UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  1 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  21 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  31 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0

ЕЧЛ. "Ман Сити" "Реал"ни ишончли тарзда мағлуб этди ва чорак финалга чиқди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Ман Сити" "Реал"ни ишончли тарзда мағлуб этди ва чорак финалга чиқди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги "Манчестер Сити" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги жавоб баҳси матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


"Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 2:1 

Голлар: 1:0 – 9 Стерлинг, 1:1 – 28 Бензема, 2:1 – 68 Габриэл Жезус.

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Уокер, Лапорт, Фернандиньо, де Брюйне, Родри Эрнандес (Отаменди, 89), Фоден (Бернарду Силва, 67), Гюндоган, Стерлинг (Сильва, 81), Габриэл Жезус.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 83), Милитао, Варан, Менди, Кроос, Каземиро, Родриго (Асенсио, 61), Модрич (Вальверде, 83), Азар (Йович, 83), Бензема.

Огоҳлантириш: Модрич (81).

Биринчи ўйин: 2:1


Учрашув якунланди. Ҳисоб дастлабки ўйин каби 2:1 ҳисобида "шаҳарликлар" фойдасига ҳал бўлди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. Тўп назорати "шаҳарликлар"да, мадридликлар босим қилишяпти. 

Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Манчестер Сити"да алмаштириш: Родри Эрнандес ўрнига Отаменди туширилди. 

88. "Манчестер Сити" кетма-кет ва тўхтовсиз равишда ҳужумлар ташкил этишда давом этмоқда. 

86. Уууух! Давид Сильванинг жаримадан тепган тўпига озгина аниқлик етишмади.  

83. "Реал Мадрид"да 3 та ўзгариш: Карвахаль ўрнига Васкес, Модрич ўрнига Вальверде, Азар ўрнига Йович тушди. 

81. "Манчестер Сити"да ўзгариш: Стерлинг ўрнига Давид Сильва туширилди. 

80. Модрич қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

78. Кроос бурчак тўпини амалга оширди, Лапорт тўпни қайтариб юборди. 

76. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 53% - 47%

74. Бугун "Реал" ҳимоясида Рамос етишмаяпти. 

72. Бернарду Силвадан зарба! Тўп ҳимоячилар томонидан "блок" қилинди. 

71. Карвахаль ичкарига тўпни оширди, Эдерсон чиқиб келиб, тўпга эга чиқди. 

68. ГООООООООООООООЛ! Жезус ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди!  Варандан навбатдаги қўпол хато, бу ЧЛ мавсумидаги учинчиси.

67. "Манчестер Сити"да алмаштириш: Фоден ўрнига Бернарду Силва майдонга тушди. 

66. Ууух! "Сити"дан комбинацион ҳужум, Жезусдан зарба ва Куртуадан ажойиб сейв! 

64. Бенземадан навбатдаги зарба!  Тўп тўппа-тўғри Эдерсоннинг қўлига келиб тушди. 

63. Ууухх! Бенземадан яхши зарба, бироқ зарба ҳимоячилар томонидан ўз вақтида "блокланди".  

62. "Реал Мадрид" сафида ўзгариш: Родриго ўрнига Асенсио тушди. 

61. Кевин де Брюйнедан ўйланган узатма, бироқ Милитао "подкат" орақли тўп йўналишини ўзгартирди. 

58. Кевин де Брюйне Милитао билан кураш олиб борди ва зарба йўллашга уринди, учинчи шахс сифатида эса Карвахаль етиб келди ва тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

56. Бензема узоқ масофадан зарба йўллади, аммо ноаниқ кетди. 

54. "Реал" ҳимоячилари пас орқали қалтис ўйин кўрсатишда давом этишмоқда. Ҳа, мана яна тўп олдирилди. Тўп Стерлинггача етиб келди, Куртуа ўз вақтида дарвозадан чиқиб келди ва хавфни бартараф этди. 

52. Модрич ўнг қанотда турган Родригони олдинга бошлади, Родриго рақибни деярли алдаб ўтганди, аммо йиқилиб тушди, ҳакам Канселу унга нисбатан қўполлик ишлатмади деб топди.

50. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 55% - 45%

48. "Сити" кетма-кет 2 та бурчак тўпини амалга оширди, иккиси ҳам ҳозирча самарасиз. 

47. Уууухх! Кевин де Брюйненинг ажойиб пасидан кейин Раҳим Стерлинг бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба берди, Куртуа қайтара олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб - 1:1. Танаффус! 

45+1. Кевин де Брюйне бурчак тўпидан гол урмоқчи бўлди, аммо Куртуа ўз ўрнида! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. "Реал"нинг ҳужуми Азар орқали ривожланди, Родригонинг узатмаси ва Бенземадан зарба!  Аммо ҳужумчи офсайдда қолган экан.  

43. Стерлингнинг пасига Карвахаль тўсқинлик қилди, "Реал" қарши ҳужумга ўтиб кетди. 

40. Кевин тўп билан олдинга интилмоқда, Карвахалдан муваффақиятли "подкат", хавф ортда қолди. 

37. Канселунинг зарбасини Куртуа тўсди, қайтган тўпни Милитао тепиб юборди.  

"Мураббийлар дуэли" ҳам давом этмоқда. 

35. Бенземага ажойиб пас етиб келди, бироқ Карим офсайдда қолиб кетгани маълум бўлди. 

33. Уокержан ўзига хос юриш ва зарба! Аммо ноаниқ. 

30. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 47% - 53%

28. ГООООООООООООООЛ! Бензема ҳисобни тенглаштирди - 1:1!  Родригонинг оҳиста узатмасидан кейин Карим Бензема бош билан гол урди. 

24. Ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди. Жезус Родригони йиқитди. 

Учрашувдаги барча голларни телеграмдаги расмий каналимизда кузатиб бориш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ 

22. Хавфли вазият!!!!! Азар Лапортни алдади ва чап оёқда зарба йўллади, Эдерсон қутқарди.

21. Зарба! Карим Бенземанинг ажойиб зарбасидан кейин Эдерсон сейв кўрсатди. 

20. Модрич орқароққа ўтишга, ҳимояга ёрдам беришга мажбур бўляпти, бу "шаҳарликлар" прессингидан халос бўлиш учун айни муддао. 

19. Стерлинг ичкарига кириб борди ва йиқилди, йўқ, ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилмади. 

17. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 48% - 52%

15. Уууухх! Стерлингдан зарба! Тўп рикошет орқали дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. 

14. Стерлинг рақибни итариб юборди, у Эдер Милитаони йиқитди. 

12. Уууухх! Фоден ва Гюндогандан зарба! "Реал" қийинчилик билан тўпни қайтиришга эришди.

9. ГОООООООООООООООООООЛ! Стерлинг ҳисобни очди - 1:0! Вараннинг қпол хатосидан кейин Жезус тўпни олиб қўйди ва Стерлингга пас берди, у эса яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол этишда қийинчиликка дуч келмади. 

7. Зарба! Кевин де Брюйюненинг кучли зарбаси рикошетдан сўнг, майдонни тарк этди. 

5. Карим Бензема жамоадошининг узатмасидан кейин тўпни ўзига бўйсундира олмади.

3. "Сити" прессинг қилишда давом этмоқда. 

2. "Реал" футболчилари бугун янги мавсум учун мўлжалланган пушти рангдаги либосда ҳаракатланишмоқда. 

1. Ўйин бошланди! 

- Коронавирус қурбонлар хотирасига сукут сақланди. 

- Чемпионлар Лигаси мадҳияси тингланди. 

Диққат қилинг. Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда! 

Ўйин олди суратлар

Таркиблар эълон қилинди

Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да старт олади.

- Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда "Манчестер Сити" "Реал"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. "Реал" чорак финалга чиқиши учун рақибни 2 та тўп фарқи билан ютишига тўғри келади ёки 3:2 ҳисоби ҳам Ммадридликларни қониқтиради, бу ҳолатларга эса "шаҳарликлар" кескин қаршилик кўрсатишлари аниқ. Хуллас, бугун бизни катта жанг кутмоқда! 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида "Манчестер Сити" ва "Реал Мадрид" 1/4 финал йўлида ўзаро кураш олиб боришади. Катта футбол оқшомида сизга ёқимли томоша тилаган ҳолда бугунги тўқнашувни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика