizistonga treneram boganmidi? Osiyo chempionatiga. Germaniya 5-ligasida oynidigan bolasi 3 ta gol urganidi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика