UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  2 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  1 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  28 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  23 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  5 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  6

ЕЧЛ. Манчестердаги голлар шоусида мезбонлар ғолиб Янгиликлар

ЕЧЛ. Манчестердаги голлар шоусида мезбонлар ғолиб

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Монако” баҳсида Пеп Гвардиола шогирдлари ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида ҳисоб очилди. Силва-Сане-Стерлинг комбинациясидан кейин ҳисоб очилди. Аммо мезбонларнинг қувончи кўпга чўзилмади. Қанотдан узатилган тўпни Радамел Фалкао боши билан дарвозага аниқ йўллаб, мувозанатни тиклади-1:1. Кейинчалик “Монако”Нинг 18 ёшли ҳужумчиси Мбаппе ўзини кўрсатди-1:2. Биринчи бўлим шу  ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим бошида Фалкаолга нисбатан қўполликдан кейин ҳакам манчестерликлар дарвозасига пеналти белгилади. Жабрланувчининг ўзи томонидан амалга оширилган жарима тўпни Кабалеро қайтаришга эришди. 58–дақиқада тезкор қарши ҳужумдан кейин Серхио Агуэро томонидан йўлланган зарбани “Монако” псобони кутилмаганда тўсиб қола олмади-2:2. 61–дақиқада Фалкао шедевр голларидан бирини киритди. Ҳимоячини ажойиб тарзда доғда қолдириб, тўпни “шаҳарликлар” посбони устидан ошириб тўпга туширди-2:3. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмасди. Гвардиола шогирдлари 12 дақиқа ичида кетма-кет учта гол уришга эришишди.  Агуэро, Сане ва Стоунз жамоасининг ғалабасининг муносиб ҳисса қўшишди -5:3.

Европа Чемпионлари лигаси.

1/8 финал.

Дастлабки учрашув.

“Манчестер Сити” – “Монако”  5:3

Голлар: 1:0 – 26 Стерлинг, 1:1 – 32 Фалькао, 1:2 – 40 Мбаппе, 2:2 – 58 Агуэро, 2:3 – 61 Фалькао, 3:3 – 71 Агуэро, 4:3 – 77 Стоунз, 5:3 – 82 Сане.

“Манчестер Сити”:  Кабальеро, Стоунз, Отаменди, Санья, Фернандиньо (Сабалета, 62), де Брюйне, Туре, Сильва, Сане, Стерлинг (Навас, 89), Агуэро (Фернандо, 87).

Монако”: Субашич, Глик, Фабиньо, Менди, Раджи, Лемар, Бернарду Силва (Моутинью, 85), Мбаппе (Жермен, 79), Бакайоко (Дирар, 88), Сидибе, Фалькао.

Огоҳлантириш: Глик (8), Сидибе (25), Агуэро (35), Фернандиньо (40), Отаменди (49), Бакайоко (55), Фалькао (67), Сабалета (73), Бернарду Силва (76), Фабиньо (81).



Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика