UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  18 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0

ЕЧЛ. "Ливерпуль" 2 дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал этди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Ливерпуль" 2 дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал этди

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Зальцбург" - "Ливерпуль" учрашувида Юрген Клопп шогирдлари зафар қучишди.

Зальцбург

Лига Чемпионов - группа E . 6-тур

10/12/2019, 22:55

2
:
0
Тугади

Ливерпуль

Наби Кейта - 57', Мохамед Салах - 58'

Стадион: Red Bull Arena, 29520 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
68'  Златко Юнузович (Патсон Дака)
75'  Эрлинг Холанд (Масая Окугава)
89'  Доминик Собослаи (Маджид Ашимеру)
51'  Садио Мане
53'  Деян Ловрен (Джо Гомес)
57'  Наби Кейта
57'  Садио Мане
58'  Мохамед Салах
75'  Роберто Фирмино (Джеймс Милнер)
87'  Наби Кейта (Дивок Ориги)

"Зальцбург" - "Ливерпуль" 0:2 (0:0, 0:2)

10 декабрь, 22:55, "Зальцбург" стадиони

Голлар: Кейта 57, - 0:1, Салаҳ 58, - 0:2.

"Зальцбург": Станкович, Онгуене, Хванг, Собослаи (Ашимеру, 90), Юнузович (Дака, 68), Ульмер, Минамино, Холанд (Окугава, 75), Вобер, Кристенсен, Мвепу

Захира: Коронел, Валлчи, Рамальо, Превляк.

"Ливерпуль": Алиссон, Александр-Арнольд, Ловрен (Гомез, 53), ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон, Вийнальдум, Кейта (Ориги, 87), Мане, Салаҳ, Фирмино (Милнер, 75)

Захира: Адриан, Окслейд-Чэмберлен, Шакири, Жонс.

Огоҳлантириш:
Мане (51).


 Учрашув якунига етди. "Ливерпуль" Кейта ва Салаҳнинг голлари эвазига ғалаба қозонди. Ўйинни Нодир Абдурасулов матнли трансляция қилиб борди. Мерсисайдликларни табриклаймиз! Гуруҳ жадвали

 

90+1. Салаҳнинг зарбаси ноаниқ кетди.

- Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзгариш. Собослаи ўрнига Ашимеру тушди.

89. Садио Маненинг зарбаси ноаниқ чиқди. Қарши ҳужум голга айланиши мумкин эди. Манега бироз совуққонлик етишмади.

87. Ўзгариш. Биринчи гол муаллифи Наби Кейта ўрнига Дивок Ориги туширилди.

82. Маненинг жуда хавфли зарбасини Станкович бартараф этди. Акс ҳолда ҳисоб йириклашиши муқаррар эди.

77. Зарба! Салаҳ яна бир бор номини таблога ёздириб қўйишга яқин келди. Станковичдан ажойиб сейв бўлмаганда, балки гол бўларди.

75. Ўзгаришлар. Роберто Фирмино ўрнига Жеймс Милнер, Эрлинг Холанд ўрнига Окугава тушди.

74. Алиссон Бекер тўпни эгаллаб олмоқда. 

74. Минаминонинг зарбаси Робертоснга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

68. Ўзгариш. Юнузович ўрнига Дака тушди. Ҳимоячи ўрнига ҳужумчи туширилди.

67. Зарба! Хванг 25 метрлардан Алиссон ҳушёрлигини синаб кўрди.

66. Энди Мвепу Манени зарарсизлантирмоқчи бўлди ва фол ишлатди. Арнолднинг жаримадан берган зарбаси керагидан ортиқ айланиб кетди.

64. Мане Мвепуни қўполлик эвазига тўхтатди. Эхтиёт бўлиши керак. Унда сариқ карточка бор.

58. ГОЛ! Салаҳ ажойиб гол урди! Онгуене тўпни Станковичга бўш узатиб қўйди ва Салаҳ тезлиги эвазига тўпни илиб кетди. Ўнг қанотга кетиб қолган бўлса ҳам, мисрлик футболчи ўнг оёғида бўш қолган дарвозани ишғол қилиб орадаги фарқни иккитага етказди!


57. ГОЛ! "Ливерпуль" ҳисобни очди. Наби Кейта Маненинг чап қанотдан оширган тўпини боши билан деярли бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди, 0:1.



53. Ўзгариш. "Ливерпуль". Деян Ловрен жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жо Гомез тушди.

51. Мане огоҳлантирилди.

50. Қарши ҳужумда Холанд тўпни гавдаси билан ўзига мослаштирди ва чап қанотдан ҳужумни Алисон дарвозасининг яқин пастки бурчагига бериш орқали якунлаб қўймоқчи бўлди. Бироз ноаниқ.

50. Станкович! У яна қутқармоқда. Салаҳ бирга-бир чиқиь борди ва дарвозабонни алдаб ўтаётганда Станкович буни ўқий олди.

48. Манедан "класс" узатма ва Салаҳ яна мўлжалда адашмоқда. Бундан ташқари, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

47. Робертсоннинг нишони аниқ чиқмади. Кучсиз ва ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.


Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев учрашувнинг биринчи бўлими бўйича фикрлари билан ўртоқлашмоқда.

Даврон Файзиев: Салаҳ бирга-бир чиқиб ноаниқ тепди. Кейта бирга-бир чиқди уролмади. Энди юқоридаги постга боғлайдиган бўлсак, сценарий бўйича Зальцбургдан вендетта қайтиши керак. 

Бугун каналимга кўпроқ ёзсам хайрон бўлманг, катта футбол оқшомини эфирда шарҳламай уйда ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Лекин, сиз билан гаплашиб ўрганиб қолганман. Шу сабабли телеграмингизга смс ёзиб тураман ўйинлар ҳақида))


Танаффус.

45+1. Кейта ўткирроқ бурчак атрофидан зарба берди! Станковичдан сейв! Бўлим якунланди.

- Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Биринчи бўлим сўнггида қизиллар стандарт вазиятга эга бўлишди. Бундан ҳам наф чиқара олишмади. "Наполи" ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда ва гуруҳда етакчи бўлиб турибди. 

43. Холанд Минаминога зарба бериш имкониятини яратиб берди. Япониялик футболчининг зарбаси озгина аниқ бўлмади. Гол бўлганда ҳам ҳисобланмасди. Вазият офсайд дея баҳоланди.

42. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун "Зальцбург" вакиллари жон-жаҳдлари билан курашишмоқда. Собослаи Робертсонга нисбатан қўполлик ишлатди.

41. Мвепу! Ажойиб ва кутилмаган зарба! 30 метрлардан дарвозани ўққа тутди. Тўп тўғри Алисоннинг қўлига бориб тушди.

40. Холанд тўпни ўзига бўйсундира олмади, акс ҳолда яхши вазиятга чиқиб кетган бўлиши мумкин эди. 

36. Эслатиб ўтамиз, Мане бугун собиқ жамоасига қарши ҳаракат қилмоқда. Сенегаллик 2012-2014 йилларда Австрия клуби шарафини ҳимоя қилган.

34. "Ливерпуль"да яхши имконият. Салах учун қулай нуқта. Зарбаси ноаниқ. Салах формасини тиклаб олмагани сезилиб қолмоқда. Йўллаган зарбаларининг бирортаси аниқ чиқмаяпти.

29. Салах Кейтанинг совғасини қабул қилмади ва тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади. Наби бу ерда ажойиб ўйнади ва бўш қолган Салахни кўра олганди.

24. Холанд! Эрлинг биринчи зарбасини чап оёғида йўллади. Бошланиши ёмон эмас. Қайд этиш керак, 19 ёшли норвегиялик форвард ЕЧЛ гуруҳ босқичида ҳозирга қадар 8 та гол уришга эришди. 

23. Ульмер ҳимоячини алдаб ўтди ва... Унинг узатмаси бартараф этилди. Ловрен- ван Дейк жуфтлиги ҳимоя марказида ишончли ўйнашмоқда.

22. Хвангнинг уриниши муваффақиятли якунланмади. Узатма кучсиз ва Алиссон тўпга чиқиб келди.

20. Манедан зарба! Қайтарилди. Кейтадан зарба! Ҳимоячи тўғаноқ бўлишди ва Арнольд ноаниқ зарба берди. 

19. Мерсисайд клубида стандарт вазият бўлди. Иккинчи қаватда мезбонлар устун келишди.

17. "Ливерпуль" хотиржам. Тўп назоратини аста-секин қўлга олиб мезбонларнинг шаштини туширишни удаллашмоқда.

12. Мвепу қоидани бузди ва буни табассуми билан ювиб кетди.

8. Мане дарвозага 25 метрлардан қойилмақаом бурама зарба йўллади. Бироз ноаниқ.

7. Минамино! Хванг Хинг Чанг! Икки қитъадошларимиз нималар қилишмоқда?! Ажойиб ҳаракатлар ва зарбаааа... Алиссон ва унинг шериклари бир амаллаб тўпларни қайтаришди.  

6. Мане ва Арнольддан штурм. "Қизиллар" ҳам ўз ишларини бошлаб юборишди. Темпни қаранг! Бу ҳали бошланиши... Давом этамиз.

4. "Ливерпуль"дан ҳужум! Салаҳ ажойиб вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси голга айланишига Станкович йўл қўйгани йўқ. 

3. Зарба! Мвепу Алиссон қўриқлаётган дарвоза томон илк хавфли зарбани йўллади. Аниқ зарба, яхши зарба. Лекин, Алиссон ўз ўрнида.

2. Мезбонлар босим қилишмоқда. Дастлаб Холанд, кейин Хванг босим қилди ва ван Дейк анчагина қийналиб бўлса-да вазиятдан чиқиб кетди.

1. Учрашув бошланди!



- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва ЕЧЛ мадҳияси янграб ўтди.


Ўйин бошланишига оз қолмоқда...


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика