UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  1 17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  26 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  4 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  15 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5

ЕЧЛ. Охирги 10 та ўйинда 7 бор мағлуб бўлган "Интер" яна Испанияда меҳмон бўлади Янгиликлар

ЕЧЛ. Охирги 10 та ўйинда 7 бор мағлуб бўлган "Интер" яна Испанияда меҳмон бўлади

"Атлетико" ҳозирги "Интер"ни тўхтатиш учун бошдан баланд сакраши зарур.

ЕЧЛ 1/8 финалида ҳозирча сенсацион натижа кузатилмади ва фаворитлар кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилиб келмоқда. Бироқ бу беллашувда фаворитни аниқлаш бироз қийинроқдек. Тўғри, ҳозир нейтрал мухлислар "Интер"нинг имкониятини юқорироқ баҳолар, аммо... Ҳар ҳолда қуръа энди ташланган вақтда шу мавзу кўтарилганида, Гризманн ва Мората голларни тахлаб ташлаётган, "Интер" эса "Реал Сосьедад"ни юта олмаган вазият эди ҳамда испанларнинг имконияти сезиларли даражада юқори баҳоланган бўларди. Шунинг учун ҳам одатда ЕЧЛ гуруҳ босқичидан кейинги қуръа ташланганидаги таассуротлар ва бевосита ўйинлар санасига етиб келганда, қарашлар бир-биридан фарқ қилади.

Нима бўлганида ҳам куннинг энг муҳим ўйини шубҳасиз, Мадридда бўлиб ўтади. Унда бир мунча қийин аҳволда бўлишига қарамай, Чоло "бандаси" "Интер"ни ранжитиб Миланга кузатиб қўйишга уринади.    


"Атлетико Мадрид" ҳақида...

1. "Атлетико" "Интер" билан биринчи ўйиндан кейин бор йўғи 1 та ғалаба қозонди

Миландаги мағлубиятдан кейин "матрасчилар" 4 та ўйин ўтказди ва фақатгина битта ғалаба қозонди — "Бетис" 2:1 ҳисобида таслим этилди. Шунигдек, "Альмерия" билан дуранг (2:2), "Атлетик"ка Испания Кубогида 2 та ўйин бой берилди (0:1, 0:3) ва чемпионат доирасида жон сақлаш учун курашаётган "Кадис" устун келди (0:2). Мағлубиятни "Интер" билан жавоб ўйини муҳимроқлигига йўйиш мумкин, бироқ Диего Симеоне жамоасининг механизмида ЕЧЛ ва чемпионатда муҳим ўйинлар даврига келиб, қайсидир қисми ишдан чиққан. 

2. "Матрасчилар" ҳужумида нима гап? 

Гризманнни тўпиғидаги жароҳати безовта қилаётганди, лекин Антуан шерикларини олға бошлашга тайёрлиги айтилмоқда. Альваро Мората бу ишда унга ёрдамлашади. Миланда Альваро жароҳатидан энди тикланганди ва захирадан ўйинга қўшилган. Жавоб ўйинида "Ювентус" собиқ форварди кўпроғини исташи аниқ. Альваро фаолиятининг Италиядаги даври "Интер"га қарши статистикасига қарайдиган бўлсак, 4 та гол ва 2 та ассист мавжудлигини кўрамиз. Лемар, Аспиликуэта ва Хосе Хименес "Интер"га қарши учрашувда иштирок эта олишмайди. Ҳимоянинг энг марказида Витсель ўйнаса, ундан ўнгроқда Стефан Савич майдонга тушади.

3. "Атлетико"нинг асосий умиди ― "Цивитас Метрополитано" 

Жаҳонда камдан-кам уй стадиони клубга, худди "Метрополитано" "Атлетико"га бера оладиган энергияни бера олади. Афсонавий "Висенте Кальдерон"да ҳам шундай эди, янги "Цивитас Метрополитано"да ҳам анъана давом этмоқда. Жорий мавсум "матрасчилар" уй стадионида фақатгина Испания Кубогида ютқазди (ўша "Атлетик" билан учрашув 0:1) ва бир марта "Хетафе" билан дуранг (3:3) ўйнади. Вазиятни яхшироқ тушуниш учун, Чемпионлар Лигасида "Атлетико" охирги марта 2021 йил ноябрида "Милан"га (0:1) имкониятни бой берганини эслатиб ўтиш ўринли бўлади. Ҳозирги кундаги 8 ўйинлик мағлубиятсиз серия бугун тунда давом этармикин? 


"Интер" ҳақида...

1. "Интер" ғалабали серияда кетмоқда

Айни дамда "нерадзурри" 2024 йил бошидан қаторасига 13 бор зафар қучишди. Охирги икки ғалаба "Женоа" (2:1) ва "Болонья" билан (1:0) "нерадзурри"дан охирги пайт кўриб ўрганиб қолганимиздан фарқли ўлароқ, бир мунча сустроқ, кичик фарқли натижа билан якунланди. ЕЧЛда плей-офф босқичида ҳам кейинги босқичга чиқишга яқин турган "Интер"нинг А Сериядаги ишлари ҳам жойида ва иккинчи ўрин билан орадаги фарқ 16 очко. 

2. "Интер" Марко Арнаутовични йўқотди, Карлос Аугустонинг иштироки сўроқ остида

Ҳужумчи "Болонья"га қарши баҳсда орқа сон мушакларини тортиб олди ва бир ойга сафдан чиқди. Ҳозирги вазиятда латераль Карлос Аугустонинг йўқотилиши муҳимроқдек. Юқори интенсивлик сабабли Димарко барча ўйинларни юқори даражада ўтказиши осон эмас, шу сабабли, Карлоснинг захирадан ўйинга қўшилиши жамоа фойдасига ишлаётганди. Ҳозир эса катта эҳтимол бошқа вариант гувоҳига айланамиз — балки, Дармиан қанотини алиштирар.

Ҳакан Чалханоглу сафга қайтди — у "Болонья"га қарши ўйинда майдонга тушиб улгурди. Павар, Димарко, Де Врей ва Лаутаро Мартинес тўлиқ дам олишди ҳамда барчаси жойида бўлиб турса, уларнинг барчасини "Атлетико" билан илк дақиқалардан майдонда кўрамиз.

3. "Интер" одатда Испанияда омадсиз ўйинлар ўтказади, аммо ҳозир вазиятни ўзгартириш учун қулай фурсат

Узоққа бормайлик: "Интер" гуруҳ босқичида Испанияда қийинчилик билан "Реал Сосьедад"га қарши дуранг (1:1) ўйнади, Пиреней оролларидаги охирги 10 ўйинда эса — 3 дуранг ва 7 мағлубиятга нима дейсиз? Бир қарашда "Интер" бу сафар ҳам "Метрополитано"дан хурсанд бўлиб кетиши қийиндек эди, бироқ "Атлетико"нинг муаммолари ва италияликларнинг спорт формасини инобатга олсак, нафақат дуранг, балки ғалабадан ҳам умид қилиш мумкин. "Интер" ҳозир ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам, техник-тактик ҳаракатларда ҳам бирдек ишончли ўйнамоқда. Футболчилар бир-бирини тушиниши бу каби жуда юқори даражага чиққанида исталган рақибга қийин бўлади.


Хўш, қадрли мухлис, сиз бўлажак баҳсдан нималар кутяпсиз? Фикрларингизни изоҳда ёзиб қолдиринг.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
13 мар 22:10:46
MYU&LIVERPOL
Бу йил ЧЛ ни ютишга асосий давогар Интер. Бу уйинда 3-1 Интер ютади тахминим
+1   
13 мар 20:29:24
Hakan Chalxanoglu
Кичик хисоб билан булса хам Интердан галаба кутамиз!
+1   
13 мар 18:16:41
Абдурахмон Вахобов
ОЛГА Интер
+1   
13 мар 17:56:21
Odilbek77
Inter tomonida ustunlik.
+1   
13 мар 17:24:10
Inte
Inter finalgacha boradi . Muxlislari shunday niyatda
+1   
13 мар 16:40:52
Музаффар Махмудов
Форза Интер
   
14 мар 05:08:34
Man_Utd Norin
MYU&LIVERPOL фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу йил ЧЛ ни ютишга асосий давогар Интер. Бу уйинда 3-1 Интер ютади тахминим
Afsus yedi inter
   
14 мар 01:37:25
Quddusbek Yuve@ Chelsea
Interga omad olg'a Milanliklar
-1   
14 мар 00:18:46
shuxratxolboyev
A seriada grant kuliblar kuchsizlangani boyiz inter 16 achkoga oʻtib ketgan manimcha inter bugun yurishini toʻxtatadi Atletikoga kuchi yetmidi Inter kuchliligiga emas Milan,yuve,Napoli,kuchsizlanib qolganiga oʻrtadagi tafavut oshib ketgan deb oʻyliman a seriada. chlda qiynaladi inter teng boʻli atletikoga qarshi birinchi oʻyindagi gʻalaba hech qanaqasiga bugun foyda bermidi interga Atletiko yutsa kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика