UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  22 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" камчиликдаги "Интер"га умуман имкон қолдирмади Янгиликлар

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" камчиликдаги "Интер"га умуман имкон қолдирмади

ЕЧЛ 6-тури доирасида "Реал Мадрид" - "Интер" учрашуви давом этмоқда.

"Реал Мадрид" – "Интер" 2:0 
"Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳи
Голлар
: 1:0 – 17 Кроос, 2:0 – 79 Асенсио.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос (Вальверде, 78), Каземиро (Камавинга, 71), Йович (Мариано Диас, 78), Винисиус Жуниор (Азар, 81), Родриго (Асенсио, 78).

"Интер" – Ханданович, Думфрис (Димарко, 46), Д`Амброзио, Шкриньяр, Бастони, Перишич, Брозович (Видаль, 60), Чалханоглу (Весино, 60), Барелла, Джеко (Санчес, 60), Мартинес (Гальярдини, 66).

Огоҳлантиришлар: Д`Амброзио (54), Милитао (64), Бастони (74).

Четлатиш: Барелла (64).


Реал Мадрид

Тони Кроос - 17', Марко Асенсио - 79'

Лига Чемпионов - группа D . 6-тур

08/12/2021, 01:00

0
:
2
Тугади

Интер М

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 46887 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
17'  Тони Кроос
17'  Родриго
64'  Эдер Милитан
71'  Каземиро (Эдуардо Камавинга)
78'  Родриго (Марко Асенсио)
78'  Тони Кроос (Федерико Вальверде)
78'  Лука Йович (Мариано Диас)
79'  Марко Асенсио
79'  Даниэль Карвахаль
81'  Винисиус Жуниор (Эден Азар)
46'  Дензел Дюмфрис (Федерико Димарко)
54'  Данило Д'Амброзио
60'  Хакан Чалханоглу (Матиас Весино)
60'  Марсело Брозович (Артуро Видаль)
60'  Эдин Джеко (Алексис Санчес)
64'  Николо Барелла
66'  Лаутаро Мартинес (Роберто Гальярдини)
74'  Алессандро Бастони




Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, Феликс Брих ҳам вазиятни тушунди ва иккинчи бўлимга бирор дақиқа қўшиб ўтирмасликни лозим топди. 

90-дақиқа. "Реал" машғулот ўтказаётгандек ҳаракат қилмоқда. Тўпни уёқдан-буёққа ошириб, назорат қилишмоқда. 

89-дақиқа. Алаба осонлик билан Весинони қувлаб етиб, тўпни илиб кетди.  

85-дақиқа. Перишич бурчак зарбасини амалга оширди, Брозович тўпни дарвоза томон йўллай билди, лекин Куртуа ўз ўрнида.   

83-дақиқа. Ана энди чамаси "Интер" тақдирга тан берди. 

81-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус ўрнига Эден Азар тушди. 

79-дақиқа. ГОООООООЛ! Таърифга сўз ожиз деган жойидан... Ҳозиргина майдонга тушган Марко Асенсио дахшатли зарба йўллади ва жуда чиройли гол муаллифига айланди.   

78-дақиқа. Ўзгаришлар! Родриго ўрнига Марко Асенсио, Кроос ўрнига Вальверде, Лука Йович ўрнига эса Мариано Диас ўйинга қўшилмоқда.   

75-дақиқа. Алаба тактик фол ишлатишга мажбур бўлди.  

74-дақиқа. Огоҳлантириш! Лука Йовичга нисбатан фол учун Бастони карточка ишлаб олди.  

73-дақиқа. Камчиликда бўлишига қарамай, "Интер" таслим бўлмаяпти.  

71-дақиқа. Ўзгариш! Эдуардо Камавинга Каземирони алиштиради.   

70-дақиқа. Родриго анча ўткир бурчакдан кучли ва муҳими аниқ зарба йўллай олди, Самир Ханданович жамоасини қутқарди.  

68-дақиқа. Иван Перишичнинг узатмасидан кейин Димарко боши билан зарба берди, Куртуа ўз ўрнида.   

68-дақиқа. Сон жиҳатидан ҳам устунликка эга бўлиб қолган "Реал" янада эркин ҳаракат қила бошлади.  

66-дақиқа. Ўзгариш! Лаутаро Мартинес ўрнига Роберто Гальярдини майдонга туширилди.  

66-дақиқа. Винисиус жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, ноаниқ. 

64-дақиқа. ҚИЗИЛ! Йиқилганидан кейин рақибининг оёғига қўли билан зарба бергани учун бош ҳакам Николо Бареллага қизил карточка кўрсатди.   

62-дақиқа. Милитао ва Барелла ўртасида тўқнашув, унинг оқибатида жанжал келиб чиқди... 

60-дақиқа. Ўзгаришлар! Жеко, Чалханоглу ва Марсело Брозович ўрнига Алексис Санчес, Матиас Весино, Артуро Видаль ўйинга қўшилди. 

59-дақиқа. Эдер Милитао ҳозир Лаутаро Мартинесга зарба беришга имкон қолдирмади. 

58-дақиқа. Майдон ташқарисига чиқиб кетаётган тўпни Мартинес ўйинда олиб қолди, оқибатда "Интер" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Каземиронинг зарбасидан кейин Ханданович тўпни эгаллаб олди.

56-дақиқа. Милан Шкриньяр Винисиусга нисбатан қандай ўйнаш кераклигини жамоадошларига кўрсатиб қўйди, аммо кейин тўпни майдонда сақлаб қола олмади. 

54-дақиқа. Огоҳлантириш! Винисиусни тўхтатиб қололмаган Данило Д'Амброзио қоидани бузди деб топилди ва сариқ карточка кўрсатилди.  

53-дақиқа. "Реал"нинг бурчак зарбаси "Интер"нинг хавфли ҳужуми билан якунланишига сал қолди.

49-дақиқа. Данило Д'Амброзио тўпга ета олмагач, қўпол ҳаракат билан Каземирони тўхтатди. Бразилиялик футболчи ёрдамга мухтож бўлиб ётибди.   

48-дақиқа. Николо Барелла қулай имкониятдан зарба берди, аммо жуда ноаниқ.   

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди. 

Ўзгариш! Инзаги танаффусдаёқ футболчи алмаштиришга қарор қилди. Дензел Думфрис ўрнига ўйинни Димарко давом эттиради.

Бўлди, германиялик ҳакам тактик ва якка курашларга бой бўлган биринчи бўлимга умуман вақт қўшмасликка қарор қилди.  

Имконият борлигидан фойдаланиб, Каземиро ҳам нозик узатмаларни амалга оширмоқда. Родриго эса яна мўлжалда бироз адашди. Ваҳоланки ундан узатма кутаётган бир нечта шериклари ҳам бор эди.   

45-дақиқа. Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида тезликни юқорироқ даражага кўтариши оқибатида "Реал" италияликларни жарима майдончасига "қамаб" қўйди.   

43-дақиқа. Дензел Думфрис яна қанотда қоидани бузди. Бу сафар Менди жабрланувчи ролида.

41-дақиқа. Биринчи бўлимда "Интер" тўп назорати бўйича устунликка эга бўлмоқда. Ҳозир ҳам Инзаги шогирдлари тўп билан ва рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш йўлларини излашмоқда.   

39-дақиқа. Тўпни олиб қўйган "Реал" футболчилари тезкор қарши ҳужумга қочиб кетишди, ҳужум қилаётганлар сон жиҳатдан устунликка ҳам эга бўлаётгандек тасаввур уйғонди, аммо Крооснинг жарима майдончаси ичидаги Йовичга узатмасини Бастони қайтаришга муваффақ бўлди.     

38-дақиқа. Думфрис тўп учун курашда қоидани бузди деб топилди. Футболчи бундай қарордан норози.   

36-дақиқа. "Реал"дан хавфли қарши ҳужум. Лука Йович фарқни иккитага оширишига бирозгина аниқлик етишмади. 

34-дақиқа. "Интер" кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширди. Узатмалардан биридан кейин Иван Перишич чалқанча услубда зарба берди, бироз ноаниқ.   

31-дақиқа. Карвахаль сабаб навбатдаги бурчак зарбаси амалга оширилади. Туркиялик вингернинг узатмасидан кейин Перишич зарба беришга имкон топди, лекин мўлжалда бироз адашди.   

30-дақиқа. Брозовичнинг зарбаси йўлига Каземиро тўғаноқ бўлди.   

Хакан Чалханоглунинг зарбасидан кейин тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди. 

29-дақиқа. Винисиус ўта хавфли тус олаётган қарши ҳужумни йўққа чиқарди.  

27-дақиқа. Узатмадан кейин Милан Шкриньяр зарба бера олганди, аммо Кроос тўпни эгаллаб, жамоаси дарвозасидан узоқлаштирди. 

26-дақиқа. Мезбонлар ҳимояда ҳам анча хотиржам ўйнашмоқда. Бу сафар ҳам тўп шунчаки майдон ташқарисига чиқариб юборилди.  

25-дақиқа. Эдин Жеко дарвозага йўллаган тўпини Тибо Куртуа чизиқ устида эгаллаб олди.   

23-дақиқа.  Винисиус жарима майдонига ёриб кирди икки рақибини чалғитиб, ўртадан ўтиб кетаётганида йиқилди, аммо ҳакам Думфрис қоидани бузмади деб ҳисоблади. 

22-дақиқа. Марказга яқин жойда Винисиусга нисбатан қўполлик ишлатилди деб топди Феликс Брих.   

21-дақиқа. Меҳмонлар бу сафар ҳам жарима майдончасига ёриб киришди, аммо бу сафар ҳам тўпни дарвозага аниқ йўллайдиган футболчи топилмади.  

19-дақиқа. Карвахаль хавфни бартараф этиб, тўпни майдондан чиқариб юборди. "Интер" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.  


17-дақиқа. ГОООООООЛ! Тони Кроос маҳоратини яна бир бор намойиш қилди. Германиялик футболчи ЕЧЛда мавсумдаги иккинчи голини урмоқда. 

15-дақиқа. Карвахалнинг узатмаси қовушмади, оқибатда ҳужум узилиб қолди. 

Чалханоглунинг узатган тўпига зарба бера оладиган футболчи топилмади. 

14-дақиқа. Қанотдан узатилган тўпни Милитао майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси. 

13-дақиқа. Йовичнинг фаоллиги ва узатмасидан кейин Родриго зарба беришга имкон топди, ноаниқ. 

12-дақиқа. "Интер" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Бироқ сўнгги паллада тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.   

10-дақиқа. Мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда. 

8-дақиқа. Николо Барелла жарима майдончасига кириб кетаётганида йиқилди ва ҳакамга Карвахаль қоидани бузди-ку дея юзланди, ҳакамнинг фикри қатъий. Ўйин давом этади. 

7-дақиқа. Кутилмаганда Брозовичнинг зарбасидан кейин тўп дарвозанинг тўққизлигига бориб тушишига сол қолди.  

5-дақиқа. Дани Карвахаль қанотда Перишичга ортиқча вақт қолдирмади ва узатма йўлини тўсишга эришди. 

4-дақиқа. Винисиус қанотдан олдинга ўтиб кетишига Барелла йўл қўймади. 

3-дақиқа. "Интер" ҳам ҳужум билан жавоб берди. Бироқ кетма-кет йўлланган зарбаларни ҳимоячилар зарарсизлантиришди. 

2-дақиқа. Ўйиндаги илк хавфли вазиятни Винисиус деярли юзага келтирди. Қанотдан олдинга ўтиб, зарба берди, аммо ҳакам тўп Шкриньярнинг оёғига тегиб, майдонни тарк этганини пайқамай қолди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди. 

Ҳар икки клуб асосий таркиб футболчилари майдонга тушиб келишди. Энди ЕЧЛ мадҳияси жаранг сочмоқда. 

Стадион узра "Реал Мадрид"нинг мадҳияси "¡Hala Madrid. Y nada mаs" янграмоқда. 



Ушбу жамоалар ўзаро тўқнашувда ким гуруҳни биринчи ўринда якунлашини аниқлаб олишади.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ухламаганларни 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун билан муборакбод этамиз! 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика