UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  0 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (онлайн ҳисоб)  1 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  3 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  48 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0

ЕЧЛ. Яхшибоев еттинчи бўлди, энди гол урган ўзбекистонлик учинчи футболчи бўла оладими? Янгиликлар

ЕЧЛ. Яхшибоев еттинчи бўлди, энди гол урган ўзбекистонлик учинчи футболчи бўла оладими?

Молдованинг “Шериф” жамоаси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги дебют ўйинини ўзидан анча номдор бўлган “Шахтёр” (Украина)га қарши ўтказди.

Шунингдек, мазкур клуб сафида Жасурбек Яхшибоев ҳам мусобақадаги биринчи учрашувида майдон тушиб, 67 дақиқа ҳаракат қилди.

Ўйинда тирасполликлар Адама Траоре ҳамда Момо Янсаненинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, Яхшибоев нуфузли мусобақанинг гуруҳ босқичида ўйнаган еттинчи ўзбекистонликка айланди. Аввалроқ бундай натижага қуйидаги футболчилар муваффақ бўлган:

1. Максим Шацких ("Динамо К") – 45та ўйин
2. Владимир Маминов ("Локомотив М") – 26
3. Олег Пашинин ("Локомотив М") – 17
4. Жафар Ирисметов ("Спартак") – 4
5-6. Сефер Алибаев ("Таврия") – 2
5-6. Николай Турчиненко ("Таврия") – 2

Чемпионлар Лигасининг финал раундида гол уриш фақатгина икки футболчимизга насиб этган. Булар, Шацких ва Маминов. Макс ҳисобида 11та гол бўлса, Владимирда 2та тўп мавжуд.

Жасурбек Яхшибоев ҳам уларнинг сафига қўшилиш учун яхши имкониятга эга. “Шериф” устози Юрий Вернидуб вакилимизга тўлиқ ишонишини ўз интервюларида айтиб ўтди. Жамоани олдинда “Реал”га қарши ўйин кутмоқда. 2-тур баҳси 29 сентябрь куни Мадридда бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, ЧЛ 2006/07 йилги мавсум Максим Шацких “қаймоқранглилар”га (2:2) қарши Киевдаги ўйинда дублга эришганди.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика