UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Эдгар Гесс: "9 нафар футболчи билан 11 нафар футболчига қарши ўйнаш оғир" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "9 нафар футболчи билан 11 нафар футболчига қарши ўйнаш оғир"

"Навбаҳор" - "Бухоро" (4:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб Эдгар Гесс иштирок этди.
"Бугунги ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим, уларнинг характеридан хурсандман. Лекин биз учрашувда 11га 11 ўйнашни истагандик. Баҳс бошида қизил карточка ва пенальти... Биз ҳимояланишга мажбур бўлиб қолдик. 9та бўлиб қолиш эса жуда қийин. Натижадан қониқмадим.

Ҳакамлар қизил карточка кўрсатишади, пенальти белгилашади. Бу уларнинг иши. Биз эса ўз ишимизни қилишимиз керак.

Агар ҳимоячилар хато қилишмаса барча ўйин 0:0 ҳисобида тугарди. Футбол хатоларсиз бўлмайди.

Жамоа раҳбарияти бизнинг олдимизга кучли ва рақобатбардош жамоа тузиш вазифасини қўйганди. Бундан ташқари мавсумда 30 очко олишимиз керак. Менимча бунга кучимиз етади.

Биз иккинчи бўлимда икки киши кам бўлиб қолиб ҳам имкониятларга эга бўлдик. Айнан мана шу мени хурсанд қилди.

11 август куни "Пахтакор-79"га 35 йил тўлади. Ўша футболчиларни яхши танир эдим. Афсуски кўпчилиги ёш кетишганди. Ўша йил май ойида мени "Пахтакор"га чақиришганди. Ўшанда агар таклифга рози бўлганимда бу ерда бўлмасмидим. Бу тақдир, бу ҳаёт, - дейди Эдгар Гесс.

Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика