UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Уинкс "Тоттенхэм"дан кетишни режалаштирмоқда  0 22:15Остон Ўруновга "Рубин" томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда  8 22:10Ла Лига. "Реал" сафарда "Севилья" устидан муҳим ғалабани қўлга киритди  36 22:00"Ювентус" - "Торино" 0:1 (Матнли трансляция)  6 22:00Olamsport: Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетмоқда, Фазлиддин Ғоибназаров жанг қилди ва бошқа хабарлар  0 21:53Ла Лига. "Атлетико"нинг асосий таркиби эълон қилинди  0 21:52АПЛ. Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги 750-ўйинида иштирок этган баҳсда "Ман Сити" қийинчиликсиз ғалабага эришди   5 21:50Бундеслига. "Боруссия" очко йўқотди  0 21:40Бундеслига. "Бавария" – "Лейпциг" ўйинини кимлар илк дақиқалардан бошлайди?  1 21:38АПЛ. "Вест Хэм" – "Ман Юнайтед": Мата, Бруну ва Рэшфорд заҳирада қолди  16 21:24Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал ҳакамлари маълум. Насибуллаев "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувида ишлайди   29 21:15ЎФА ва ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонга борди  3 21:04А Серия. Турнинг илк ўйинида "Лацио" ғалабага эришди  0 20:42"Бавария"га Люсьен Агуме керак  0 20:30АПЛ. Тўпурарлар жадвалини Кэлверт-Льюин бошқармоқда  1

ЕЧЛ. "Қаймоқранглилар"га ёрдам беради дейиладиган "VAR" бу сафар уларни очкосиз қолдирди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Қаймоқранглилар"га ёрдам беради дейиладиган "VAR" бу сафар уларни очкосиз қолдирди

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур баҳслари давом этади. Бугун Донецкнинг "Шахтёр" клуби Мадридда меҳмон бўлди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ўша вазиятдан кейин "Реал" яна битта ҳужум уюштришга улгурди, лекин жарима майдончасида тўп учун курашни ҳимоячилар ютди ва ўйин марказга кўчгач, ҳакам финал ҳуштагини чалди! Одатда "Реал Мадрид"га ёрдам беради дейиладиган "VAR" мезбонларни очкодан маҳрум қилди. 

90+2-дақиқа. ГОООООООЛ! Вальверде! Аммо, лекин, бироқ... "VAR" "Реал"нинг голини бекор қилди. Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатда туриб, посбонга ҳалақит қилган деб топилди.   

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.  

88-дақиқа. "Реал" қанчалик уринмасин, рақиб деярли бутун таркиб бўлиб ҳимояланмоқда ва хавфли вазият яратишга имкон қолдирмаяпти.  

86-дақиқа. Аввалига Винисиусга нисбатан Марлос қўпол ўйнагандек бўлди, лекин ҳакам ўйинни давом эттиришни сўради. Кейинги вазиятда Милитао шундай агрессив ҳаракат қилди ва сариқ карточка билан сийланди. 

84-дақиқа. "Реал"нинг навбатдаги уринишидан кейин тўп меҳмонлар ҳимоячиси Хочолаванинг қўлига тегди, мезбонлар қанчалик пенальти сўраб ҳайқиришмасин, ҳакам бунга эътибор қаратмади.  

82-дақиқа. Ҳужумда Карим Бенземанинг Марселога узатмасини ҳимоячи сезиб қолди ва тўпни олиб қўйди, ўз навбатида "кончилар" майдон марказига етиб келганида Тони Кроос қоидани бузиб, рақибини тўхтатди.  

79-дақиқа. ГООООЛ!  Тете яна ҳимоячилардан қочиб кетди ва Марлосга тўпни етказди, меҳмонлар сардори эса вазиятдан унумли фойдаланди, лекин ҳакам Тете ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлигини таъкидлади. 

78-дақиқа. Бурчак тўпидан "Реал" фойдалана олмади, Вальверде рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетишига йўл қўймади.  

75-дақиқа. Вақт тобора кам қолмоқда ва "Реал Мадрид" футболчилари рақибнинг "икки қаватли" ҳимоясини ёриб ўтиш учун кўпроқ ва кўпроқ футболчилар билан ҳаракат қилмоқда. Натижада, ёки ўзи тўпни олиб қўйиб, ҳужумини давом эттирмоқда, ёки меҳмонлар қарши ҳужум учун яхши имкониятларга эга бўлишмоқда. Майдон марказисиз ўйин дейишарди ҳамкасбларимиз. 

73-дақиқа. "Шахтер" футболчилари яна олдинга ўтиб, жарима майдонига ёриб киришга уриниб кўришди, лекин Милитаонинг фаоллиги ҳужумни тўхтатиб қўйди. 

70-дақиқа. Ўзгариш. Лука Модрич ўрнига Тони Кроос ўйинга қўшилди.  

66-дақиқа. "Шахтер" буёғига кўп сонли футболчилар билан ҳимояда. "Реал Мадрид" эса бироз тин олиб, яна ҳужумга ўтиш ниятида турибди.  

63-дақиқа. Тете яна ўта қулай вазиятга эга бўлди. Лекин футболчи зарбани пайсалга солгани сабаб Милитао унга ҳалақит қилишга улгурди ва зарбани Куртуа қайтаришга муваффақ бўлди.  

Ҳимоячи ортидан бразилиялик футболчи келаётганини сезмай қолди, Винисиус катта тезликда жарима майдонига кираверишгача борди ва аниқ зарба билан ҳисобни 2:3 кўринишга олиб келди. 

ГОООООЛ! Шу дақиқанинг ўзидаёқ Винни тўпни дарвозага йўллади. 

59-дақиқа. Ўзгариш. Лука Йовичнинг ўрнига майдонга Винисиус тушди.  

55-дақиқа. "Реал" гол уриб, бир дақиқага нафас олди шекилли, "Шахтер" шу ондаёқ ҳужумга ўтиб, хавфли вазият ярата олди. Корниенко қанотдан жарима майдонига кириб борди ва Тете учун жуда қулай вазият яратиб берди, аммо ҳужумчининг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Меҳмонлар "Реал Мадрид" ҳимоячиларини кўрдим демай, алдаб кетишмоқда. Рамоснинг йўқлиги барибир сезилаётгандек.

54-дақиқа. ГОООООЛ! Навбатдаги уринишдан кейин Лука Модричдан ажойиб гол!

53-дақиқа. "Реал" ишга жиддий киришди. Босим сония сайин ортиб бормоқда. 

52-дақиқа. Каземиро тўпни рақибдан олиб қўйди ва Ферлан Мендига етказди, у тўпни қанотдан жарима майдонига йўллади, лекин Лука Йович унга ета олмади, ҳужум якунлаймай қолди.  

49-дақиқа. Иккинчи бўлимдаги илк бурчак тўпини "қироллик клуби" амалга оширди, лекин Зидан шогирдлари ундан наф чиқара олишмади. Кейин Эдер Милитао рақибига нисбатан қўпол ўйнади.   

47-дақиқа. Яна Тете Куртуа билан "учрашувга" чиқиб кетаётганди, Милитао бир амаллаб тўпни унинг оёқлари остидан тепиб юборди.  

47-дақиқа. Ҳисобда ортда қолаётган мезбонлар дарҳол олдинга ташланишди. Мендининг узатмасидан кейин Карим тўп учун курашмоқчи эди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Қўшимчасига ҳакам франциялик ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини маълум қилди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. 

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидан Карим Бензема ўйинга қўшиладиган бўлди. У Родригони алмаштирди.  

Бўлди, биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳеч ким кутмаган натижа қайд этилмоқда. Албатта, танаффусда Зидан шогирдларига "ширин" гаплар айтади ва биз бошқачароқ иккинчи таймни кўрсак керак. Ҳозирча украиналикларнинг "кетмони учмоқда". Уёғини вақт кўрсатади.   

45+1-дақиқа. Яна Менди қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдони ичидаги Йовични излади, аммо ёш посбон тўпга чиқиб келиб, ишончли ҳаракат қилди.    

45-дақиқа. "Реал" ҳужум қилишга уринмоқда, лекин... Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. "Қироллик клуби" мухлислари қолганлардан хафа бўлишмасин. Жамоанинг, айниқса, ҳимоячиларнинг бугунги ўйини аксар томошабинни камида хайрон қолдираётгани аниқ.    

42-дақиқа. ГООООООЛ! Яна "Шахтер" гол урди :) Манор Соломон рақиб ҳимояси марказида бўш қолган ҳудудга ёриб кирди ва Куртуага имкон қолдирмади. 

39-дақиқа. Биринчи бўлим деярли якунланди. "Реал Мадрид" иккита тўп фарқи билан ортда қолмоқда, аммо гол уёқда турсин, чинакамига хавфли вазият яратишнинг ҳам имкони бўлмаяпти.  

36-дақиқа. Ферлан Менди ўзи учун ноодатий ўнг қанотда ҳам анча фаол. Бу сафар ҳам франциялик ҳимоячи бир рақибини алдаб, олдинга ўтишга уриниб кўрди, аммо ниятига ета олмади.  

Жамоалар номининг ўзи ҳам испанларни фаворитга айлантирарди, таркибдаги муаммолардан кейин кўпчилик "Реал" "Эл Класико"дан аввал машғулот-учрашувини ўтказарканда деганди, лекин амалда эса...  

32-дақиқа. ГОООООООЛ! Ана холоооос! Бунақасини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Назаримизда Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

29-дақиқа. ГОООООЛ! Ҳисобни меҳмонлар очди! Корниенко чап қанотдан олдинга ўтиб борди ва жарима майдонигача кириб келиб, тўпни янада қулайроқ вазиятда турган шеригига етказди ҳамда Тете жамоасини олдинга олиб чиқди. 

27-дақиқа. "Шахтер" яна узоқ масофага тўп ошириши билан вазият яратишни ният қилганди, лекин Куртуа рақиб режаларини "ўқий олди".  

26-дақиқа. "Қироллик клуби"нинг "Кадис"га қарши ўйини кўрган мухлислар сезган бўлишса керак, ҳуддики Зизу шогирдлари ўша ўйинни давом эттираётгандек. 

23-дақиқа. "Мадрид" тўпни асосан майдон марказига яқин ҳудудда назорат қилмоқда. 

21-дақиқа. Марселога нисбатан қоида бузилди. Лука Модрич ва Асенсио тўпни ўйинга киритиб, кейин уни ҳаводан жарима майдонига етказиб беришга уринишди, лекин жарима майдончаси ичидаги курашда тўп "Реал" футболчиси қўлига тегди.   

20-дақиқа. Марсело ўз қанотидан бироз олдинга ўтди ва Йовични тўп билан таъминлашга уринди, лекин ҳимоячилар рақибга имкон қолдиришмади.  

19-дақиқа. Ўйиннинг старти ортда қолиб, охирги бир неча дақиқада "Шахтер" анча ишончли ўйин кўрсатмоқда. Баъзи паллаларда ҳаттоки номдор рақиб билан тенгма-тенг ўйин кўрсата олмоқда.  

17-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбаси. Уни меҳмонлар амалга оширди, лекин тўп учун курашда ҳимоячи қоидани бузгани маълум бўлди.  

15-дақиқа. Ҳозирча "Реал" ҳимоядан ҳужумга чиқишда муаммоларга дуч келмоқда. Украиналиклар тезкор қарши зарбалар билан "қаймоқранглилар"ни шошириб қўя олмоқда.  

13-дақиқа. Қандай вазияяяят?!! Майдон марказидан ажойиб узатмадан кейин Марлос ва Саломон Куртуа билан учрашувга чиқиб борди, аммо бразилиялик тўпни "қизғонди" ҳамда Тибо тўпни оёқлари билан қайтаришга эришди. Ўйиндаги энг хавфли вазиятни меҳмонлар яратишди.   

11-дақиқа. "Шахтер" ўнг қанотдан ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, лекин Марлос вазиятни чўзиб юборгани сабаб, иш зарбагача бормади.

8-дақиқа. Ферлан Мендига нисбатан қўполлик учун жарима зарбаси белгиланди. Лука Модричнинг узатмасидан кейин ҳужумга келган Рафаэль Варан тўпга ета олмади.  

5-дақиқа. Ниҳоят "Шахтер" футболчилари тўпни ўзларида сақлаб қолишди ва бир нечта тўп оширишини аниқ етказиб беришди. Яққол вазиятгача иш бормади ҳали.  

4-дақиқа. Мендининг фаоллигидан кейин Асенсио имкониятга эга бўлди, лекин унинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Кейинги уринишда Марселодан тўпни қабул қилган Марко яна зарба берди, бу сафар посбон ишончли ўйин кўрсатди. 

3-дақиқа. Ҳозирча ўйин майдоннинг "Шахтер" ярмида ўтмоқда. Мезбонлар секин-аста рақиб дарвозаси томон йўл излаш билан оввора, "кончилар" эса тезкор гол ўтказиб юбормаслик ниятида ҳаракат қилишмоқда.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди.  

Стадион ўйинни қабул қилишга тайёр, мухлислар ҳозирча ўйинларга киритилмаяпти. Захирадаги футболчилар ҳам секин аста жойларини эгаллашмоқда.

Мана, асосий таркиб аъзолари ҳам майдонга тушиб келишди ва ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда. 

Шу ўринда меҳмонлар таркибида бир нечта йўқотиш борлигини таъкидлаш лозим. Натижада бугун "Шахтер" дарвозасини ҳали мактабни битирмаган Трубин қўриқлайди.

Кўпчилик учун кутилмаган ҳолат, Карим Бензема захирада қолдирилган ва Лука Йович ўйинни асосий таркибда бошлайди. 

 

Реал Мадрид

Лука Модрич - 54', Винисиус Жуниор - 59'

Лига Чемпионов - группа B . 1-тур

21/10/2020, 22:55

3
:
2
Тугади

Шахтер Донецк

Тете - 29', Рафаэль Варан - 33', Манор Соломон - 42'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Srdjan Jovanovic

45'
90'
34'  Марко Асенсио
46'  Родриго (Карим Бензема)
54'  Лука Модрич
54'  Марсело
59'  Лука Йович (Винисиус Жуниор)
59'  Винисиус Жуниор
70'  Лука Модрич (Тони Кроос)
87'  Эдер Милитан
90'  Федерико Вальверде
8'  Виктор Корниенко
29'  Тете
29'  Виктор Корниенко
33'  Рафаэль Варан
42'  Манор Соломон
42'  Тете
83'  Валерий Бондарь
86'  Дентиньо (Георгий Судаков)
90'  Манор Соломон (Витор Эдуардо)
90'  Маркос Антонио (Богдан Вьюнник)

ЯНГИЛАШ


"Реал Мадрид" (Испания) – "Шахтёр" (Украина)
21 октябрь, 21.55, "Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони

"Реал Мадрид": Куртуа, Милитао, Варан, Марсело, Менди, Каземиро, Модрич, Вальверде, Асенсио, Родриго, Йович.

"Шахтёр": Трубин, Додо, Хочолава, Маркос, Дентиньо, Марлос, Тете, Кориенко, Соломон, Майкон, Бондар.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

+19   
21 окт 22:39:14
Mansur
Тешиб ташадику. Бу боришда Зидан хам уйинга тушмаса эди хали.
+13   
21 окт 22:49:35
Bektashev
Бир кулгинг келади, бир жахлинг чикади, бир рахминг келади
+13   
21 окт 22:46:01
Abbosbek Parpiyev
Шумиди қироллик клуби дегани? Биринчи таймди узида зурланиб хурланиб кетдия шунчаки тибо тиржайишини куринг чотидан емаганига хурсаааанд
+13   
21 окт 22:45:43
Uyda qoling
Real guruhda qopketadi bunaqa oyinida
+13   
21 окт 22:36:34
Mansur
Нималар буляпти. Зиданни Эл классикога асраб куйган уйинчиларини давно духи синиб булди манимча. Бос газни Шахтёррррррррррррррррррррр.
+12   
21 окт 23:53:33
Dimkaaaa
Ха 8:2 ни бавария мухлислари айтса арзийди....биз эса 6:2..5:0 ...5:1 ни курганмиз....11:1 ни боболарингизхам курмагандир....
+12   
21 окт 22:54:30
Jaloliddin Ikramov
Akalar men futbolga uncha qiziqmayman Real nega yutqazayapti oʻzi
+12   
21 окт 22:44:51
yaypan
Realchila bormisiz omoonmisiz yana 4 ta golga tayormisiz yor yore
+12   
21 окт 22:32:35
Fc Buxor and Fcb
Suv obi hayot 2
+11   
21 окт 23:48:34
Serjant
Mayli yana bu safar ham barsayam yebqoyadi deb korib otirganlar!!! Kecha barsa oynab boldi.
+11   
21 окт 22:40:38
Dimkaaaa
СИЙИБ КЕЛИБ УХЛАНГЛАР...ДЕДИ ДАВРОН ФАЙЗИЕВ
+11   
21 окт 22:32:53
Navbaxor_lochinlar777
Зиданда На тактика бор на ахил жамоа уйинчилани кузида олов тугул шамам йук Ел Классикодайам шу кетишда билмадим нечта йейди((((
+10   
21 окт 23:49:01
Rakuten
Kakand 1912 No1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hozrcha 2_3 ja yirikmas uziga keldi ikkinchi taymda real
Ha ko'rdim. Real Madrid uyg'ondi, ammo, birinchi taymdagi uyqi ancha kuchlilik qildi.
+10   
21 окт 22:43:15
Islombek Xo'jayli
немо фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Энди 0-3 бўлди, қизиғи иккинчи тайм ҳам бор нималар бўлиб кетар экан
no comment.shahtyor real +18 buyoģi
+10   
21 окт 22:36:19
Boburshoh Teshayev
D.Fayziyev to’g’ri aytdi kuzda Real QOQILYAPTI
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика