
Чемпионлар лигаси бу Жаҳон чемпионати каби катта турнир. Бу мусобоқада сен ўзингни энг яхши сифатларингни кўрсатишинг зарур. Жозе мени дунёнинг энг яхши ёш футболчиси дейди. Моуриньо менга нисбатан жуда илиқ муносабатда. Бу мени жуда қувонтиради. Демак мен ўз ишимни яхши бажармоқдаман. Тўғри, мени юксалишимда фақатгина Жозенинг хизматлари эмас, бошқа мураббийларники ҳам бор. Лекин у футболчиларни руҳлантиришда етакчи ва кучли мутахассис. Унинг бу услуби жуда фойда бермоқда. Мен ўз ўйинларим билан унинг хизматларига муносиб жавоб қайтармоқчиман.