UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  10 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  9 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

ЕЧЛ. Амалдаги чемпион Неаполда мағлуб бўлди Янгиликлар

ЕЧЛ. Амалдаги чемпион Неаполда мағлуб бўлди

УЕФА Чемпионлар лигаси 2019/2020 мусобақасининг биринчи туридан ўрин олган "Наполи" - "Ливерпуль" баҳсида мезбонлар ҳақли ғалабани қўлга киритишди.

Ўйинда Мертенс ва Льорентенинг голлари Карло Анчелотти шогирдларига ғалаба келтирди.

Наполи

Дрис Мертенс - 82', Фернандо Льоренте - 90'

Лига Чемпионов - группа E . 1-тур

18/09/2019, 01:00

0
:
2
Тугади

Ливерпуль

Стадион: San Paolo, 38878 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
66'  Лоренцо Инсинье (Петр Зелиньский)
69'  Ирвинг Лосано (Фернандо Льоренте)
75'  Аллан Маркес Лоурейро (Элиф Элмас)
82'  Дрис Мертенс
90'  Фернандо Льоренте
90'  Фернандо Льоренте
57'  Эндрю Робертсон
61'  Джеймс Милнер
66'  Джеймс Милнер (Джорджиньо Вейналдум)
87'  Джордан Хендерсон (Джердан Шакири)

Наполи Италия – Ливерпуль Англия 2:0 (0:0), (2:0)

18 сентябрь, 00:00, «Сан-Паоло»

Голлар: 81, Мертенс - 1:0, 90+2, Льоренте - 2:0.

Наполи – Мерет, Мариу Руй, Ди Лоренцо, Кулибали, Манолас, Кальехон, Аллан (76, Элмас), Лосано (69, Льоренте), Фабиан Руис, Инсинье (68, Зелински), Мертенс.

Ливерпуль – Адриан, Александер-Арнолд, Матип, Робертсон, ван Дейк, Хендерсон, Милнер (68, Вейналдум), Фабиньо, Мане, Фирмино, Салах.

 Огоҳлантиришлар: Робертсон (57), Милнер (61).

                                УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ


90+2. ГОЛ! Льоренте - 2:0. Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг хатоси қимматга тушди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

81. ГОЛ! Мертенс! "Наполи" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Адриан тўп йўналишини топа олди, аммо қайтара олмади.

80. Пенальти! Кальехон йиқитилди. Мертенс 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

76. Ўзгариш. Аллан ўрнига Элмас тушди.

74. Маненинг кучсиз зарбасини Мерет ушлаб олди. Ўйин бироз зерикарли бўлмоқда.

69. Ўзгариш. Лосано ўрнига Льоренте туширилди.

66. Ўзгаришлар. Мильнер ўрнига Вейналдум, Инсинье ўрнига Зелински тушди.

65. Салахнинг зарбасига Алекс Мерет тўғаноқ бўлди. Ажойиб зарба ва сейв. Дарвозанинг чапки паст бурчагига берилганди. 

62. "Наполи" иккинчи таймда анча фаол ўйнамоқда ва меҳмонларни қўполлик ишлатишга мажбур қила олмоқда.

61. Огоҳлантириш. Мильнер Кальехонга нисбатан қўпол ўйнади.

57. Огоҳлантириш. Робертсонда сариқ карточка бор энди.

57. Хендерсон Алланга нисбатан ўта қўпол ўйнади

54. Инсиньенинг зарбаси Арнолднинг қўлига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Пенальти йўқ. Чунки, Трентнинг қўли тўпдан олиб қочиши учун масофа етарли эмасди.

49. УХХХ. Мертенснинг зарбасини Адриан бир амаллаб қайтариб қола билди. Бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни испаниялик посбон қайтарди.

— Иккинчи бўлим старт олди.

ТАНАФФУС

43. Мильнер Салахга узатма берди, Мариу Руй бартараф этди. Бурчак тўпидан Фирминьо гол уриши мумкин эди. Боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

41.  Манега қарши Кулибали қўлини ишлатди, ва Феликс Брихнинг эътиборини тортди.

34. Ўйин темпи пасайди...

29. Фирминьонинг жонсиз зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз эгаллаб олди.

25. Мертенс ўнг қанотдан қочиб кетмоқчи бўлди, ван Дейк хотиржамлик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

23. Салах бошлаган ҳужумни Мане давом эттирди, Хендерсоннинг якуний зарбаси ноаниқ чиқди.

20. Мане чап оёғида зарба йўллади. У ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ Мерет бунга йўл қўймади. 

18. Фирминьонинг паси ўтмади. Арнольдни дарвозабон билан яккама-якка қўйиб бермоқчи бўлганди.

14. Ван Дейк "Наполи"нинг хавфли ҳужумини бузди ва тўпни олдинга ташлаб берди. 

12. Фабиньо Салахни олдинга бошлади, бу сафар мисрлик футболчини Кулибали тўхтатиб қолди. Салах вазиятдан фойдалана олмагани учун афсусланмоқда.

Дастлабки 10 дақиқада мезбонлар айтарлик иккита ҳужум уюштиришди, аммо Юрген Клопп шогирдлари билан Неаполь шаҳрига бекорга келмагани кўриниб турибди. 

7. Адрианда иккита ажойиб сейв. Фабиан Руизнинг кетма-кет зарбалари қайтарилди. Қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйган Лосанонинг голи ҳисобга олинмади. Ўйиндан ташқари ҳолат юзага келди

5. "Наполи" футболчилари ҳам бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади, аммо Салахнинг қарши ҳужумга ўтиб кетишини майдон марказида бартараф этишга улгуришганини айтиш керак.

3. Салахнинг тезлигига эътибор беринг. Жуда юқори тезлик ва ўнг қанотдан юриш. Бурчак зарбаси ишлаб олинди.

1. "Ливерпуль" футболчилари ўйинни бошлаб беришди.

— УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! 


— ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда...

— Ассалому алайкум, ЕЧЛнинг янги мавсумини интиқлик билан кутган азиз мухлислар! Бироздан сўнг, "Сан Паоло" стадионида оловли жанг гувоҳига айланишга умид қилиб қоламиз!


Наполи Италия – Ливерпуль Англия 2:0 (0:0), (2:0)

18 сентябрь, 00:00, «Сан-Паоло»

Голлар: 81, Мертенс - 1:0, 90+2, Льоренте - 2:0.

Наполи – Мерет, Мариу Руй, Ди Лоренцо, Кулибали, Манолас, Кальехон, Аллан (76, Элмас), Лосано (69, Льоренте), Фабиан Руис, Инсинье (68, Зелински), Мертенс.

Ливерпуль – Адриан, Александер-Арнолд, Матип, Робертсон, ван Дейк, Хендерсон, Милнер (68, Вейналдум), Фабиньо, Мане, Фирмино, Салах.

Огоҳлантиришлар: Робертсон (57), Милнер (61).

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика