Эден Азар келаси мавсумда 10-рақам остида ҳаракат қилади

Narzulla Saydullayev
4 июн 2014, 09:47
“Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар келаси мавсумда 10-рақам остида майдонга тушишини маълум қилди.
Сўнгги икки йилдан бери у лондонликлар таркибида 17-рақам остида ўйнаб келаётганди.

10-рақам Хуан Мата “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтганидан кейин бўшаб қолганди. “Бу менинг севимли рақамим. Мен айнан шу рақам остида Бельгия терма жамоасида ҳам ўйнайман. Ёшликдаги қаҳрамоним Зинедин Зидан ҳам Франция терма жамоасида 10-рақамда ҳаракат қилганди”, – дейди Азар.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru