ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ва "Реал" ўз уйида, ПСЖ эса сафарда ўйнайди. Бугунги ўйинлар учун превью
14 сен 2022 17:14
Янгиликлар
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ва "Реал" ўз уйида, ПСЖ эса сафарда ўйнайди. Бугунги ўйинлар учун превью
2-турнинг 2-кунига белгиланган ўйинлар билан бирма-бир таништириб ўтамиз.
“Милан” – “Динамо” Загреб (21:45)
Аввалги ўйинлар натижаларига қарайдиган бўлсак, Италия чемпионларида Загреб клубдан асло қўрқмайди, деган хулосага келиш мумкин. Улар томонларнинг бундан аввалги тўрттала учрашувида ҳам ғалаба қозонишган, жумладан, “Сан Сиро”да кечган охирги икки баҳс мезбонларнинг 3:1 ҳисобли ғалабаси билан тугалланган. Бироқ, биринчи турда Анте Чачич шогирдлари кутилмаганда Мислав Оршичнинг голи эвазига “Челси”ни таслим қилди(буёғига нима бўлгани барчага аён – Тухель бўшатиб юборилди. Гўё баҳона торилгандек). Мана шундай “сюрприз” яна амалга ошадими, буни билиб олишга оз фурсат қолди. Бироқ бу сафар рақиб “йўлини тополмай юрган” “Челси” эмас.
Биласизми?
“Динамо”нинг “Сан Сиро”даги сўнгги уч ўйини ҳам, буни қарангки, иккита тўп фарқли мағлубият билан тугаган. Иккитаси “Милан”га қарши ва биттаси “Аталанта” билан.
“Шахтёр” – “Селтик” (21:45)
“Жиннилик! Шок! Фантастика!” сарлавҳаси ўтган турда “кончилар” “Айнтрахт”ни 4:1 ҳисобида тор-мор келтиргандан сўнг Европанинг оммабоп гашрларидан бирида пайдо бўлди. Таъкидлаш жоиз, мазкур натижа барчанинг “F” гуруҳига бўлган қарашини бутунлай ўзгартириб юборди. Рақиб жамоа мураббийи Анге Постекоглу “Селтик”нинг “Реал Мадрид”га мағлуб бўлган ўйинидаги (0:3) иштиёқи учун мукофотлашга ваъда берди. Турнирда камбэк қилиш учун эса унинг шогирдлари 2-турда ҳар томонлама жуда қаттиқ тер тўкишига тўғри келади. Шотланд клубининг “Шахтёр”га қарши сафарда ўтган икки учрашувида ҳам ўз уйларига ҳеч нарсасиз қайтишган. Биринчи ўйин 2004 йилда 3:0 ҳисоби билан тугаган бўлса, 2007 йилда ўтказилган иккинчи ўйинда улар аввалги ўйиндан битта камроқ тўп ўтказиб бирор жавоб қайтара олишмаган.
Биласизми?
Ушбу мавсумда “Шахтёр” уй учрашувларини Варшавада ўтказяпти. Уларнинг ушбу шахардаги ягона ўйини 2006/07 йилги мавсумда УЕФА Чемпионлар Лигаси 3-саралаш босқичи доирасида “Легия” га қарши бўлган ва ўшанда 3:2 ҳисобида ғалаб қайд этилган.
“Рейнжерс” – “Наполи” (00:00)
“Селтик” ва “Аякс”дан кетма-кет 4:0 ҳисобидаги зарбани кабул қилиб тушкунликда қолган “Рейнжерс” тарафдорларининг мусобақанинг илк турида “Ливерпул”ни осонлик билан енгган “Наполи”га қарши ўйин олдидан чўчиб туришларини кечирса бўлади. 2010 йилдан буён гуруҳ босқичи доирасида илк бор “Айброкс”да меҳмон бўладиган итальян жамоаси, албатта, Герс томонга паст баҳо бермайди. Бироқ Неапол жамоаси уч очколик бўлган тақдирда “A” гуруҳдаги вазият улар учун фантастик кўринишга киришини яхши биладилар.
Биласизми?
Уэйн Руни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Айброкс”да гол урган сўнгги футболчи ҳисобланади. У 2010 йил ноябрь ойида пенальтидан гол киритган эди ва ўша ўйинда “Манчестер Юнайтед” кичик ҳисобда устун келган эди.
“Челси” – “Зальцбург” (00:00)
1-турда Загребнинг “Динамо”сидан қабул қилинган аламли мағлубият 2020/21 йилги мавсумда “кўклар”га Европа Чемпионлар Лигасида голиблик шон-шуҳратини келтирган Томас Тухелнинг истеъфосига олиб келди. Лондон клуби илк турда “Милан”га қарши беллашиб (1:1) руҳланган “Зальцбург” билан бўладиган ўйинда ўзини тиклаб олишга уриниб кўради. Ўша ўйиндаги гол муаллифи Ноа Окафор унинг жамоаси “гуруҳ босқичида сюрприз бўлишига” жамоасини ишонтирди. Чиндан, уларнинг вақти келдтими? (гуруҳ босқичида).
Биласизми?
“Зальцбург” ўтган мавсумда илк бор Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичига чиқди. Бироқ улар 2021/22 мавсумда меҳмон сифатида иштирок этган ўйинларнинг бирортасида зафар қуча олмади(1 дуранг, 3 мағлубият).
“Реал Мадрид” – “Лейпциг” (00-00)
“Биринчи бўлимимиз яхшироқ ўтиши мумкин эди, аммо биз яратган иккинчи бўлим жуда зўр ўтди”, деди Карло Анчелотти мусобақа доирасида “Селтик”ни 3:0 ҳисобида янчиб ташлагандан сўнг. Шу туфайли “Селтик”ка қарши кейинги учрашувда “Қироллик клуби” ажойиб тарзда старт олишини билдиради. Рақиб лагерида эса 1-турда “Шахтёр”га ўз уйида кутилмаганда мағлуб бўлгани сабабли немис жамоаси устози Доменико Тедеско истеъфога чиқарилди.
“Биз устунлик қилдик. Аммо якуний пасларни тўхтатиб қола олмадик ва ёмон голлар ўтказиб юбордик”, – деди “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер.
Биласиз!
Мадрид клубининг ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасидаги илк уй учрашувида Молдова чемпиони “Шериф”га 1:2 ҳисобида ютқазгани машҳур бўлиб кетган эди(ғалаба голини ким киритганини яхши эсласангиз керак. Жасурбек Яхшибоев анча вақт эслаб юриладиган натижанинг асосий сабабчисига айланганди ўшанда).
“Манчестер Сити” – “Боруссия” Дортмунд (00:00)
Эрлинг Ҳоланд ёзда “Боруссия” Дортмунддан “Манчестер Сити” сафига кутилганидан камроқ маблағ эвазига кўчиб ўтганида кимдир унинг шунча гол уриб ташлашини тахмин қилганига ишониш қийин(унинг рекордларни янгилашидан кўра Англия футболига мослашиб кетиши шубҳа остида эди). Норвегиялик футболчи ўз ҳисобини турнирнинг 1-турида “Севилья”га қарши баҳсда дубл қайд этиш билан очди.
“У голни ақлбовар қилмас даражада ҳис қила олади”, – Пеп Гвардиола.
“Боруссия” мухлислари буни жуда яхши билишади. У икки ярим мавсумда ўз жамоаси учун 89 ўйинда 86 та гол урди.
Биласизми?
Ушбу жамоалар 2020/21 йилги мавсумда ЕЧЛ чорак финалида тўқнаш келдилар ва Гуардиола бошчилигидаги “Сити” уйда ва сафарда 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.
“Копенгаген” – “Севилья” (00:00)
Иккала жамоа ҳам жорий йилги мусобақанинг биринчи турида кутган натижаларига эриша олмади. “Копенгаген” Дортмунд клуби томонидан қақшатқич мағлубиятга учратилган бўлса, “Севилья”нинг ЛаЛигадаги омадсиз старти (1 дуранг, 3 мағлубият) Чемпионлар Лигасига ҳам кўчиб ўтди ва “Манчестер Сити” томонидан 4:0 ҳисобида “бурдаланди”. “Копенгаген” мураббийи Йесс Торуп фақатгина ўқув лагерининг кучайишигагина умид қилиши мумкин.
“Ўрганиш – бу тўғри сўз. Биз индивидуал ва жамоа сифатида ўлчанишни истайдиган даражамиздир. Биз тезроқ ўрганишимиз лозим”, – деди у.
Биласизми?
“Копенгаген” 2016/17 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида илк бор иштирок этди ва ажабланарлиси ўз уйида биттаям гол ўтказиб юбормади(1 ғалаба, 2 дуранг).
“Ювентус” – “Бенфика” (00:00)
Турин клуби мусобақанинг биринчи турида Парижда ПСЖга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганида италяьн нашрларида футболчиларга нисбатан бир талай айбловлар бўлганига қарамай жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри шогирдлари ҳақида: “Йигитлар ажойиб руҳга эга эдилар”, дея фикр билдирди.
Италияликлар “Бенфика”нинг Туринга ташрифидан ижобий натижа кутмоқда. Рожер Шмидтнинг “бургутлар” билан старти бундан яхшироқ бўлмасди. Уларнинг Исроил жамоаси “Маккаби Ҳайфа” устидан 2:0 ҳисобида ғалабаси португал клубининг ваторасига 10-ўйинда 3 очкони ўзиники қилиши эди. Жамоа ҳимоячиси Алекс Гримальдо ишонч билан фикр билдирди: “Биз бу қийин гуруҳлардан бири эканини биламиз, аммо ушбу мавсумда биз жуда яхши ҳолатдамиз”.
Биласизми?
Ушбу машҳур жамоалар Чемпионлар Лигасида атиги бир бор ўзаро рўбаро келишган. 1967/68 йилги Еврокубог ярим финалида “Юве” “Бенфика” томонидан 3:0 ҳисобида таслим этилган. Улар кейинги босқичда “Уэмбли”да “Манчестер Юнайтед”га ютқазганди.
“Маккаби” Хайфа – ПСЖ (00:00)
1998/99 йилги УЕФА Кубок Эгалари Кубоги биринчи босқичида “Маккаби” Хайфа Ален Жиресс бошчилигидаги ПСЖ билан “Парк де Пренс” ўйингоҳида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва Исроилда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Париж клубини мусобақадан чиқариб юборган эди. Мана орадан 24 йил ўтиб ушбу натижа катта ютуқдек туюлмоқда. Чунки ПСЖ шундан кейин анча ривожланди ва бугунги куннинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди. Қудратли “Ювентус” ҳам Франция пойтахтидан 1:2 ҳисобида мағлубият билан қайтди. “Маккаби” футболчилари орасида кучли рақибдан ҳайиқмаган футболчилар ҳам мавжуд.
Жамоанинг гаитилик ҳужумчиси Францди Пьерро: “Биз бу ерда бўлишга лойиқмиз. Ким билан ўйнашимиздан қатъи назар, бизнинг менталитетимиз имкон қадар кўлимиздан келганича ўйнашдир”, – деди.
Биласизми?
Париж клуби нисбатан яқинда Исроилда бўлиб, шу йилнинг 31 июль куни Тел-Авивда ўтказилган Франция Супер Кубоги баҳсида “Нант”ни 4:0 ҳисобида таслим қилди. Голларга икки бор Лионель Месси, Неймар ва Серхио Рамос муаллифлик қилди.
Мансурбек Неъматов таржимаси
Фикрлар