UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  9 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  4 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  10 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

ЕЧЛ. "Милан" жавоб учрашувида "Наполи" билан дуранг қайд этиб, икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди! Янгиликлар

ЕЧЛ. "Милан" жавоб учрашувида "Наполи" билан дуранг қайд этиб, икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди!

ЕЧЛнинг 1/4 финалидан ўрин олган "Наполи" ва "Милан" ўртасидаги жавоб учрашувида миланликлар ўзларига керакли натижага эришишди ва ярим финалга йўл олишди.

"Наполи" – "Милан" 1:1

19 апрель, 00:00 | "Сан-Паоло"

Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Ррахмани (Эстигор, 74), Мариу Руй (Оливера, 34), Лоботка, Зелиньски (Распадори, 74), Ндомбеле (Элмаз, 63), Политано (Лосано, 34), Кварацхелия, Осимхен.

Милан – Меньян, Калабрия, Кьер, Томори, Эрнандес, Крунич, Беннасер, Браим Диас (Жуниор Мессиас, 59), Тонали, Рафаэл Леау (Салемакерс, 84), Жиру (Ориги, 68).

Огоҳлантиришлар: Эрнандес (45), Меньян (45), Ди Лоренцо (45), Оливера (90).

Дастлабки учрашув - 0:1

Наполи

Виктор Осимхен - 90'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Quarter Finals-тур

19/04/2023, 01:00

1
:
1
Тугади

Милан

Оливье Жиру - 43'

Стадион: Diego Armando Maradona, 52728 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
34'  Маттео Политано (Ирвинг Лосано)
34'  Мариу Руй (Матиас Оливера)
45'  Джованни Ди Лоренцо
63'  Танги Ндомбеле (Элиф Элмас)
74'  Петр Зелиньский (Джакомо Распадори)
74'  Амир Ррахмани (Лео Эстигор)
82'  Хвича Кварацхелия
90'  Виктор Осимхен
90'  Джакомо Распадори
90'  Матиас Оливера
22'  Оливье Жиру
43'  Оливье Жиру
43'  Рафаэл Леау
45'  Тео Эрнандес
45'  Майк Меньян
59'  Браим Диас (Жуниор Мессиас)
68'  Оливье Жиру (Дивок Ориги)
84'  Рафаэл Леау (Алексис Салемакерс)

90+4. Ўйин якунланди. "Наполи" улгурмади. "МИЛАН" ЭСА ЯРИМ ФИНАЛДА!

90+3 ГООООООООООООООООЛ! Осимхен боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди .

90+1. Меньяндан ажойиб сейв.  Хвича узатган тўпни Распадори дарвозага йўллаганди, аммо Меньян ўз ўрнида!

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Ухххххх! "Наполи" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Оливеранинг бош билан берган зарбаси эса бироз ноаниқ.

85. Энди "Милан" олдинга бормоқда. Энг яхши ҳимоя бу ҳужум эканлиги миланликларнинг ҳаёлига 85-дақиқада келди. 

84. Ўзгариш. Рафаэль Леау ўрнига Салемакерс майдонга туширилди.

81. Майк Меньян!!! Хвича Кварацхелия пенальтидан унумли фойдалана олмади. "Милан" дарвозабони Майк Меньян тўпни қайтарди. Интрига қайтмайдиган бўлди.

80. ПЕНАЛЬТИ! "Наполи" тепади! Интрига қайтиши мумкин! Гол урилиши керак бунинг учун. 

75. Ўзгаришлар. "Наполи" иккита алмаштириш қилмоқда: Рраҳмани ва Зелиньски кетди. Уларнинг ўрнига Остигард ва Распадори майдонга тушди.

73. Саааал хавфли вазият (с). "Наполи" яна бир ҳужум уюштирди ва бош билан дарвозага зарба берилди. Бироз ноаниқ. 

72. Зарба бериш навбати Зелиньскида. Тўп яна дарвозадан баланд кетди. 

69. Рафаэль Леау хоҳлаганини қилмоқда. "Милан" форварди чалқанча зарба беришга уриниб кўрди, аммо ўхшамади. Ўхшаганда борми...

68. Ўзгариш. Ҳозирча ягона бўлиб турган гол муаллифи Оливье Жиру майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўша машхур Дивок Ориги учрашувни давом эттиради.

63. Ўзгариш. Тангуй Ндомбеле ўрнига, Элиф Элмас ўйинга қўшилди. 

60. Зарбааа! Бу сафар Ирвинг Лосано уриниб кўрмоқда. Тўп яна тепага учиб кетди.

59. Ўзгариш. Браим Диас ўрнига Жуниор Мессиас майдонга тушди. 

58. Хвичадан зарбааа! "Милан"нинг икки ҳимоячиси ичидан чиқиб келган Кварацхелия зарбада яна адашди!

53. "Наполи" ҳар доимгидек фаол, лекин жамоага қандайдир боғламлар етишмаяпти. Фаоллик бор, кескинлик йўқ.

50. Леау тўхтамаяпти! Рафаэль яна бир рейдни амалга оширди ва жамоадошига тўпни узатди, аммо "Наполи" ҳимоячилари ушбу вазиятни йўққа чиқаришди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус! Биринчи бўлим якунланди. "Наполи" бугун ҳам айнан биринчи ўйиндаги хатони такрорлади: тайм давомида мунтазам ҳужум ва тайм охирида қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбориш. Рафаэль Леау бу ўйинда ҳам, худди ўтган галгиси каби "Наполи"нинг бутун ҳимоячиларидан ўтиб кетмоқда. Бу сафар эса вазият гол билан якунланди. "Наполи" эса жароҳатлар сабаб биринчи бўлимдаёқ икки мажбурий ўзгаришга қўл урди. 

45+7. Огоҳлантириш. Ди Лорензо "Милан"нинг тайм охиридаги ҳужумини тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

45+6. Огоҳлантириш. Бурчак зарбасидан олдин ҳакам Майк Меньянга сариқ кўрсатди. Сабаби номаълум, катта эҳтимол эътироз учун. 

45+3. Осимхон гол киритганди. Бироқ, ҳужум пайти Виктор қўли билан ўйнагани маълум бўлди. Гол эмас. 

43. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Рафаэль Леау ярим майдонни босиб ўтиб, барча ҳимоячиларни алдаб, тўпни Оливье Жируга оширди. Рафаэль Леау 99% ишни бажарган ҳужумда Жиру гол урмоқда!

41. Огоҳлантириш. Сандро Тонали қўполлиги сабаб огоҳлантирилди.

42. Ндомбеле чамаси 20 метрлардан мухлислар ўтирган трибуналарни нишонга олди. Энг тепадаги трибуналарни. 

39. Жароҳатларга бой бўлим. Энди Оливье Жируга ёрдам кўрсатилди. Лосано Жирунинг оёғини тўп деб ўйлади ва кучли зарба берди.

37. ВАР "Наполи" фойдасига пенальти қўйиши мумкин эди, аммо видеотакрорлардан сўнг "Милан" ҳимоячиси тўпга ўйнагани маълум бўлди.

34. "Наполи"га нима бўлмоқда?  Марио Руй ҳам жароҳат сабаб майдонни тарк этди. Руйнинг ўрнига Матиас Оливейра майдонга тушди. 

34. Ҳа, Политано алмаштирилмоқда. Унинг ўрнига Ирвинг Лосано майдонга тушди.

31. Политано жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин. Футболчи тўп учун курашда тиззасини жароҳатлаб олди ва майдон четида ётибди.

28. ЗАРБААААА! Жиру "Наполи" ҳимоячиларини алдаб, дарвозага хавфли зарба йўллади.  Бироқ, Жирунинг йўлидан ҳар сафар Алекс Мерет чиқмоқда! Ажойиб сейв.

26. "Наполи"дан зарба!  Зелиньски қулай имкониятда туриб берган зарбаси тўғри Меньяннинг қўлига келиб тушди.

22. Алекс Мерет! "Наполи" дарвозабони Оливье Жиру томонидан тепилган пенальтини қайтарди ва ҳозирча қаҳрамонга айланмоқда!

21. Пенальти! "Милан" 11 метрлик нуқтадан зарба йўллайди. Марио Руи Рафаэль Леауга нисбатан қоидани бузди.

20. Зарбааааа! Политано хавфли зарба, бироқ тўп шундоққина дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

7. "Наполи" бурчак тўпини амалга оширди. Тўп ҳимоячи томонидан қайтарилди. 

6. Марио Руининг жарима зарбасидан берган тўпи жонли девор томонидан блокланди. 

5. "Наполи" шундоққина жарима майдони ташқарисидан жарима зарбасига эга бўлди. 

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун сизлар билан "Наполи" ва "Милан" ўртасидаги ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашувини биргаликда кузатамиз.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика