Эдегор терма жамоа сафида жароҳат олди

Aziz Tukhtamuradov
25 мар 2021
"Реал"нинг "Арсенал"да ўйнаётган футболчиси Мартин Эдегор Норвегия терма жамоаси сафида жароҳат олди.

У ЖЧ-2022 саралаши доирасида Гибралтар билан ўйинда шу сабабли ҳам эрта майдонни тарк этди. 

Норвегияликлар терма жамоаси устози Столе Сольбаккеннинг айтишича, унинг жароҳати жиддий эмас ва Эдегор сешанба куни Туркия билан ўйинда майдонга туша олади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football.London