UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  7 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  16 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3

"Шериф" ўз тарихида илк бор ЕЧЛда ғалаба қозонди, Яхшибоев 67 дақиқа ўйнади Янгиликлар

"Шериф" ўз тарихида илк бор ЕЧЛда ғалаба қозонди, Яхшибоев 67 дақиқа ўйнади

Европа чемпионлар лигаси "D" гуруҳи 1-туридан ўрин олган учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

"Шериф" (Молдова) – "Шахтёр" (Украина) 2:0

«Шериф»

Голлар: 1:0 – 16 Траоре, 2:0 – 62 Янсане.

Шериф – Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос (Янсане, 55), Тилль, Аддо (Раделич, 86), Траоре, Кастаньеда (Николов, 85), Яхшибоев (Бруно, 67).

Шахтёр – Пятов, Додо, Марлон, Матвиенко, Исмаили, Майкон, Педриньо, Маркос Антонио (Алан Патрик, 65), Тете (Марлос, 46), Фернандо Педро (Мудрик, 65), Траоре.

Огоҳлантириш: Дуланто (42).

Баҳс якунланди! "Шериф" ва Яхшибоев тарихий ютуқни қўлга киритди. Офарин! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Марлоснинг ичкарига узатмаси муваффақиятсиз чиқди. 

87. "Шахтёр" учрашувдани нақ 17-бурчак зарбасини амалга оширди. Улардан бирортаси ҳали фойда келтирганича йўқ.

86. "Шериф"да ўзгариш: Аддо ўрнига Раделич тушди.

85. "Шериф"да алмаштириш: Кастаньеда ўрнига Николов туширилди.

84. Михаил Мудрикнинг хавфли узатмаси ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

82. Эдмунд Аддо майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

80. Зарба!  Франк Кастаньеда дарвозани кўзлаб, Пятовнинг хушёрлигини синаб кўрди. Дарвозабон зарбани қайтаришга эришди.

77. Зарба!  Адама Траоренинг зарбаси сал қолса "рикошет" туфайли дарвоза тўққизлигига кириб кетиши мумкин эди.

75. Себастьен Тилль бурчакдан яхши узатмани амалга оширди, Андрей Пятов дарозадан чиқиб келиб, ишончли ўйин намойиш этди.

72. "Шериф" ўзининг иккинчи таймдани биринчи позицион ҳужумини амалга оширди. Иш зарбагача етиб бормади, аммо вақтдан ютишди.

70. Ласина Траоре жарима майдони яқинида "симуляция" ишлатиб кўрди, бош ҳакам Айтекин унга ишонмади.

69. Марлоннинг ичкарига узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

67. "Шериф"да ўзгариш: Яхшибоев ўрнига Бруно майдонга тушди.

66. Яхшибоев катта тезликда олдинга борди, аммо тўпни олдириб қўйди. 

65. "Шахтёр"да 2 та ўзгариш: Маркос Антонио ўрнига Патрик,  Фернандо Педро ўрнига Мудрик тушди. 

62. ГОООООООООООООООООООООООЛ! "Шериф" ҳисобни оширди. Янсане бош билан жамоасининг иккинчи голини урди – 2:0!  Кристианода иккинчи ассист!

60. Мезбонлар ҳимояга "ётиб олишди". Уларнинг мақсади тарихий ғалабани ушлаб қолиш.  

58. Зарба!  Майконнинг узатмасидан сўнг Марлон бош билан зарба берди. Зарбага аниқлик етишмади.

57. Зарба!  Фернандо Педронинг узоқдан йўллаган зарбаси Атанасиадис томонидан бартараф этилди.

55. "Шериф"да алмаштириш: Коловос ўрнига Янсане ўйинга қўшилди.

54. Бурчак узатмасидан кейин Фернандо ўзи хоҳлаганидек зарба беролмади, тўп анча юқорига кетди. 

50. Майкон бурчак зарбасидан тўпни ичкарига оширди. Марлоннинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

49. Маркос Антонио Кристианонинг чап қанотдан олдинга боришига йўл қўймади. 

47. Меҳмонларда бурчак тўпи. Майконнинг узатмасидан кейин тўп Яхшибоевга етиб келди, у жамоаси фойдасига "аут" ишлади.

46. "Шахтёр"да ўзгариш: Тете ўрнига Марлос туширилди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

45. Зарба!  Майкон кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 

42. Дуланто Тетега нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди.

40. Майкон тирсаги билан Колоаосга зарба бериб юборди, фоль.

37. Димитриос Коловос ҳаводан пас узатишга уринди, бироқ тўп кутилмаганда жамоадошига тегиб қолди.

36. Жасур Яхшибоевни олдинга бошловчи пас берди, ҳамюртимиз кураш пайтида қоидани бузди. 

34. Педриньо шерикларини пас билан таъминлаши лозим эди, лекин негадир зарба беришга чоғланди ва ҳимоячиларни кўзлади.

32. Фернандо Ласина Траорега қулай пас берди, ҳужумчининг зарбасини Атанасиадис қайтарди.

31. Майдонда қандайдир камчилик бор. Икки жамоа аъзолари фақат тўқанаб, йиқилиб юришибди.

29. Исмаилининг зарбаси "рикошет" орқали дарвозабонга қулайлик тақдим этди.

27. Педриньо "Шериф" посбонининг хушёрлигини синаб кўришга ҳаракат қилди. Зарба аниқ чиқмади.

26. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика шахтёрликларнинг катта устунлигини кўрсатмоқда – 27% - 73%.

24. Тўп бурчак зарбасидан чамаси 11 метрлик нуқта томон узатилди. Марлон зарба йўллади, ноаниқ.

23. Адама Траоре голдаги каби зарба йўллади, бу гал анча юқорига.

22. Франк Кастаньеданинг дарвоза томон зарбаси ҳимоячилар томонидан тўсиб қўйилди.

19. Зарба!  Жасур Яхшибоев бир нечта футболчини алдаб ўтиб, ерлатиб зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида!

19. Майкон фоль ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

16. ГООООООООООООООООООООЛ! Кристианонинг узатмасидан кейин Адама Траоре тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади ва дарвозага жойлади – 1:0. Шедевр гол!

14. Майкон бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

11. "Шериф" қарши ҳужумга ўтди, аммо Коловос тўпни ҳимоячиларга ҳадя қилди. Мақсад Яхшибоевни олдинга бошлаш эди.

10. Дастлабки 10 дақиқаликни таҳлил қилсак, Жасур марказий ҳужумчи сифатида ўйнамоқда. 

9. Тете ҳимоячини чалғитиб, зарба йўллади, ноаниқ.

6. Зарба!  Эдмунд Аддо қанотда пас қабул қилиб олди ва дарҳол зарба берди. Ноаниқ.

4. Аддо Майконга нисбатан қоидани бузди ва оғзаки огоҳлантирилди.

3. Педриньо дриблинг кўрсатди, ақлли қарор, бироқ самарасиз ж бразилиялик тўпни йўқотди.

2. Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришди. Алоҳида айтиш жоиз, Молдова клуби илк бор бундай даражадаги мусобақада қатнашмоқда. 

1. Баҳс бошланди!  

- Ўйин 21:45 да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун ЕЧЛ 1-турида ҳамюртимиз ижара асосида тўп тепаётган "Шериф" клуби ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика