UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  2 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  14 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  35

ЕЧЛ: МЮ Парижда, "Юве" Киевда, "Боруссия" Римда меҳмон бўлса, "Барса" ўз уйида ўйнайди (превью) Янгиликлар

ЕЧЛ: МЮ Парижда, "Юве" Киевда, "Боруссия" Римда меҳмон бўлса, "Барса" ўз уйида ўйнайди (превью)

Теглар :  ЕЧЛ Превью
Еврофутбол ихлосмандлари кутган онлар яқин! Бугун "кўҳна қитьа"нинг клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақаси старт олади.

Чемпионлар Лигасининг бир қатор иштирокчилари турнирнинг гуруҳ босқичи 1-тур ўйинларини ўтказишади: Пирло бошчилигидаги "Ювентус" Киевда Мирча Луческунинг "Динамо"си билан ўйнаса, Месси Каталонияда Сергей Ребров жамоасини синовдан ўтказади, Неймар эса "Манчестер Юнайтед"дан реванш олишга уриниб кўрса, ажаб эмас. Бугун қуйидаги ўйинлар ўтказилади (бошланғич муддатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган):

E гуруҳи: "Ренн" - "Краснодар" (00:00)

E гуруҳи: "Челси" - "Севилья" (00:00)

F гуруҳи: "Зенит" - "Брюгге" (21:55)

F гуруҳи: "Лацио" - "Боруссия" Дортмунд (00:00)

G гуруҳи: "Динамо" Киев - "Ювентус" (21:55)

G гуруҳи: "Барселона" - "Фенербахче" (00:00)

H гуруҳи: ПСЖ - МЮ (00:00)

H гуруҳи: "Лейпциг" - "Истанбул Башакшехир" (00:00).

"Челси" - "Севилья"

Лондоннинг "Челси" клуби турнирдаги сўнгги 4 иштирокини 1/8 финал босқичида якунлашга мажбур бўлган. Трансфер тақиқи ва Эден Азарнинг кетиши туфайли ўтган мавсум учун нимчорак финал ёмон натижа эмасди. Жорий мавсум Роман Абрамович кўпроғини хоҳлаши тайин. "Аристократлар" учун мусобақа осон бошланмаслиги аниқ. "Челси" 1-турни "Стэмфорд Бридж"да анча жиддий рақибга қарши ўтказади – "Севилья" (Европа Лигасининг амалдаги ғолиби). Катта эҳтимол билан мазкур икки жамоа якунда "E" гуруҳи ғолибилиги учун кураш олиб боришади.

Клублар "Стэмфорд Бридж"даги ўйинга аъло кайфиятда етиб келишмади. Фрэнк Лэмпард жамоаси Англия премьер-лигаси 5-турида "Саутгемптон" билан дуранг ўйнаб қўйган бўлса, "Севилья" Ла Лига 6-турида "Гранада"га имкониятни бой бериб қўйди. Хулен Лопетеги шогирдларининг муваффақиятсизлигини ўша баҳсга экспериментал таркиб туширилгани ва биринчи бўлим охирида жамоанинг бир киши кам бўлиб қолгани билан изоҳлаш мумкин. Испаниялик мутахассис жамоа етакчилари Лукас Окампос, Льюк де Йонг ва Маркос Акуньяни айнан "Челси"га қарши ўйин учун сақлаб қўйган эди. Умуман олганда, андалусияликлар янги мавсумда ҳам яхши ўйин кўрсатяпти. "Бавария"га қарши УЕФА суперкубоги учун баҳс (1:2) ва "Барселона" билан ўйин (1:1) сўзимизнинг исботи бўла олади.

Йўқотишларга келсак, Билли Гилмор ва Эдурд Менди бугун "Челси"га ёрдам беролмайди. Хулен Лопетеги эса Жюль Кунде, Неманья Гудель, Уссама Идрисси ва Жорис Ньяньон сингари футболчилар хизматидан фойдаланолмайди.

Тахминий таркиблар

"Челси": Кепа Аррисабалага - Рис Жеймс, Курт Зума, Андреас Кристенсен, Бен Чилуэлл - Нголо Канте, Жоржиньо, Ҳаким Зиеш, Кай Хаверц, Мэйсон Манунт - Тимо Вернер (4-5-1).

"Севилья": Яссин Буну - Хесус Навас, Серхи Гомес, Диего Карлос, Маркос Акунья, Жоан Жордан, Ферандо, Иван Ракитич, Сусо, Люк де Йонг, Лукас Окампос (4-3-3).

"Лацио" - "Боруссия" Дортмунд — Иммобиле учун аҳамиятли ўйин

Римликлар етакчиси Чиро Иммобиле ўтган мавсум "Олтин бутса"ни қўлга киритди (36 гол). Италиялик ҳужумчи учун "Боруссия" бегона эмас. У 2014 йилда "Бавария"га ўтиб кетган Роберт Левандовскининг ўрнини тўлдириш учун Дортмундга олиб келинган эди. Бироқ, Германияда Чиронинг ишлари юришмади. Немис клуби 34 ўйинда 10 та гол урган форваддан воз кечди. Бугун Иммобиледа собиқ жамоаси раҳбарларига ўзиинг нималарга қодирлигини исботлаш имконияти бор. 

"Лацио" бу ўйинга жуда ёмон кайфиятда етиб келмоқда. Римликлар А Серия 4-турида "Сампдория"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (3:0). "Боруссия" эса 17 октябрь куни "Хоффенхайм" майдонида ғалаба қозонган эди (1:0).

Йўқотишларга келсак, "бургутлар" устози Симоне Инзаги фақат 38 ёшли Пепе Рейнанинг хизматларидан фойдаланолмайди. Немисларда бу рўйхат узунроқ: Шмельцер, Шульц, Аканжи, Загаду, Торган Азар, Жовани Рейна,  Расшл.

Тахминий таркиблар

"Лацио": Томас Стракоша - Патрик Габаррон, Франческо Ачерби, Уэсли Худт - С. Милинкович-Савич, Лукас Лейва, Муҳаммад Фарес, Марко Пароло, Луис Альберто - Чиро Иммобиле, Хоакин Корреа (3-5-2).

"Боруссия": Роман Бюрки - Лукаш Пишчек, Матс Хуммельс, Томас Делайни - Томас Менье, Жуд Беллингем, Аксель Витсель, Рафаэл Геррейру, Марко Ройс - Санчо, Холанд (3-5-2).

"G" гуруҳи

"G" гуруҳи ғолиблиги учун "Барселона" ва "Ювентус" кураш олиб боради. Бугун каталонияликлар ўз майдонида Сергей Ребров бошчилигидаги "Ференцварош"ни қабул қилса, туринликлар Киевда меҳмон бўлишади. Эслатиб ўтамиз, "кекса синьора" етакчиси Криштиану Роналду коронавирусга чалингани туфайли ўзини-ўз яккалаган ва Украинага келмади. 

"Ювентус" сўнги бор бундан 18 йил муқаддам "Динамо" билан тўқнаш келган. Энг қизиғи, ўшанда ҳамюртимиз Максим Шацких итальянлар дарвозасини ишғол қилган эди. Ушбу гуруҳда ўтказиладиган ҳар икки ўйинда яққол фаворит бор. Аммо иккала фаворит ҳам миллий чемпионат сўнгги турида муваффақиятсизликка учради ("Барса" "Гранда"га енгилди - 1:0, "Юве" "Кротоне" билан дуранг ўйнади). Балки, бугун сенсациялар гувоҳига айлармиз...

ПСЖ - МЮ

Мазкур жамоалар сўнгги бор 2019 йилнинг 7 мартида тўқнаш келишган. Ўшанда учрашувнинг 90+4 дақиқасида белгиланган шубҳали пенальтини Маркус Решфорд голга айлантирган ва "Манчестер Юнайтед"ни ЕЧЛ чорак финалига олиб чиққанди. Ўша ўйинни мухлислар орасида томоша қилган Неймарнинг эмоцияси ёдингиздами? Бугун парижликлар аламли мағлубият учун реванш олишга уриниб кўришади. Бироқ, бугун Томас Тухель жамоасида йўқотишлар етарлича: Бернат, Керер, Верратти, Паредес, Икарди, Маркиньос (?), Дракслер (?). Инглиз клуби ҳам бундай муаммолардан ҳоли эмас. Бугун "қизил иблислар"га Байи, Гринвуд ва жамоа сардори Харри Магуайр ёрдам беролмайди. Шунингдек, Эдинсон Кавани ҳам Парижга олиб келинмаган. "Парк де Пренс"да ўтказиладиган учрашув афиша жиҳатидан куннинг марказий ўйини ҳисобланади. Майдонда нималар бўлишини эса бир неча соатдан кейин кузатишимиз мумкин.

Тахминий таркиблар:

ПСЖ: Кейлор Навас - А. Флоренци, Абду Диалло, П. Кимпембе, Курзава - Идрисса Гейе, А. Эррера, Рафинья - Ди Мария, Мбаппе, Неймар (4-3-3).

МЮ: Де Хеа - Уан-Биссака, Линделёф, Туанзебе, Теллес - Мактоминей, Погба, Мата, Фернандеш - Решфорд, Марсьяль (4-4-2).

Қадрли мухлис, ушбу учрашувлар атрофидаги хабарлар кун давомида эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Шунингдек, "Челси", "Ювентус", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" иштирокидаги ўйинлар сайтимиз ходимлари томонидан матнли трансляция қилинади. Championat.asia'ни кузатишда давом этинг!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика