UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  4 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  1 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  3 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  2 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  10 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  6 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8

ЕЧЛ. Яхшибоев еттинчи бўлди, энди гол урган ўзбекистонлик учинчи футболчи бўла оладими? Янгиликлар

ЕЧЛ. Яхшибоев еттинчи бўлди, энди гол урган ўзбекистонлик учинчи футболчи бўла оладими?

Молдованинг “Шериф” жамоаси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги дебют ўйинини ўзидан анча номдор бўлган “Шахтёр” (Украина)га қарши ўтказди.

Шунингдек, мазкур клуб сафида Жасурбек Яхшибоев ҳам мусобақадаги биринчи учрашувида майдон тушиб, 67 дақиқа ҳаракат қилди.

Ўйинда тирасполликлар Адама Траоре ҳамда Момо Янсаненинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, Яхшибоев нуфузли мусобақанинг гуруҳ босқичида ўйнаган еттинчи ўзбекистонликка айланди. Аввалроқ бундай натижага қуйидаги футболчилар муваффақ бўлган:

1. Максим Шацких ("Динамо К") – 45та ўйин
2. Владимир Маминов ("Локомотив М") – 26
3. Олег Пашинин ("Локомотив М") – 17
4. Жафар Ирисметов ("Спартак") – 4
5-6. Сефер Алибаев ("Таврия") – 2
5-6. Николай Турчиненко ("Таврия") – 2

Чемпионлар Лигасининг финал раундида гол уриш фақатгина икки футболчимизга насиб этган. Булар, Шацких ва Маминов. Макс ҳисобида 11та гол бўлса, Владимирда 2та тўп мавжуд.

Жасурбек Яхшибоев ҳам уларнинг сафига қўшилиш учун яхши имкониятга эга. “Шериф” устози Юрий Вернидуб вакилимизга тўлиқ ишонишини ўз интервюларида айтиб ўтди. Жамоани олдинда “Реал”га қарши ўйин кутмоқда. 2-тур баҳси 29 сентябрь куни Мадридда бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, ЧЛ 2006/07 йилги мавсум Максим Шацких “қаймоқранглилар”га (2:2) қарши Киевдаги ўйинда дублга эришганди.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика