Эдин Жеко: "Доим захирада қолавериш оғир"

Tolibjon Qosimov
9 ноя 2013, 18:23
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эдин Жеко кўпроқ майдонга тушмоқчи эканини айтиб ўтди.
- Ҳозиргидан кўра кўпроқ ўйнашим керак. Премьер-Лигада атига тўрт бор асосий таркибда майдонга тушдим. Агар менга 90 дақиқа берилса, барча нарса бўлиши мумкин. Кетма-кет тарзда майдонга туша олмаслик алам қилади.

Мени клуб билан шартномам 18 ойдан сўнг тугайди. Бироқ келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди, - дейди Жеко Daily Mirror нашрига.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net