UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Испания Кубоги. "Атлетик" 90+2-дақиқада урилган гол эвазига нимчорак финалга чиқди  0 00:38ЛаЛига. "Эйбар" - "Атлетико". Асосий таркиблар эълон қилинди!  0 00:21Испания Кубоги. "Корнелья" - "Барселона". Асосий таркиблар маълум!  10 00:05АПЛ. "Ливерпуль" - "Бернли". Асосий таркиблар маълум!  9 00:04Olamsport: Тадбирга кўзойнакда келган Конор, UFС 258 кечасининг марказий жанги маълум ва бошқа хабарлар  0 23:34"Барселона" Умтитини ижарага бериб юбормоқчи  1 23:14Бернарду Силва: "Манчестер Сити" ўзига келиб олди"  0 22:51"Лестер"га Эриксен керак  0 22:30Руни: "МЮ чемпион бўлади. Погба эса бунда ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшади"  29 22:14Манжукич: "А Серия чемпионлиги - жиддий натижа. Бу сўзларда қолиб кетмаслиги керак"  2 21:50Де Брюйне қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8 21:35Зидан “Реал”нинг айрим футболчилари билан 3 ойдан бери гаплашмаяпти  6 21:25Польша терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 21:23"Навбаҳор" футболчиси "Бухоро"га ўтди  21 21:052020 йилнинг энг яхши лигалари рейтингини эълон қилинди. Ўзбекистон Суперлигаси Осиёда 5-ўринда  43

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Украинада ҳеч нима қила олмади ва иккинчи бор "Шахтёрга" мағлуб бўлди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Украинада ҳеч нима қила олмади ва иккинчи бор "Шахтёрга" мағлуб бўлди

Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган "Шахтёр" - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

"Шахтер" – "Реал Мадрид" 2:0
1 декабрь, "НСК Олимпийский" стадиони
Голлар
: 1:0 – 57 Дентиньо, 2:0 – 82 Соломон.

"Шахтёр" – Трубин, Матвиенко, Витао, Бондарь, Додо, Марлос (Майкон, 73), Тете, Степаненко, Тайсон (Соломон, 74), Коваленко (Алан Патрик, 85), Мораес (Дентиньо, 25; Фернандо Педро, 85).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Варан, Начо, Менди, Васкес, Кроос, Эдегор (Иско, 77), Асенсио, Модрич, Родриго (Винисиус Жуниор, 77), Бензема (Мариано Диас, 77).

Огоҳлантириш: Варан (14).


Гуруҳдаги ҳолат билан танишинг!

Шахтер Донецк

Дентиньо - 57', Манор Соломон - 82'

Лига Чемпионов - группа B . 5-тур

01/12/2020, 22:55

0
:
2
Тугади

Реал Мадрид

Стадион: Stadion NSK Olimpiyskiy, Kyiv, 0 томошабин

Бош ҳакам: Ovidiu Hategan

45'
90'
25'  Жуниор Мораес (Дентиньо)
57'  Дентиньо
73'  Ромеро Бонфим Марлос (Майкон Барберан)
74'  Тайсон Барселлос Фреда (Манор Соломон)
82'  Манор Соломон
85'  Дентиньо (Фернандо)
85'  Виктор Коваленко (Алан Патрик)
14'  Рафаэль Варан
77'  Мартин Эдегор (Иcкo)
77'  Карим Бензема (Мариано Диас)
77'  Родриго (Винисиус Жуниор)



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Шахтёр" иккинчи сафар ҳам "Реал Мадрид"ни енгиб, гуруҳдаги ҳолатини яхшилаб олди.   

90+4-дақиқа. Тўп учун курашга киришган Мариано Диас ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.

90+3-дақиқа. Яна бурчак тўпи. Бу сафар ҳам омадсиз. 

90+1-дақиқа. Омад келмаса қийин экан. Винисиуснинг навбатдаги уриниши, бразилиялик зарба йўллади, лекин тўп ҳимоячининг оёғидан Жуниорга қайтиб тегди ва кейин майдонни тарк этди. 

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

Германиялик футболчи тўпни тўғри дарвозага йўллади, лекин унинг уринишига аниқлик етишмади.

89-дақиқа. Винисиусга нисбатан қўполлик ишлатилди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. Тўп олдида Тони Кроос.

Аксинча, мезбонлар "давримиз келганда, уриб қолайлик" қабилида иш кўришмоқда. 

87-дақиқа. Бугун "Реал Мадрид"нинг ўйини унчалик қовушмади. Захирадан ўйинга қўшилган йигитлар ҳам вазиятни ўзгартира олишмаяпти.  

86-дақиқа. Лукас Васкес ҳозиргина гол урган Соломондан аламини олди. Жуда қўпол ўйини учун футболчига сариқ карточка кўрсатилди.  

Бу сафар ҳам "Мадрид" ҳимоячилари нима билан банд эди деган савол туғилмоқда... 

82-дақиқа. ГООООООЛ! Манор Соломон орадаги фарқни оширди.  

80-дақиқа. Асенсио фаол ҳаракат қилиб, тўпни рақиблан олиб қўйди ва зарба йўллади, йўл-йўлакай ҳимоячи тегиб у майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан кейин эса Иско томонидан ҳужумда фол қайд этилди. 

78-дақиқа. Ферлан Менди қанотдан жарима майдонига кириб борди ва тўпни шерикларига узатмоқчи эди, аммо омадсизликка учради ва ҳеч бўлмаса бурчак зарбаси ҳам ишлай олмади. 

77-дақиқа. ЎЗГАРИШ! Эдегор, Родриго ва Бензема ўрнига Винисиус, Иско ва Мариано Диас ўйинга қўшилди.   

75-дақиқа. Бензема жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди. Тўп тезда ўйинга киритилди ва Ферлан Менди ўнг оёқда зарба йўллади, тўп тўғри Трубиннинг қўлига бориб тушди ҳамда ҳисоб ўзгармай қолди. 

74-дақиқа. ЎЗГАРИШ! Марлос ўрнини Майконга бўшатиб берди, Тайсон ўрнига эса Манор Соломон ўйинга қўшилди.   

72-дақиқа. "Реал Мадрид"нинг навбатдаги уриниши муваффақиятсиз якунланди. 

71-дақиқа. Голдан кейин ҳам ҳужумни канда қилмаётган "Шахтер"дан навбатдаги уриниш. Тетенинг зарбасидан кейин Тибо Куртуа тўпни ушлаб олди. 

Зинедин Зидан ё ниманидир кутмоқда, ёки унинг соати ишламай қолган. Сабаби, ўйиннинг 70 дақиқаси ортда қолди, унинг жамоаси мағлуб бўлмоқда, лекин ўзгаришлардан дарак йўқ. 

67-дақиқа. Варан аввалига хатога йўл қўйиб, сўнгра ўзи уни тузатди ва рақиб зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди.  

66-дақиқа. Бугун сардор сифатида майдонга тушган Карим Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги қайд этилди.  

Ёдингизда бўлса, ушбу жамоларнинг дастлабки учрашувида ҳам шунга ўхшаш вазият бўлган ва ўшанда украиналиклар қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиб кетишганди.

64-дақиқа. "Реал Мадрид" буёғига рақибнинг бир неча қаватли ҳимоя чизиқларини енгиб ўтиши талаб этилади. Бу эса осон бўлмаяпти.    

62-дақиқа. Қойил қолса арзийди, ҳисобда олдинга чиқиб олган "Шахтер" футболчилари ҳимояга "ётиб олмай", тўпни майдон марказига яқин ҳудудда назорат қилишга уринишмоқда.   

Буёғига ўйин янада қизиши турган гап. "Реал" нима бўлса ҳам, Украинага мағлуб бўлиш учун келмагани аниқ.  

Менди ва Варан нима бўлганию, нима қилишганини тушунмай бир-бирларига қараб қолишди.  

56-дақиқа. ГОООООЛ! "Мадрид" ҳимоячилари Дентиньога гол "совға қилишди"! 

55-дақиқа. "Реал Мадрид" навбатдаги бурчак зарбаси амалга ошириш имкониятига эга бўлмоқда. Биринчи бўлимда бу каби стандарт вазиялар анчагина амалга оширлди. 

53-дақиқа. "Шахтер"нинг кучли прессинги оқибатида "Реал" футболчилари ҳимодан чиқишда муаммоларга дуч келаётгандек. 

52-дақиқа. Тайсонда ҳисобни очиш учун қулай имконият бўлганди, Тибо Куртуадан сейв. 

51-дақиқа. Бўлимдаги биринчи чинакам хавфли ҳужум амалга оширилди. Уни "Реал" футболчилари юзага келтирди. Карим Бензема ҳимоячини ўзи билан олиб кетиб, тўпни шеригига етказди, лекин кутилмаганда ҳужум марказида пайдо бўлган Начонинг бироз зарбасига аниқлик етишмади.

50-дақиқа. Лука Модрич ўнг қанотдан олдинга ўтиб кетмоқчи эди, лекин охирги паллада хорватиялик футболчи йиқилиб тушди ва тўп унинг ўзига тегиб, майдонни тарк этди.  

49-дақиқа. Иккинчи бўлимни мезбонлар анча фаол бошлашди. Уларнинг энергиясини айниқса прессингда яққол кўриш мумкин.

48-дақиқа. "Шахтер" бўлимдаги биринчи ҳужумини уюштирди. Чап қанотдан олдинга ўтди ва узатма амалга оширилди, лекин тўп йўлига Лукас Васкес тўғаноқ бўлди.   

Родриго олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин ниятига ета олмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

"Шахтер" футболчилари тўлиқ таркибда майдонга қайтиб улгуришди, меҳмонлар эса энди танаффусдан қайтишди.  

Шу паллада ҳакамнинг биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштаги чалинди ва танаффус! Ҳозирча ҳисоб очилмади. 

45+3-дақиқа. Кроос қанотдан очилиб бораётган Мендини кўрди, тўпни унга аниқ етказди, франциялик ҳимоячи ҳам биргина ҳаракат билан Каримни қулайроқ имкониятга чиқармоқчи эди, лекин унинг ҳаракатидан кейин тўп дарвозабонга бориб тушди.  

Эдегорнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. 

45+2-дақиқа. Қанот ҳаками бироз ўйланиб қолди ва бурчак тўпи тепилиши кераклигини таъкидлади. 

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Родригонинг фаоллиги оқибатида навбатдаги бурчак тўпи ишлаб олди меҳмонлар. Аммо бу сафар ҳам "қаймоқранглилар" ниятига ета олмади. Иш зарбагача ҳам етиб бормади.  

43-дақиқа. Эдегор қанотда шериги билан "девор" услубида ўйнаб олиб, қулай вазиятга чиқди ва жарима майдони ичидаги Карим Бенземани кўрди, франциялик тўпни тўхтмай зарба берди, лекин ноаниқ.  

42-дақиқа. Ўзи захирадан ўйинга қўшилган Дентиньо ўша Рафаэль Варан билан тўқнашиб, майдонга йиқилиб тушди. 

40-дақиқа. Асенсио чапдан олдинроққа ўтди ва Бенземани тўп билан таъминламоқчи бўлди, аммо унинг узатмаси тўғри Анатолий Трубиннинг қўлига бориб тушди. 

39-дақиқа. Рақиб ҳужумини тўхтатиб, ҳужумга чиқишда шерикларига ёрдамга келган Карим Бенземага нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси.

38-дақиқа. Тўп оширишдаги хато туфайли "қаймоқранглилар"нинг ҳужуми узилиб қолди.  

37-дақиқа. Родриго яна бир бор рақибини алдаб ўтиб кетаётганди, лекин бу сафар ҳимоячи уни қўполлик билан тўхтатишга муваффақ бўлди.

36-дақиқа. Захирадан майдонга тушган Дентиньо чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни жарима майдонига етказишга ҳаракат қилиб кўрди, лекин Куртуа фаоллик кўрсатди.

34-дақиқа. Майдон марказида Начо Марлосга нисбатан қўполлик ишлатди. 

32-дақиқа. Зидан шогирдлари навбатдаги бурчак зарбасидан ҳам наф чиқара олишмади. 

31-дақиқа. "Шахтер" тўпни олиб қўйиб, ҳимоядан чиқаётган палладаёқ меҳмонлар прессинг уюштириб, рақибни тўпсиз қолдиришди.  

30-дақиқа. Навбатдаги ҳужум ва Асенсионинг зарбасидан кейин Анатолий Трубин "сейв" намойиш этди.

29-дақиқа. Васкеснинг қанотдан узатмасидан кейин ҳимоячи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди, бурчак тўпи. Тони Кроос бурчакдан тўпни Начога етказди, ҳимоячининг зарбасидан кейин тўп дарвозабоннинг қўлига келиб тушди.  

26-дақиқа. Ферлан Менди олдириб қўйган тўпни Асенсио рақибдан қайтариб олди ва Эдегор ҳужумни испаниялик билан давом эттирди, лекин тўп жарима майдонига кириб улгурмай, Тарас Степаненко ҳужумни бартараф этди.  

25-дақиқа. ЎЗГАРИШ! Жуниор Мораес қанчалик ҳаракат қилмасин ўйинни давом эттиролмади. Унинг ўрнига Дентиньо майдонга тушди.   

24-дақиқа. "Шахтер"нинг ҳужуми эса Матвиенконинг узатмадаги хатоси туфайли якунланмай қолди. 

23-дақиқа. Асенсио-Родриго-Васкес иштирок этган ҳужум Лукаснинг узатмасидан кейин узилиб қолди. 

21-дақиқа. Лука Модрич оёғининг ташқи томони билан Карим Бенземани дарвозабон билан "учрашувга" чиқариб юбормоқчи эди, лекин ўхшамай қолди. 

20-дақиқа. Жарима майдончасига узатилган тўпни, ҳимоячиларга ёрдамга келган Родриго техник имкониятини ишга солиб, у ердан олиб чиқиб кетди.  

19-дақиқа. "Шахтёр" тўпни ўз назоратида ушлаб туришга интилмоқда. Кутилмаганда, Мораес оқсоқланганча бўлсада, майдонга қайтди ва ўйинни давом эттирмоқчи.

Ўйин давом этади. 

Рафаэль Варан ҳижолат тортиб, рақибининг олдига келиб, ундан узр сўраб, қўллаб-қувватлади. 

Мораеснинг жароҳати жиддийга ўхшайди, футболчи тураётгандек эди, лекин шу заҳоти яна майдонга "қулади". 

15-дақиқа. Ўйин тўхтатилди. "Шахтер" футболчиси майдонда ётибди, шифокорларнинг майдонга тушишига изн берилди.

14-дақиқа. Варан ҳозиргина Васкесга қўполлик ишлатган Жуниорни ўта қўпол ҳаракат билан кутиб олди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.  

Жуниор Мораес тўп учун курашда Лукас Васкесни аяб ўтирмади. Аммо кейин рақибидан узр сўраб, бу ҳаракатни атайин қилмаганини табассум билан айтиб қўйди. 

13-дақиқа. "Реал" эрта прессинг эвазига тўпни қайтариб олди. 

11-дақиқа. Карим Бензема Модричнинг пасидан кейин қулай вазиятга чиқиб-чиқмай, дарҳол зарба йўллади - Трубин ўз ўрнида.

Тўпга эгалик қилиш: Шахтёр - 35%, "Реал" - 65%.

9-дақиқа. "Реал Мадрид" ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, аммо бош ҳакам Лукас Васкес тўп учун курашда қоидани бузганини қайд этди. 

7-дақиқа. "Шахтёр"нинг асли бразилиялик легионерлари ишга киришди ва тўпни бир-бирига ошириб, рақиб ҳимоясида бўш ҳудудларни излади. Ҳужумни Тайсон кучли, аммо ноаниқ зарба билан якунлади. 

5-дақиқа. Тайсон тўпни эгаллаб олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин Лука Модрич бунга имкон қолдирмади. 

Эътибор беринг, бугун Мадрид клуби чап қанот ҳимоясида Менди майдонга туширилган, куни-кеча Марселонинг асосий таркибдаги статистикаси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳа, бразилиялик футболчи ҳам секин-аста таркибдаги ўрнини бой бериб қўймоқда.   

2-дақиқа. "Шахтер" жарима майдонига кириб бораётганди, лекин тўп Марлоснинг қўлига тегиб кетди.   

Дастлабки ҳужумни "қироллик клуби" ўнг қанотдан уюштирди. Родриго техника ва тезлигини ишга солиб, олдинга ўтди ва тўпни жарима майдони ичига етказиб бермоқчи бўлди, ҳимоячи тўпни қайтариб юборди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди. Уни мезбонлар бошлаб беришди.  

Стадион узра Европа Чемпионлар Лигаси макдҳияси янграмоқда. Мураббийлар бир-бирларига омад тилаб қўйишди. 

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Бугун ЕЧЛ плей-офф босқичи йўлланмаси тақдири ҳал этилиши мумкин.

 

ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +32   

Фикрлар

+17   
02 дек 00:43:32
mufc 1878
Real bn Inter qop ketsaya hali guruhda. Pipets
+15   
02 дек 00:12:59
ArsBarca
voy voyey mazzami qudalar
+12   
01 дек 23:26:00
Adolat Sari
Neftchga eng jiddiy jazo surab qolamiz Ózbek futbolin obruyin tókdi bu axmoqlar obruga tasir qilmaganda ham molni ishini qilda bugun
+10   
02 дек 00:26:42
Shoxrux0787
Varane - Баран
+9   
01 дек 22:36:22
Khabib_AKA
☆ Madridista ☆ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Azar kop oynavirdiyu Alavesga qarshi oyinda jaroxat ogan dam olyapti
Азарди фойдасидан зиёни купакан
+8   
02 дек 01:06:22
Haqiqat_2
Мистеp FCB фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Интерни ютиш шарт эмас, агарда боруссия бтиб берса. Ёки иккита уйин хам дуранг булса шахтиёрга йул очилади
Ҳааа, бугун Интер ҳам ташашади. Шанс пайдо бўпти. Атак Шахтёр чиқса ҳам розиман. Реал қолса бўлди)))
+8   
01 дек 23:54:25
Bek bombardir
Shuyam futbolmi endi yuguribro oynasa bolmaydimi
+7   
02 дек 01:10:32
Haqiqat_2
PAKO XENTO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qizaloq uyingni yulini yuqotdingmi
Баттар бўл))))) Реалинг тамом бўлди, ваҳаҳаҳа. Кароче сур
+7   
02 дек 00:43:45
Haqiqat_2
Шахтёр маладес, Реални боплади икки ўйинда... Интер чичқоқ... ЕЛдан ҳам қуруқ қолди
+7   
02 дек 00:42:20
Fayziobod mahalla futbol jamoasi
Реалда бу йил хеч нарса кутиб бумайди бунака уйини Билан пазор узгаришлар катта узгаришлар килмаса бумайди.
+7   
01 дек 23:44:50
Sheikh of Bukhara
Realga vawwe iwonib bumay qoptiku Zidan ham eplolmayapti gapi otmay qoganmi nima Sevilydan qoladi bunaqa uyin bilan aniq.Shaxtyor bu uyinni ham yutsa gap yuq lk.
+6   
02 дек 00:44:56
Haqiqat_2
mufc 1878 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Real bn Inter qop ketsaya hali guruhda. Pipets
Зўр бўларди... аммо Шахтер Интерни полясида ютиши кереде энди
+6   
01 дек 23:14:18
Murad Adamov
Ishqilib hakamni urishmasin
+5   
02 дек 08:27:01
Temurkhan
Samarano фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'zingni jamoang xaqida qayg'ursan bo'larmidi....ko'tsipat)) Barsangni sikdimi real? Shu yetadi sanga. Uyog'idan xavotr olma realda 1 chi o'rin bn chqish shansi turibdi xali. Bayraming azaga aylanmasin. Xali so'ngida gaplashamiz imenno san blan. Xarp-2!
Биринчидан муомилангни тўғрила Хақиқат никли юзер сани отанг тенги одам.
Иккинчидан у одам Басани мухлисиям эмас Ювентус мухлиси, Ла лигадаги барча жамоаларни ёқтирмайди.
Учинчидан у одам шахсиятга ўтадиган даражада фикр билдирмаган, оддий Шахтёрга мухлислик қилган ва фикр ёзган.
+4   
02 дек 09:01:19
Temurkhan
Samarano фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'zingni jamoang xaqida qayg'ursan bo'larmidi....ko'tsipat)) Barsangni sikdimi real? Shu yetadi sanga. Uyog'idan xavotr olma realda 1 chi o'rin bn chqish shansi turibdi xali. Bayraming azaga aylanmasin. Xali so'ngida gaplashamiz imenno san blan. Xarp-2!
15 noy 19:05:08 Samarano
Xaxa da....baa, ronaldu, neymar ketib ko'ryabmizku La ligangni jamoalarini Apl va nemis klublari rakum qilib o'ynavottiku....!
Bu xaqiqat, barcaxam shu neymar ketgan yildan buyon kombekda, real esa bir qarasang ayaks, bir qarasang sitylar bn o'yinni o'z foydasiga xal qlomayapti.
Liga1 dagi bir futbo'lchinixam(mbappe) olome yurubdi.
Bu gapim blan o'sgan o'smaganini etmoqchimasmanu, lekin La liga o'sib rivojlanmoqda degan gapinga kulaverib ichagi uzilib chi...bxam qo'ygisi keldi odamni.
Ko'rdik yaqinda birgina umiding messi ketamanga tushganda ishtoningni xo'l qilibqo'yganingni.
+2

Мана шу фикрни сан ёзгансан, бу фикрингдан сани Реал мухлиси дебам бўмайди.
Хақиқат никли юзер Реал хақида бундай қўпол фикр билдирмади чамамда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика