UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  1 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  3 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  15 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8

Paris is Red! "Манчестер Юнайтед" Парижни иккинчи бор забт этди Янгиликлар

Paris is Red! "Манчестер Юнайтед" Парижни иккинчи бор забт этди

ЕЧЛнинг 1-тури доирасидаги ПСЖ - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

ПСЖ (Франция) – "Манчестер Юнайтед" (Англия) 1:2

"Парк де Пренс"

Голлар: Фернандеш (23), Марсьяль (55-автогол), Рэшфорд (87).

ПСЖ – Навас, Курзава (Баккер, 86), Флоренци (Дагба, 79), Кимпембе, Диалло, Эррера (Рафинья, 79), Данилу Перейра, Гуйе (Кин, 46), Ди Мария (Сарабия, 86), Неймар, Мбаппе.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Туанзебе, Шоу, Теллес (Погба, 67), Бруну Фернандеш (ван де Бек, 88), Фред, Мактомини, Уан-Биссака, Рэшфорд, Марсьяль (Жеймс, 89).

Огоҳлантириш: Неймар (34), Мактомини (36), Туанзебе (72), Данилу (84), Кин (90).

ПСЖ

Антони Марсьяль - 55'

Лига Чемпионов - группа H . 1-тур

21/10/2020, 01:00

2
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 23', Маркус Рэшфорд - 87'

Стадион: Parc des Princes, 0 томошабин

Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
35'  Неймар
46'  Идрисса Гейе (Мойзе Кин)
55'  Антони Марсьяль
78'  Алессандро Флоренци (Колен Дагба)
78'  Андер Эррера (Рафинья)
84'  Данилу Перейра
86'  Анхель Ди Мария (Пабло Сарабия)
86'  Левен Кюрзава (Митчел Баккер)
90'  Мойзе Кин
23'  Бруну Фернандеш
36'  Скотт Мактоминей
67'  Алекс Теллес (Поль Погба)
72'  Аксель Туанзебе
87'  Маркус Рэшфорд
87'  Поль Погба
88'  Бруну Фернандеш (Донни ван де Бек)
88'  Антони Марсьяль (Дэниел Джеймс)

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!!!!!! "Манчестер Юнайтед" Парижни иккинчи бор забт этмоқда!!

90+2. Мбаппе оффсайдда қолиб кетди ва ПСЖ ҳужуми тўхтаб қолди.

3 дақиқа қўшиб берилди.

89. УХХХХХ!!! Неймарнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди!

87. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! РЭШФОРРРРРДДДДДДД!!!! Кучли зарбани Навас қайтара олмади!

84. Фредни йиқитгани учун Данилу огоҳлантирилди.

82. ЗАРБАААААА!!! Неймарнинг супер зарбасини Де Хеа қайтарди!

80. ЗАРБААААААААА!! Брунунинг пасини ҳимоячилар қайтарди. Рэшфорд эса тўпни дарвоза томон тепди. Навасдан яна бир супер сейв!

78. МЮда яна бир вазият. Фред тўпни Неймардан олиб қўйди ва Рэшфордга оширди. Маркус эса тўпни Брунуга оширди, унинг зарбаси ноаниқ кетди.

74. Курзава МЮ жарима майдончаси ичигача кириб борганди. Фред тўпни бурчакка чиқариб юборди.

70. ЗАРБААААААААА!!! Рэшфорднинг кучли зарбасини Навас қайтарди. Бурчак зарбаси!

68. Погбанинг пасидан кейин Фернандеш ПСЖ дарвозасини нишонга олди ва анчагина адашди.

65. ПСЖ услубидан воз кечмади. Қанотдан ҳаволатиб оширилаётган тўплар ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда.

63. УХХХХ!! Майдонга ноқулай тушган Эррера жиддий жароҳат олган кўринади. Йўқ, ҳаммаси жойида экан.

59. ЗАРБАААААА!! Шоунинг қанотдан оширган тўпини Туанзебе дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.

57. ВАН-БИССАКААААААА!!! Мбаппе МЮ посбони билан бирга бир ҳолатда қолиб кетганди. Зарбани Ван-Биссака қайтарди!

55. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Неймарнинг бурчакдан узатган тўпини Марсьяль дарвозасига киритди!54. МЮда яна бир вазият юзага келди. Ван-Биссаканинг қанотдан марказга оширган тўпини Диалло қайтариб юборди.

50. Эрреранинг зарбаси ноаниқ кетди.

48. ЗАРБААААААААА!! Мбаппеенинг кучлии зарбасини Де Хеа қайтарди!!!!!!!!! ДАВИИИДДДДДДДД!!

47. ИЕ!!! Рэшфорд ўзи бирга бир чиқиб бориши мумкин бўлган вазиятда тўпни Марсьялга оширди ва вазият йўққа чиқарилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Футболчилар майдонга қайтишмоқда.

Тайм якунланди! Лахознинг чалган хуштаги бироз ғалати эшитилди бизга.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ПСЖ фақатгина бир хил услубда ўйнамоқда. Эслатиб ўтамиз, Кавани айни дамда ПСЖда ўйнамаяпти. 

42. УХХХХХ!!!! Рэшфорд тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиб, ПСЖ жарима майдончаси ичигача кириб борди. Диалло подкати орқали тўпни олиб қўйди.

40. ЗАРБААААААААА!!! Мактоминининг боши билан йўллаган зарбаси ПСЖ футболчисига тегиб, майдонни тарк этди. Теллеснинг подачаларига гап йўқ. Барчаси МЮ футболчиларига бормоқда.

39. НАВААААССССС!! Брунунинг кутилмаган зарбасини Навас қайтарди!

38. Марсьяль!! Нималар қиляпсанаааа!!! Тўпни Рэшфордга оширса бўлди эди...

36. МЮ жарима майдончаси ичига катта тезлик билан кетаётган Неймарни йиқитгани учун Мактомини огоҳлантирилди.

34. УХХХХХХ!!! Туанзебе МЮ жарима майдончаси ичида Мбаппедан тўпни тоза олиб қўйиб, йиқитди. Неймар эса бунга эътироз билдирди ва сариқ карточка ишлаб олди.

32. ДЕ ХЕАААААА деймиз яна бир бор. Ҳа, оффсайд бор эди. Бироқ у Ди Мария билан бирга бир ҳолатда қолиб кетганда ҳам вазиятни бартараф этганди.

30. Ўйиннинг учдан бир қисми ортда қолди. Тенг кураш, бироқ ҳисоб 0:1. МЮ яхши ўйнамоқда.

26. ПСЖ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Бруну ҳимоячиларга ёрдамга келиб, ҳужумни қайтарди!

23. ГООООООООЛЛЛЛ!!! Фернандеш барибир пенальтидан унумли фойдаланди!

23. Яна ЙЎҚ!! Пенальти бошқатдан тепилади.

22. Йўқ, пенальтидан унумли фойдалана олмади Фернандеш!

20. ПЕНАЛЬТИИИИ!!! Диалло Марсьялни йиқитди! ВАРда кўриб чиқилмоқда.

19. ЗАРБААААААА!! Марсьяль қулай имкониятдан фойдалана олмади. Умуман олганда топ-ҳужумчилар бундай паллада аниқ зарба йўллаган бўларди!

16. ПСЖ хавфли нуқтадан жарима зарбасини тепиш имкониятини қўлга киритди. Неймарнинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

13. ДЕ ХЕААААААААА!!! Қанотдан оширилган тўп МЮ ҳимоячиларига тегиб, бир неча рикошетлар бўлиб, дарвозага кириб кетаётганди. Де Хеа тўпни ушлаб олди.

12. ДЕ ХЕААААААААА!!! Ди Мариянинг ажойиб айлантирма зарбасини Давид қайтарди. Супер сейв кўрдик!

11. Неймар Мактоминини ортда қолдирди ва тўпни Ди Марияга оширди. Анхель эса ҳужумда фол ишлатди.

9. УХХХХХХХ!!!! Брунунинг ажойиб тўп узатиши Диаллога тегиб, дарвозабонга бориб тушди. Рэшфорд зарба беришга кечикди.

7. Ёдимда, 1:3 ҳисобида якунланган учрашувда Фред жуда зўр ўйнаганди. Ҳозир ҳам у Мбаппедан тўпни олиб қўйди.

5. Мбаппе ҳужумга ўтганди. Ван-Биссака подкати орқали тўпни бурчакка чиқариб юборди.

3. Айни дамда Париж узра кучли ёмғир ёқмоқда. Ҳаво ҳарорати +14 градусни ташкил қилмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Юракни ларзага солувчи мусиқа садолари остида икки жамоа футболчилари майдонга тушиб келишди.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! ПСЖ бугун ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради. Ўйинни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика